Санкт-Петербургдаги байрамга қариндошини юборган мансабдорларга чора кўрилди

Саккиз нафар ўқувчи ва икки нафар ўқитувчининг фестивалга бориб-келиши учун маҳаллий бюджетдан 95 миллион сўм маблағ ажратилган.

Улашиш:

2025 йил июнь ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Алые паруса” (“Алвон елканлар”) битирувчилар байрамига Самарқанд вилоятидан ўқувчилар танлов асосида эмас, балки таниш-билишчилик орқали юборилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Россия томонидан таклифнома вилоят ҳокимлигига юборилган ва у вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига йўналтирилган. Натижада саккиз нафар ўқувчи ва икки нафар ўқитувчи тадбирда иштирок этган.

Текширувлар давомида юборилган ўқувчилардан икки нафари бошқарма бошлиғининг фарзанди ва жияни, яна икки нафари бошқарма ҳисобчиси ва методистининг фарзандлари экани маълум бўлган. Шунингдек, яна бир ўқувчи бошқарма бошлиғининг яқин танишининг ўғли экани аниқланган.

Ўқувчиларнинг фестивалга бориб-келиши учун маҳаллий бюджетдан 95 миллион сўм маблағ ажратилган.

Ҳолат юзасидан масъул мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилгани маълум қилинди.

мавзуга оид янгиликлар

Вояга етмаган қиз билан турмуш қурганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ўзбекистон

27.12.2025, 08:35

Антикоррупция агентлиги 2025 йилда олинган совғалар рўйхатини ошкор қилмади

Низомга кўра, агар давлат органи ходимига берилган совға қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан (1,6 миллион сўм) кам бўлса, у ходим ихтиёрида қолади. Агар ушбу меъёрдан ошса, совға давлат органи балансига ўтказилиб, идора эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин.

Ўзбекистон

24.12.2025, 12:05

Туғруқ масканининг ачинарли аҳволи: Саида Мирзиёева ҳолатни ўрганди

1972 йилда қурилган мазкур бино ҳозирда 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиб, 16 та қишлоқ учун ягона туғруқ маскани ҳисобланади.

Ўзбекистон

19.12.2025, 09:38

Европa кинофестивали юбилейи Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Европа кинофестивалининг ўн йиллик юбилейи 7–9 ноябрь кунлари Тошкентда ва 12 ноябр куни Термизда бўлиб ўтади. Фестиваль дастурига Европанинг 12 мамлакатидан танланган 12 та фильм киритилган. Улар орасида драма, ҳужжатли ҳамда анимацион асарлар бор. Барча фильм намойишлари бепул, кириш эркин.

Ўзбекистон

03.11.2025, 17:16

Самарқандда 14-ЮНЕСКО Ёшлар Форуми старт олди

Бу йилги форум «Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун» мавзусига бағишланиб, дунё бўйлаб 140 та мамлакатдан 150 нафарга яқин ёш етакчини бирлаштирди. Форумга Бангладешнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Бош конференциянинг 43-сессияси раиси Хондкер Муҳаммад Талҳа ташриф буюрди.

Ўзбекистон

27.10.2025, 17:02

Фермер хўжалиги табиатга 43 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Оқдарё туманида жойлашган “M.M.M.N” фермер хўжалиги фаолияти ўрганилди.

Ўзбекистон

22.10.2025, 09:01

сўнгги янгиликлар

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42