2028 йилдаги халқаро астронавтика конгресси Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкент шаҳрида текширув – кузатув ишларини олиб борди.

Улашиш:

Жаҳон космик майдонидаги энг йирик халқаро анжуманлардан бири бўлган International Astronautical Congress (IAC) ҳар йили бутун дунёдан 10 мингга яқин космос саноати етакчилари, соҳада илмий тадқиқотлар олиб бораётган етакчи компания ва агентликлар вакилларини бир мулоқот платформаси атрофида жамлайди

2023 йилда бу нуфузли тадбирга Озарбайжон Республикаси мезбонлик қилган бўлса, 2024 йилда конгресс Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилди. Жорий йилнинг 29 сентябрь – 3 октябр кунлари эса уни Австралия қабул қилиб олади. 

Мазкур йирик миқёсдаги глобал илмий-технологик халқаро конференциянинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у орқали мезбонлик қилаётган мамлакатга бир вақтнинг ўзида истиқболли инвесторлар ҳам кириб келади. Айни шу мақсадда Ўзкосмос вакиллари ИАC-2028'ни Самарқандда ўтказиш таклифи билан Ўзбекистон номзодини илгари суришди. 

Бу орқали хорижий компания ва агентликларни мамлакатда илмий марказлар, инкубаторлар, технопарклар қуришга жалб этиш, қўшма тадқиқотларда иштирок этишга қизиқтириш, янги стартапларни намойиш этиш имконияти пайдо бўлади.

Ушбу нуфузли тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкент шаҳрида текширув – кузатув ишларини олиб бориб, конгрессни қабул қилишга тайёрлик даражаси, моддий-техник база, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси, хавфсизлик, ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳудудлари билан яқиндан танишди, вазирлик ва идоралар масъуллари билан учрашувлар ўтказди. 

 

Ўзбекистон

15.08.2025, 10:03

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Ноқонуний “майнинг ферма” фаолиятига чек қуйилди

157,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Ўзбекистон

15.08.2025, 12:08

Elektr, gaz, suv, issiqlik taʼminoti boʻyicha ortiqcha undirilgan salkam 20 mlrd soʻm qaytarildi

Электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти бўйича ортиқча ундирилган салкам 20 млрд сўм қайтарилди

2025 йил олти ойида истеъмолчилардан коммунал хизмат кўрсатувчилар истеъмолчилардан ортиқча ҳисобланган жами 20 млрд сўмга яқин пулни қайтарди. Маблағлар 48 мингдан ортиқ жисмоний ва 100 дан ортиқ юридик истеъмолчиларга қайтарилишга эришилган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Ўзбекистон

15.08.2025, 11:28

Аббосбек Файзуллаевнинг нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани очиқланди

Гап шундаки, Туркия клуби ҳали Файзуллаевнинг трансфер сертификатини олмаган.

Спорт

15.08.2025, 11:11

Qashqadaryo viloyatida ish kiritib qoʻyish evaziga pul talab qilgan FVB xodimi ushlandi

Қашқадарё вилоятида ишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган ФВБ ходими ушланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ФВБ бошлиғи 2 нафар фуқарони гўёки ишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3,5 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

15.08.2025, 10:36

Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси фирибгарликда айбланиб, АҚШ ва Туркиядан экстрадиция қилинди

Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси фирибгарликда айбланиб, АҚШ ва Туркиядан экстрадиция қилинди

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ушланган шахслар солиқлардан қочиш, жуда катта миқдордаги фирибгарлик ва бошқа ғайриқонуний фаолиятларда иштирок этганлиги аниқланган.

Ўзбекистон

15.08.2025, 09:54

Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида Р.Г.нинг Саудиядан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.

Ўзбекистон

15.08.2025, 09:04

Oʻzbekistonga olib kelingan falastinliklar uchun maxsus jamgʻarma tashkil etiladi

Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

Яқин Шарқда Фаластин можароси авж олган бери Ўзбекистон ҳукумати можарони халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори бўлиб келмоқда.

Сиёсат

15.08.2025, 00:57

Агар музокаралар омадсиз тугаса, Трамп Россия иқтисодиётини вайрон қилишга интилади

Трамп агар дипломатик саъй-ҳаракатлар самара бермаса, НАТО мамлакатларига қурол сотишни давом эттириб, уни Украинага етказилишини таъминлайди.

Жаҳон

14.08.2025, 20:49

Жорий йилда энг кўп никоҳ Самарқандда қайд этилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон бўйича 95 минг 275 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Ўзбекистон

14.08.2025, 19:40

Исроил бош штаби Ғазога босқин режасини маъқуллади

7 августда Замир Ғазога босқин режасига қарши чиққани ва вазирлар билан тортишувга киришгани хабар қилинган.

Жаҳон

14.08.2025, 18:45

Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди

Бобур Тўраев 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади.

Фан-технология

14.08.2025, 17:45