Антикоррупция агентлиги 2025 йилда олинган совғалар рўйхатини ошкор қилмади
Низомга кўра, агар давлат органи ходимига берилган совға қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан (1,6 миллион сўм) кам бўлса, у ходим ихтиёрида қолади. Агар ушбу меъёрдан ошса, совға давлат органи балансига ўтказилиб, идора эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин.
Ўзбекистон
24.12.2025, 12:05
Улашиш:

Ўзбекистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги идора вакиллари томонидан 2025 йилда олинган совғалар бўйича маълумот тақдим этиш ҳақидаги сўровга жавоб бермади. Мазкур сўров Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан 17 ноябрь куни Агентликка юборилган.
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, давлат органлари ОАВ сўровларига 7 кун ичида жавоб беришлари шарт.
Марказ томонидан қуйидаги саволларга жавоб сўралган эди:
- 2025 йилда Агентлик вакиллари томонидан олинган совғалар рўйхатини тақдим этиш;
- Агентлик томонидан бошқа вазирлик ва давлат органларида олинган совғалар бўйича марказлашган мониторинг олиб борилиши ҳақида маълумот бериш.
Маълумот ўрнида, 2023 йил 13 март куни давлат фуқаролик хизматчилари хизмат сафари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар доирасида олиши мумкин бўлган совғалар қиймати ҳамда уларни тасарруф этиш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланган. Ушбу ҳужжат давлат органларида совғалар реестрларини юритишни назарда тутса-да, уларни оммавий ошкор этиш талабини белгиламайди.
2023 йилда олинган совғалар
2023 йилда олинган саккизта эсдалик совғаси ва деворий суратларнинг умумий қиймати 14,57 миллион сўмни ташкил этган. Энг қиммат совға Миср Маъмурий назорат бошқармаси раҳбаридан олинган ҳайкалча бўлиб, унинг қиймати 3,2 миллион сўмга тенг.
Шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Афғонистоннинг коррупцияга қарши кураш идоралари томонидан тақдим этилган қиймати 1,35 миллион сўмдан 2,5 миллион сўмгача бўлган эсдалик совғалар реестрда қайд этилган.
2024 йилда олинган совғалар
2024 йилда Агентлик расмий ҳамкорларига умумий қиймати 14 миллион сўмдан ортиқ совғалар топширган. Шу билан бирга, Агентлик ходимлари томонидан олинган ва реестрда акс эттирилган совғаларнинг умумий қиймати 32 миллион сўмдан ошган.
Реестр маълумотларига кўра, энг фаол ҳамкор давлатлар сифатида Қатар (давлат аудити органлари, прокуратура ва суд тизими), Малайзия (коррупцияга қарши кураш идоралари, академиялар ва ННТлар), шунингдек Тожикистон ва Қозоғистон қайд этилган. Бу 2024 йилда расмий совғалар алмашинуви бўйича қайси давлатлар билан алоқалар энг жадал бўлганини кўрсатади.
Низомга кўра, агар давлат органи ходимига берилган совға қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан (1,6 миллион сўм) кам бўлса, у ходим ихтиёрида қолади. Агар ушбу меъёрдан ошса, совға давлат органи балансига ўтказилиб, идора эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин.
Ўзбекистон
24.12.2025, 12:05
Улашиш:
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56

