Андижонда яширин дори цехи аниқланди

Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида сохта дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар жазога тортилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Улашиш:

Andijonda yashirin dori sexi aniqlandi

Andijonda yashirin dori sexi aniqlandi

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Чортоқ туманидаги тез тиббий ёрдам фельдшери ўзининг яшаш хонадонидан "Cobalt" русумли автомашинада чиқиб кетаётган вақтда тўхтатилган. 

Автомашина салони кўздан кечирилганда, ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1000 дона "Зодак" дори воситаси топилган. Текширув давомида маълум бўлишича, фельдшер ушбу дориларни сотиш мақсадида Андижон вилоятига юбормоқчи бўлган. 

Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех аниқланган. Цехда сотишга тайёрлаб қўйилган 763 дона "Анаферон", 2125 дона "Зодак", 4000 дона "Витамин Б6" дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар ва дори препаратларини қадоқлашда фойдаланилган флаконлар, пластик қопқоқ ва пробкалар топилган. 

Фельдшер дори воситаларини тайёрлаш ва сақлаш учун ўзининг 1977 йилда туғилган опаси ва 1974 йилда туғилган қариндошини жалб қилган. Опасининг яшаш манзилидан ҳам 120 дона "Зодак", 260 дона "Анаферон", 96 дона "Хилак Форте" ва 313 дона номсиз флаконларга солинган сироп дори воситалари топилган. 

Мазкур шахсларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов давомида тез ёрдам фельдшерини дори воситалари тайёрлашда керак бўладиган этикетка, флакон, қопқоқ ва пробкалар билан таъминлаб келган Андижон шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган ҳамтовоғи борлиги ҳам аниқланган. 

Шунингдек, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув-тергов ҳаракати давомида, тез ёрдам фельдшеридан сотиб олинган, умумий қиймати 27 млн 646 минг 800 сўмлик 150 дона "Зодак" ва 146 дона "Хилак Форте" дори воситалари протсессуал тартибда расмийлаштириб олинган. 

Тергов жараёнида қўлбола усулда тайёрланган дори воситаларининг олди-сотдисига Чортоқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган тиббиёт йўналишидаги давлат олий таълим муассасасининг талабаси ҳам алоқадор экани маълум бўлган. Ушбу яширин цехда тайёрланган дори воситалари асосан Андижон ва Қўқон шаҳарларида сотувга чиқарилган. 

Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан мазкур шахсларга Жиноят кодексининг 186-прим 3-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Чортоқ туман тез тиббий ёрдам фельдшери ва уни хом-ашё билан таъминлаб турган, Андижон шаҳрида яшовчи фуқарога 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Қолган 4 нафар шахснинг ҳар бири икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ашёвий далил сифатида олинган барча дори воситалари эса тегишли тартибда йўқ қилинган.

Ўзбекистон

20.08.2024, 12:11

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Andijon va Surxondaryoda Soliq boshqarmalarining bosh inspektorlariga nisbatan jinoyat ishlari qoʻzgʻatildi

Андижон ва Сурхондарёда cолиқ бошқармаларининг бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон

10.07.2025, 18:00

Andijonda chiqindi yoqish orqali elektr energiyasi ishlab chiqaruvchi zavod qurilishiga start berildi

Андижонда чиқинди ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилишига старт берилди

7 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳудудида Хитойнинг "China International Camce" компанияси иштирокида барпо этилиши режалаштирилган маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилишига старт берилди. Завод 2025-2027 йилларда қурилиб, фойдаланишга топширилади ва 100 та янги иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон

09.07.2025, 12:30

Andijonda erkak xotinini oʻldirib qoʻydi

Андижонда эркак хотинини ўлдириб қўйди

Жорий йилнинг 4 июль куни 1977 йилда Андижон шаҳрида туғилган фуқаро Д.А. 1982 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.Д. билан Андижон шаҳри Ўрикзор маҳалласида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлни бўйин қисмига хўжалик пичоғи билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

05.07.2025, 13:41

Spirtli ichimlik ichgan shaxs "uchastkavoyni"  oʻldirib qoʻydi

Спиртли ичимлик ичган шахс "участкавой"ни ўлдириб қўйди

Кеча, 1 июль куни соат 20:20 атрофида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида машъум ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати  хабар берди.

Ўзбекистон

02.07.2025, 15:07

Tabibning oʻzi bemor ekan: Xonobod shahar sudi raisi jinoyat sodir etdi

Табибнинг ўзи бемор экан: Хонобод шаҳар суди раиси жиноят содир этди

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э. жиноят содир этгани учун жавобгарликка тортилиб, унинг судьялик ваколати тўхтатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

12.05.2025, 12:43

Andijonda 26 yoshli kar-soqov fuqaroni poyezd urib ketdi

Андижонда 26 ёшли кар-соқов фуқарони поезд уриб кетди

Жорий йилнинг 13 март куни Андижон шаҳрида кўриш ва эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган фуқарони поезд уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

14.03.2025, 11:54

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон фуқароларини круиз саноатида иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Компания раҳбарининг таъкидлашича, фақатгина талабалар эмас, балки инглиз тилини биладиган 21-45 ёшдаги бошқа Ўзбекистон фуқароларини ҳам ушбу соҳага жалб қилиш ва уларнинг малакасини ошириш имкониятлари мавжуд.

Иқтисодиёт

20.07.2025, 11:04

Британиянинг “SandStone Global” компанияси “ Treasures of Uzbekistan” фильмини суратга олмоқда

“Дунё хазиналари” жаҳонга машҳур ҳужжатли сериал бўлиб, 120 дан ортиқ мамлакатда томошабинларни ўзига жалб қилган ва 450 миллионга яқин томошабин тўплаган.

Маданий

19.07.2025, 14:46

Tramp "The Wall Street Jurnali"dan 10 mln dollar undirish uchun sudga berdi

Трамп "The Wall Street Журнали"дан 10 млн доллар ундириш учун судга берди

АҚШ президенти Доналд Трамп "The Wall Street Jurnal" газетасининг Жеффрей Epstein ҳақида ёзган мақоласи ортидан, нашр эгаси Руперт Мурдоч ва Dow Jones компаниясига қарши 10 миллиард долларлик даъво аризаси билан чиқди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Жаҳон

19.07.2025, 13:59

Isroil va Suriya sulhga erishdi

Исроил ва Сурия сулҳга эришди

Исроил томонидан Яқин Шарқдаги юзага келган можаролар фонида Исроил ва Сурия ўртасида сулҳга эришилди. Бу ҳақда АҚШнинг Туркиядаги элчиси ва айни пайтда Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди. 

Жаҳон

19.07.2025, 13:42

Озарбайжон ва Россия ўртасида кескинлик кучаймоқда

Озарбайжон ва Россия ўртасида кескинлик кучаймоқда

Озарбайжон Москвада бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этмади. Одатда бундай учрашувларда мамлакат номидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбовқатнашар эди, аммо бу сафар  у келмаган.

Сиёсат

19.07.2025, 13:10

Аномал иссиқда нима қилиш кeрак? Муҳим тавсиялар!

Иссиқ ҳавода суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Қайнатилган ичимлик суви истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон

19.07.2025, 13:02

Namanganda xalqaro terroristik tashkilot "jamoasi" ushlandi

Наманганда халқаро террористик ташкилот "жамоаси" ушланди

Наманган шаҳрида "Ислом Давлати Хуросон Вилояти" халқаро террористик ташкилотининг яширин "жамоати" фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

19.07.2025, 12:56

Bakalavr va magistrlar uchun davlat grantlari soni oshirildi

Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

Янги ўқув йилида бакалавриатга 35 500 та, магистратура босқичига 9 922 та давлат гранти берилади. Бу бўйича президент фармойиши қабул қилинди.

Таълим

19.07.2025, 12:45

Оролбўйида ҳайвонот ва қушлар дунёси кўпаймоқда

Боғ ҳудудида фаолият юритаётган инспекторлар ва илмий ходимларнинг мунтазам патрул назорати, мониторинг ишлари ва профилактик чора-тадбирлари ёввойи ҳайвонларнинг осойишта яшашини таъминламоқда.

Ўзбекистон

19.07.2025, 11:30

ИЭСлар ярим йиллик режани 101 фоизга бажарди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги эришган фойдани эълон қилди.

Иқтисодиёт

19.07.2025, 10:09

Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мураббий керакми?

Дастлаб Йоахим Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкинлиги ҳақида ўқидик, сўнгра Славен Билич номзоди пайдо бўлди.

Спорт

19.07.2025, 08:51

82 марта ЙҲҚни бузган наманганлик отахон машинасини яшириб қўйди

Автомашина МИБ Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жарима майдонига жойлаштирилди.

Ўзбекистон

18.07.2025, 20:46