Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Тошкент вилояти ҳокимлиги Чорвоқдаги Sea Breeze курорт мажмуаси лойиҳаси юзасидан расмий баёнот берди.
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12
Улашиш:

prezident.uz
Баёнотда айтилишича, “Sеа Breeze” курорт мажмуаси лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори бўйида 577 гектар ер майдони ва унга туташ 3 минг гектарлик ҳудудда кенг қамровли ишлар режалаштирилган.
Шунингдек, курорт қурилишида 10 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши ҳамда туризм экспорти 500 миллион АҚШ долларга етиши мумкин. Шунингдек, вилоятга чет эллик сайёҳлар оқими эса йилига 5 миллион нафаргача кўпайиши мумкин.
Ҳокимликнинг ёзишича, лойиҳа амалга оширилишининг барча босқичлари экология, қурилиш, кадастр ва санитария соҳалари бўйича вилоят тузилмалари томонидан тизимли назоратга олиниши таъминланади.
Шу билан бирга лойиҳага ер участкаларини ажратиш, ижарага бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича барча жараёнлар тасдиқланган мастер-режа асосида, экологик талаблар инобатга олинган ҳолда ва очиқ мониторинг шароитида амалга оширилиши назорат қилинади.
“Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган тартибда ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқароларга компенсациялар тўланади”, —дейилади ҳокимлик баёнотида.
Маълумот учун, Илҳом Алиевнинг собиқ куёви инвестор Эмин Агаларов Чорвоқда Sea Breeze курорт лойиҳасини жорий йил бошида президент Шавкат Мирзиёевга тақдим қилди. Шундан сўнг, эколог ва жамоатчиликда норозилик келиб чиқди. Курорт қуриладиган жой Чорвоқ сув омборининг қирғоқларида жойлашган. Тошкент шаҳри мазкур сувдан деярли барча соҳаларда фойдаланади.
Экологларга кўра, сув атрофида бундай қурилиш қилиш сувга жиддий зарар етиш ҳамда заҳарланиши мумкин.
Экология вазирининг бу лойиҳа ҳали вазирликка етиб келмаганини, агар келса экологик экспертизадан ўтиши ҳамда лойиҳа муҳокама учун жамоатчиликка тақдим этилиши айтилган эди. Бироқ, 1 август куни лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси Чорвоқдаги 577 гектар ер майдонини 5 млрд АҚШ доллар эвазига ушбу курорт мажмуасини барпо қилиш шарти билан “Sеа Breeze Uzbekistan” МЧЖ га 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага бериш шарти билан Вазирлар Маҳкамаси 490-сонли қарорини эълон қилди.
Очиқ манбаларга кўра, бу ташкилот 4 август куни ташкил этилган яъни қарор қабул қилинганидан 3-кун ўтиб. МЧЖнинг 50 фоиз акцияси “Agalarov Development” қолган 50 фоизи эса, Махмудов Улуғбек Абдурасуловичга тегишли.
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Sea Breeze Uzbekistan ҳужжатлари экологик экспертизага тақдим этилмаган
Ўзбекистон
26.01.2026, 17:12

Ўзбекистонда автомобиль бозори ўсмоқда: электромобиллар савдоси 40 мингдан ошди
Иқтисодиёт
17.01.2026, 17:07

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди
Ўзбекистон
07.01.2026, 14:05

Зойир Мирзаев болаларнинг заҳарланишига алоқадор шахслар ишдан олиниш кераклигини айтди
Ўзбекистон
08.10.2025, 10:30
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
