Мирзиёев Германия канцлери билан нималарни келишиб олди?
Кеча, 15 сентябрь куни Германия канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга етиб келди. Канцлер шу куннинг ўзидаёқ мамлакат Президенти Мирзиёев билан кўришиб, бир қатор масалаларда музокараларни олиб борди. Хўш, амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган канцлер Олаф Шольц мамлакат раҳбари билан нималарни келишиб олди? Қуйидаги мақола орқали батафсил билиб олинг.
Сиёсат
16.09.2024, 10:26
Ulashish:

Mirziyoyev Germaniya kansleri bilan nimalarni kelishib oldi?
Кеча, 15 сентябрь куни Мирзиёев таклифига биноан Германия канцлери, аниқроғи давлатнинг бош вазири Самарқанд шаҳрига етиб келди. Давлат раҳбари Германия канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди. Дастлаб, Мирзиёев Шольц билан шаҳар айланди ҳамда Регистон майдонини томоша қилди.

Сўнг Самарқанд шаҳрида Германия канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар эса фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутлади ва биргаликда расмга тушиб музокараларни бошлаб юборди.

Музокара давлат раҳбари Германия канцлернинг Ўзбекистонга ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини билдириш билан бошланди.
"Буни кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантиришга алоҳида эътиборингиз ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлашингизнинг далолати сифатида қабул қиламиз", дейди Мирзиёев.
Тадбир давомида Президент 2023 йилнинг ўзида Ўзбекистон Германия билан товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошганини очиқлади ҳамда жорий йил бошидан буён мамлакат иқтисодиётига Германия компанияларининг 800 миллион евролик сармоялари киритилганини маълум қилди. Шунингдек, июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия Ишбилармонлар кенгашининг саккизинчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилганлигига ҳам алоҳида таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш тарафдори эканликларини билдирди. Ташқи сиёсатда Ўзбекистон-Германия муносабатлари даражасини ошириш масаласини кўриб чиқиш, халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш белгиланди. Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Иттифоқи институтлари ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги фаол ҳамкорлик давом эттирилиши ҳақида ҳам фикр алмашилган.
Бундан ташқари, саммитда саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрлангани қайд этилган. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 миллиард евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани борасида ҳам фикр алмашилган.

Шунингдек, Германиянинг "Siemens Energy" компанияси билан мамлакат ҳудудларида буғ-газ электр станцияларини қуриш, "Linde Group" компанияси билан "метанол ороли" барпо этиш ва "яшил" аммиак ишлаб чиқариш, "KfW Ipex-Bank" иштирокида йирик мис конини ўзлаштириш, "Giga Fiber" билан мис қазиб олиш ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "АМК Global" билан углерод толаси, "Guesscon" билан қора қурум ва водород ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши кутилаётган лойиҳаларга ҳам тўхтаб ўтилган.
Ташриф давомида ўта муҳим хомашё ресурслари ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик бўйича имзоланадиган битимларнинг аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Музокара давомида Ўзбекистон Президенти Германия ҳукумати ташаббуси билан тузилган Иқлим клубида иштирок этишдан манфаатдор эканини билдирган. Шунингдек, транспорт ва логистика, самарали қуруқлик ва ҳаво йўлакларини ривожлантириш, транспорт харажатларини камайтириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратишга келишилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари "Lufthansa" авиакомпаниясининг мамлакатга тўғридан-тўғри парвозларини қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этган. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц меҳнат миграцияси соҳасида шаффоф ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган битим имзолангани тилга олинган. Масъул идоралар даражасида талаб юқори бўлган ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш ва Германияга юбориш бўйича амалий ҳамкорлик "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш таклиф этилган.
Шу жумладан, Германиянинг дуал таълим тизимини Ўзбекистон ҳудудларида кенг жорий этишга қизиқиш билдирилган. Етакчи университетлар ўртасида таълим ва илмий алоқаларни ривожлантириш учун икки мамлакат олий ўқув юртлари форумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган. Давлат раҳбари қўшма дастурларни амалга ошириш, Германия олий таълим муассасаларининг факультетлари ва филиалларини очиш учун барча шароитларни яратишга тайёрлигини билдирган. Ташриф доирасида Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилиши ҳақида ҳам сўз борган.
Ўзбекистон Президенти ёшларда немис тилига қизиқиши юқори эканини, бу тилни 300 мингга яқин йигит-қиз ўрганаётганини билдирган. Яқинда андижонлик мактаб ўқувчиси Райёна Иброҳимова немис тили бўйича Жаҳон олимпиадасида ғолиб бўлганини фикрига исбот сифатида келтирган. Суҳбат чоғида Германия томони Ўзбекистон ҳудудида тил ўрганиш ва ўқитувчилар тайёрлаш дастурларини кенгайтиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, маданий ҳамкорлик бўйича аралаш комиссия фаолиятини қайта тиклаш ҳам таклиф этилган.

Шу тариқа музокаралар якунига етиб, икки томонлама қўшма декларациялар қабул қилинган. Унда 8 та ҳужжат имзоланган, жумладан, Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим, Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация, "Яшил Марказий Осиё" ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация, Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация, Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ҳамда Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинган. Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилган.
Сиёсат
16.09.2024, 10:26
Ulashish:
Mashhur yangiliklar

O‘zbek alifbosidagi toʻrt harf oʻzgardi
Ta'lim
21.10.2026, 14:48

Internetda Turdimov nomidan soxta xabarlar tarqatilmoqda
Ta'lim
13.10.2026, 16:30

Xitoy futbolining qulaşi
Sport
04.11.2026, 14:44

O‘zbekistonda erta nikoh va diniy nikoh marosimi uchun jarimalar oshirildi
Oʻzbekiston
15.10.2026, 16:35

O‘zbekistonda kimlar daxlsizlik va immunitetga ega?
Oʻzbekiston
17.10.2026, 14:01

Ukrainada Starlink faoliyati cheklandi
Jahon
15.10.2026, 11:18
So'nggi yangiliklar

Qozoğistonda “Kulpaş” va “Aytmatov” filmlari namoyişi qoldirildi
Madaniy
11.11.2026, 15:53

Rossiyada migrantlar sodir etgan jinoyatlar 40 foizga kamaydi
Jahon
11.11.2026, 12:17

GTL loyihasi kutilgan natijani berdimi?
Oʻzbekiston
11.11.2026, 12:06

Eronda yangi yerosti «raketa şahri» oçildi
Jahon
11.11.2026, 11:36

YEI ilk bor Ukrainada harbiy iştirokini yölga qöyadi
Jahon
11.11.2026, 10:09

Tojikistondan Qirg‘izistonga ötgan 170 ta uy aholiga beriladi
Jahon
10.11.2026, 15:10

Rossiyada işçi kuçi tanqis, migrantlar uçun çeklovlar esa kuçaymoqda
Siyosat
09.11.2026, 17:58

Davlat içidagi davlat: Samsung qanday yuksaldi?
Fan-texnologiya
09.11.2026, 16:19

Kelgusi 10 yilda 450 mlrd dollarlik energetika loyihalari amalga oşiriladi
Oʻzbekiston
09.11.2026, 15:16

Kosmosga yuborilgan ilk hayvonlar
Madaniy
09.11.2026, 11:50

“Aqlga ozuqa böladigan kitoblar”: ALP naşriyotida reyd ötkazildi
Madaniy
07.11.2026, 12:05

Qirğiziston Rossiya TIVga nota yubordi
Siyosat
06.11.2026, 17:40

Futbol olami erta yöqotgan futbolçilar
Sport
06.11.2026, 15:06

Qozoğistonda yoqilğini eksport qiliş taqiqi uzaytirildi
Iqtisodiyot
06.11.2026, 14:48

Toşkentda tuğilgan Serdjio Gor Trampning davlat kotibi bölişi mumkinmi?
Siyosat
06.11.2026, 10:32

AQŞ Senatiga saylangan ilk musulmon senator — Abdul Al-Sayed kim?
Siyosat
05.11.2026, 19:44

“Futbol — bu odamlar”: Ronaldu xayrlaşuv maktubini yozdi
Sport
05.11.2026, 17:43

Tramp maslahatçilari Isroildan boşpana söramoqçi
Siyosat
05.11.2026, 17:02

AQŞ Senatiga ilk musulmon saylandi
Siyosat
04.11.2026, 17:55

Xitoy futbolining qulaşi
Sport
04.11.2026, 14:44
Mashhur yangiliklar

O‘zbek alifbosidagi toʻrt harf oʻzgardi
Ta'lim
21.10.2026, 14:48

Internetda Turdimov nomidan soxta xabarlar tarqatilmoqda
Ta'lim
13.10.2026, 16:30

Xitoy futbolining qulaşi
Sport
04.11.2026, 14:44

O‘zbekistonda erta nikoh va diniy nikoh marosimi uchun jarimalar oshirildi
Oʻzbekiston
15.10.2026, 16:35

O‘zbekistonda kimlar daxlsizlik va immunitetga ega?
Oʻzbekiston
17.10.2026, 14:01

Ukrainada Starlink faoliyati cheklandi
Jahon
15.10.2026, 11:18
