Аэропортда хорижликлардан пул олиб келган ИИВ катта инспектори қўлга тушди

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ишловчи ички ишлар ходимлари пора олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Aeroport xorijliklardan pul olib kelgan IIV katta inspektori qoʻlga tushdi

ichki ishlar xodimlari,

Қайд этилишича Бухоро вилоятида ишловчи ИИБ ходими ўзининг мансабдор танишлари орқали Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишида гумонланувчига нисбатан бўлган қисмини ҳаракатдан тугатишда ёрдам бериши эвазига 13 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

 

Бошқа бир ҳолатда эса, Тошкент вилояти ИИБ қўриқлаш бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мансабдор танишлари орқали  Оққўрғон туманида яшовчи фуқарони қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб,  1000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

 

Бошқа бир ҳолатда эса, ИИВ Миграция ва персоналлаштириш Департаменти “Тошкент” халқаро аэропортида паспорт-виза бўлими катта инспектори мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспортига уни хорижга олиб чиқиб кетаётган фуқарога ҳамроҳлик қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Маълум бўлишича, катта инспектор 2025 йил бошидан шу даврга қадар Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган 42 нафар чет эл фуқароларининг ҳар бирида 300-700 АҚШ доллари миқдори пулларни олиб, уларга чиқиш визасини ҳамда 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига ҳамроҳлик қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 200-400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида олганлик ҳолатлари ҳам аниқланди.

 

“Ҳозирда ушбу қонун ҳимоячиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”,  — дейилади хабарда.

мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда хусусий университет ходими қўлга олинди

Тошкент ва Нукусда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. 

Ўзбекистон

17.10.2025, 16:21

Buxoro sud tizimidagi xodim pora olayotgan vaqtida ushlandi

Бухорo суд тизимидаги ходим пора олаётган вақтида ушланди

Ғиждувон туман судининг архив мудири жиноят ишида судланувчига ёрдам беришни ваъда қилиб, суддаги танишлари орқали энгиллик яратиш ҳамда ҳукмни ўзгартирмаслик эвазига 700 доллар пора талаб қилган. У муқаддам 100 доллар олади.

Ўзбекистон

16.10.2025, 11:34

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассиси ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланган фуқарога нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўзбекистон

13.10.2025, 14:19

Andijonda hokim oʻrinbosari 15 000 AQSh dollar olayotgan vaqtida qoʻlga tushdi

Андижонда ҳоким ўринбосари 15 000 доллар пора олаётган вақтида қўлга тушди

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳоким ўринбосари мавқеидан фойдаланиб, тумани ҳудудидан 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқорида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 14 800 доллар олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

11.10.2025, 12:00

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди

ДХХ ходимлари Гулистон туман бўлими бошлиғини ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор ходимини пора олаётганда ушлади.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:05

Ховос туманида ҳоким ўринбосари, Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси ушланди

Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари 10 минг АҚШ доллари, Навоий вилояти Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси 40 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон

06.10.2025, 10:07

сўнгги янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52