Бўрижардаги ҳалокат ҳамда охирги ўриндаги инсон қадри

Жорий йилнинг 5 май куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳри Белариқ маҳалласидан оқиб  ўтувчи Бўрижар каналида болаларни қутқариш учун сувга тушиб кетган 43 ёшли Абдумманоп Самиқов чўкиб кетди. Бу ҳалокатга нима сабаб бўлган? Ноқонуний қурилишми ёки эҳтиётсизлик.

Улашиш:

Foto: Gazeta.uz

Минглаб дарахтларнинг кесилиши ва хавфсизлик талабларининг бажарилмаслиги билан кечган ободонлаштириш ишлари ортидан Бўрижар каналининг қирғоқлари хавфли бўлиб қолган.

 

Лойиҳа дастлаб ёпиқ қарор асосида бошланиб, аҳоли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди.

 

Марҳумнинг оила аъзоларига кўра, Абдуманноп Самиқов сузишни яхши билган, лекин қирғоқ бўйида дарахтлар қолмагани, уларнинг ўрнини сирпанчиқ бетон эгаллагани, қирғоқнинг муайян масофаларида фавқулодда ҳолатларга мўлжалланган жойлар ташкил этилмагани мазкур фожиага сабаб бўлган.

 

2024 йилнинг кузида бошланган реконструкция давомида хавфсизлик таъминланиши учун канал ёқалари тўсиб қўйилмаган. Натижада 7-8 ёшлардаги икки қиз канал қирғоғига тушган, улардан бири оёғини ҳўллаётган маҳал сирпаниб сувга тушиб кетган. Оқим қизалоқни канал ўртасига олиб кетган. Ёнидаги қиз ёрдам бермоқчи бўлиб, ўзини сувга ташлаган, лекин у қирғоқ бўйлаб оқиб борган.

 

Болаларнинг қичқириқларини эшитган, шу яқин атрофда яшовчи Даря Грапиненкова ўзини сувга ташлаган қизни тинчлантириб, қўлига хода берган, лекин бетонлашган канал жуда сирпанчиқ экани ва бошқа ноқулайликлар сабаб, қизлар каналда оқиб кетаверишган. Оқим билан кетаётган биринчи қизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун марҳум Абдуманноп Самиқов ўзини сувга ташлаган.

 

Марҳумнинг ўгай ўғли Саидакбар Абдувалиевнинг айтишича, у марҳум дадасининг каналда чиқиши учун дастлаб қирғоқдаги таёқ, ёғочларни узата бошлаган. Улар ёрдам бермаганидан кейин арқон олиб келиш учун уйига қайтиб кирган.  Бу пайтда марҳум сувда ҳолсизланиб оқиб кетаверган.

 

Бетон юзаси жуда сирпанчиқ. Кейин қўшнимиз Саша худди дадамга рейка узатганим каби ёрдам беришни бошлади, ўхшамади, кейин йўлдан битта тўнкани сувга отди. Биз тўнканинг устига чиқдик, охирги марта дадамни шу ерда кўрдим”, деган Абдувалиев.

 

Шундан сўнг, Саидакбар Абдувалиев тез ёрдам ва ФВВга хабар берган.

 

Унга айтишича, ФВВ ходимлари 40 дақиқа, 1 соатлардан кейин келган. Шунда ҳам ғаввос улар билан бирга келмаган.

 

Қидирув ишларидан кейин марҳумнинг жасади шу куни соат 23:00лар атрофида 16-шаҳар шифохонасининг орқа томонидан (эркак сувга тушган жойдан тахминан 3,5 км масофада) топилган.

 

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Сурайё Маҳкамова, фожиадан кейинги кунларда ҳам, хусусан 7 май куни бир нечта мактаб ўқувчилари каналда чўмилгани, бу ҳақда огоҳлантириб 102 га қўнғироқ қилганида эса ходимлар келмаганини айтди.

 

Болаларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган Даря Грапиненкова ва Александра Махсудова канал бўйини ободонлаштириш, уни сайр зонаси қилиш баҳонасида минглаб дарахтлар кесилгани, мутасаддилар маҳалла аҳлини эшитмаётганини айтди.

 

Грапиненкованинг айтишича, канал ёқасида олдин тахминан мингта дарахт бўлган. Кўзланган лойиҳа худди Сеул Мунга ўхшаб, канал бўйида велосипедлар йўлаги, кафе ва дўконлар, сайр зонаси бўлиши айтилган.

 

Маълум бўлишича, "Kun.uz" каналдаги кетаётган қурилиш ишлари юзасидан а бош пудратчи "To'plang HDP Holding" МЧЖ вакили билан боғланган бироқ у мазкур лойиҳа ҳақида деярли маълумот бермаган.

 

Буюртмачи – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси Кун.узъга тақдим этилган маълумотларга кўра, 1-босқичда Бўрижар каналининг Сеул кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган 3,2 км дан иборат қисмидаги қирғоқлари ва ўзанлари мустаҳкамланади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 724-сонли ёпиқ қарори қабул қилинган.

 

Қарорга мувофиқ, канал қирғоқларининг емирилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни барвақт бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш, кўчки ва емирилишлар такрорланишининг олдини олиш учун канал қирғоқлари ва ўзанларини мустаҳкамлаш, шунингдек, канал бўйини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш орқали сайилгоҳ, дам олиш ва бошқа кўнгилочар масканлар ҳамда хиёбонлар барпо этиш белгиланган.

 

Лойиҳа қиймати 140 млрд сўмга баҳоланиб, маблағлар республика бюджетидан ажратилган.

 

Буюртмачи айни пайтда вужудга келган жарликлар бартараф этилиши, ҳудуд хавфсиз бўлишини айтди. Аммо бошқа тафсилотларни очиқламади.

 

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси "Gazeta.uz"га берган изоҳида, реконструкция ишлари давомида хавфсизлик талаблари бузилганини тасдиқлаган. 

 

Маълум қилинишича, инспекция ходимлари бу қурилишни мунтазам равишда текшириб, хавфсизлик чоралари, жумладан, тўсиқлар, огоҳлантирувчи белгилар ўрнатиш ва хавфли ҳудудларга киришни чеклаш ишларини назорат қилиб келган. Пудратчи ва буюртмачига обектда хавфсизликни таъминлаш бўйича бир неча бор ёзма кўрсатмалар берилган.

 

сўнгги янгиликлар

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 13:05

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43