АҚШ Ғазони эгаллайди — Трамп
Кеча, 4 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху билан бўлган учрашувида Америка Ғазо секторидаги аҳолини бошқа ерга кўчиришини, одамлардан бўшаган ҳудудни эгаллаб, секторнинг иқтисодий ҳолатини яхшилашини маълум қилди. Бу ҳақда "Associated Press"га таянган ҳолда "Deutsche Welle" нашри хабар берди.
Жаҳон
05.02.2025, 12:57
Улашиш:

AQSh Gʻazoni egallaydi — Tramp
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Ғазо сектори устидан назорат қилиб, у ерда портламай қолган бомба ва бошқа қуроллардан демонтаж қилади.
"Агар керак бўлса, биз унинг устидан назорат қиламиз, уни ривожлантирамиз, минглаб иш ўринларини яратамиз. Бу бутун Яқин Шарқ фахрланадиган нарса бўлади. У ер Яқин Шарқ "riviera"сининг уйи бўлади. Мен буни кўп ойлар давомида жуда диққат билан ўрганиб чиқдим", дея айтган Трамп.
Исроил Бош вазири Нетаньяху эса бу сўзларни ижобий қабул қилган. Унинг сўзларига кўра, Трамп "қутидан ташқарида, янги ғоялар билан ўйлайди" ва доим "анъанавий фикрлашни бузишга тайёрлигини намойиш этади".
Трампнинг бу таклифи аллақачон АҚШ сиёсатчиларининг танқидига сабаб бўлди. Демократ сенатор Крис Мёрфи Президент Трамп "ақлдан озганини" айтиб чиқди.
"У бутунлай ақлдан озган. АҚШнинг Ғазога бостириб кириши минглаб америкалик аскарларнинг ўлимига ва ўнлаб йиллар давомида Яқин Шарқдаги урушга олиб келади. Бу ҳазилга ўхшайди", деб ёзган парламент аъзоси Х'даги ўзининг саҳифасида.
Трамп тарафдори — Жанубий Каролина штатидан республикачи сенатор Линдси Грэм ҳам бу янгиликка шубҳа билан қарамоқда.
"Келинг, араб дўстларимиз бу ҳақда нима дейишларини кўриб чиқайлик. Ўйлайманки, жанубий каролиналикларнинг аксарияти америкаликларни Ғазони қўлга олиш учун юборишдан хурсанд эмас. Менимча, бу муаммоли бўлиши мумкин", дея фикр билдирган у.
мавзуга оид янгиликлар

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев
Ўзбекистон
20.02.2026, 08:09

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?
Жаҳон
21.02.2026, 07:37

Ғазо учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилади
Жаҳон
16.02.2026, 09:10

Трамп Гренландия бўйича даъволарини кучайтирди
Жаҳон
21.01.2026, 08:36

Венесуэла мухолифатчиси Трампга Нобель мукофоти медалини совға қилди
Жаҳон
16.01.2026, 09:35

АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик шатдаун якунланди
Жаҳон
13.11.2025, 11:59
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон
07.03.2026, 13:14
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
