Бухорода табиатга қарийб 30 млн сўмлик зарар етказилди

Жорий йилнинг сўнгги икки ойида, яъни сентябрь ва октябрь ойларида Бухоро вилоятининг чўл ҳудудида жами 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди

Улашиш:

Buxoroda tabiatga qariyb 30 mln soʻmlik zarar yetkazildi

Buxoroda tabiatga qariyb 30 mln soʻmlik zarar yetkazildi

Унда қайд этилишича, юқорида келтирилган 25 та ҳолат оқибатида табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилган. Шунингдек, вазирлик ушбу ҳолатни назорат остига олган ҳолда Бухоро вилоятининг чўл ҳудудларида рейд тадбири ўтказган. 

Экология вазирлиги чўл ҳудудларида ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида саксовул юкланган самосвал ҳайдовчилари орқасидан қувлаётган "экоинспекторлар" видеосини эълон қилди. Видеода ноқонуний дарахт кесувчиларнинг қочиш вақтида дарахтни йўлга ташлаб кетиб, бўлакларини инспекторларнинг машиналарига қарата улоқтирганини кўриш мумкин. 

Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми — дарахтлар ва бошқа ўсимликларни ноқонуний кесиш (фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) билан маъмурий баённомалар тузилган. 

Шунингдек, Экология вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Республиканинг барча ҳудудларида саксовулларнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирлари доимий тарзда ўтказилаётганини, бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий қонуний жавобгарликка сабаб бўлишини билдирилган.

мавзуга оид янгиликлар

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон – Бухоро йўлида бир неча йиллик дарахтларнинг қўпорилиши тасвирланган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Ўзбекистон

18.02.2025, 10:22

Buxoroda yovvoyi hayvon goʻshtidan taom tayyorlanayotgani aytilmoqda

Бухорода ёввойи ҳайвон гўштидан таом тайёрланаётгани айтилмоқда

Бухоро вилоятидаги ошхоналарнинг бирида ёввойи ҳайвон гўштидан таом тайёрланаётгани аниқланди. Бу ҳақда "Ekologuz" Telegram-каналида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

30.10.2024, 12:01

Buxoroda havoni ifloslantirgan 117 amaldor jazoga tortildi

Бухорода ҳавони ифлослантирган 117 амалдор жазога тортилди

Бухоро вилоятида 117 нафар мансабдор атмосферани ифлослантиришда қатнашгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

17.09.2024, 16:22

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?

Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қонунчилик ва халқаро экологик мажбуриятларга зид равишда бошланган бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон

06.02.2026, 08:01

сўнгги янгиликлар

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43