Бухорода ўзи билан икки фарзандини сувга ташламоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

Ҳодиса жорий йилнинг 9 март куни Ромитан туманидаги «Юзон» маҳалласидан ўтган канал ёнида содир бўлган. Аёл турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланиш ниятида эканини билгач, руҳий тушкунликка тушган.

Улашиш:

Бухоро вилоятида 22 ёшли аёл иккала фарзанди билан бирга ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда Bu kun дастури репортажида хабар берилди.

Ҳис-ҳаяжон таъсирида у икки фарзандини олиб, канал томон йўл олган. У ерда аввал катта ўғлини сувга ташлаган, сўнгра эса қўлида кичик фарзанди билан ўзи ҳам сувга сакраган.

Воқеага гувоҳ бўлган фуқаролар катта болани қутқариб қолишган. Аёл эса кичик ўғлини сувдан ўзи чиқарган. Барча жабрланувчилар шифохонага етказилган.

Гарчи оғир оқибатлар олди олинган бўлса-да, Ромитан тумани суди аёлни вояга етмаган икки фарзандини қасддан ўлдиришга суиқасд қилишда айбдор деб топди.

Суд ҳукмига кўра, у Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари (икки ёки ундан ортиқ, айбдор учун ожиз ҳолда бўлган шахсларни қасддан ўлдиришга суиқасд) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилди ва 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

мавзуга оид янгиликлар

Ноодатий тўй кортежи: тракторлар жарима майдончасига олиб кетилди

Маълум бўлишича, Бухоро вилоятининг Жондор туманида бир гуруҳ ёшлар тўй кортежини ўзига хос тарзда ташкил этиш мақсадида енгил автомобиллар билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги тракторларидан фойдаланган.

Ўзбекистон

26.01.2026, 16:25

Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиб олаётган 37 киши ушланди

ДХХ, Бухоро вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний равишда олтин қазиб чиқариш билан шуғулланаётган 37 киши қўлга олинди. Тадбир давомида таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва қазиш ишларида фойдаланилган 3 та автомашина, перфораторлар ҳамда қўлбола асбоб-ускуналар олиб қўйилди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:26

Бухорода аварияга учраган автобус ҳайдовчиси тўлиқ тузалиб улгурмай қамоққа олинди

Манбааларга кўра автобус ҳайдовчиси шифохонада қамоққа олинган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи билан телефон орқали боғланганимизда ҳеч қандай маълумот беришни истамади.

Ўзбекистон

01.04.2024, 12:02

сўнгги янгиликлар

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18