“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Улашиш:

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Demokrat.uz” интернет нашри раҳбари Меҳмонов Фазлидинхон Асатиллохон ўғли ҳамда блогер Ғоипназаров Азиз Абдулла ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, 2025 йил 15 декабрь куни Ғоипназаров Сергели туманидаги автосалонлардан бири фаолиятини обрўсизлантирувчи видеоматериал тайёрлаб, интернет тармоқларида жойлаштирган.

Шундан сўнг, Меҳмонов ва Ғоипназаров ушбу видеолавҳани ижтимоий тармоқлардан ўчириш, шунингдек, тадбиркорни обрўсизлантирувчи бошқа видеоматериални ОАВда эълон қилмаслик эвазига жабрланувчидан товламачилик йўли билан жами 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, Меҳмонов 29 январь куни жабрланувчидан 3 минг АҚШ доллари олган. 10 февраль куни эса 17 минг АҚШ долларини олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқароларни энг яқин ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишга чақирмоқда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон қори қамоққа олинди

Маълум қилинишича, 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган Одилхон Исмоилов ҳамда яна 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича айблов эълон қилинган.

Ўзбекистон

27.01.2026, 08:25

«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябрь куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У ҳозирда Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтамоқда. 

Ўзбекистон

07.01.2026, 09:25

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона

Жиноят содир этган шахсларни жамиятдан ажратиш ва давлат барқарорлигини сақлаш мақсадида турли даражадаги қамоқхоналар фаолият юритади. Бироқ дунёда шундай муассасалар ҳам борки, улар оддий жазони ижро этиш жойи эмас, балки қаттиқ режим, тотал назорат ва психологик босимнинг энг юқори нуқтасига айланган ташкилотлардир.

Жаҳон

09.12.2025, 19:00

5 кунда минг кишини ўлдирган «Ал Фашир қассоби» қўлга олинди

Судандаги қирғинларнинг асосий ташкилотчиларидан бири, «Ал Фашир қассоби» лақабли  Абу Лулу ҳибсга олинди ва қамоқхонага жойлаштирилди.

Жаҳон

01.11.2025, 09:44

Asadlarning soʻnggi sahifasi: Zindon boʻshatildi, kishanlar parchalandi

Асадларнинг сўнгги саҳифаси: Зиндон бўшатилди, кишанлар парчаланди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Сурия етакчиси Башар Асад ҳукумат тепасидан ағдарилди. Шу билан 53 йил Сурияда ҳукмронлик ўрнатган Асадлар сулоласи барҳам топди. Мамлакат бошқарувини эгаллаган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" мухолифат гуруҳи олдинги ҳукуматдаги тузумни тез парчалаш билан биргаликда Ҳофиз Асад буйруғи билан қурилган қамоқхонадаги маҳбусларни озод қилди. 

Жаҳон

12.12.2024, 14:19

Rossiyadagi qamoqxonada oʻzbeklar va tojiklar bosh koʻtardi

Россиядаги қамоқхонада ўзбеклар ва тожиклар бош кўтарди

Россиянинг Волгоград области қамоқхонасида икки ўзбек ва икки тожик маҳкум исён кўтарди. Қамоқхонанинг саккиз ходими ва тўрт нафар маҳкумни гаровга олди. Бу ҳақида Америка Овози хабар бермоқда.

Жаҳон

24.08.2024, 14:24

сўнгги янгиликлар

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди

Ўзбекистон Марказий банки талаби билан тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловаларида картадан-картага (P2P) пул ўтказишда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” тартиби мажбурий равишда жорий этилди.

Иқтисодиёт

07.03.2026, 08:56

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди

Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ ҳам рол ўйнаши кераклигини, янги раҳбар мамлакатда “тинчлик ва барқарорлик”ни таъминлаши лозимлигини айтди.  

Жаҳон

06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?

Кўрфаз давлатлари ва Ироқ Курдистонидан фарқли равишда, Озарбайжон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари мавжудлиги ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

Жаҳон

06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун камбағаллик чегараси сифатида қўлланиладиган минимал истеъмол харажатлари 715 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 11:20

Rodrygo

Бразилиялик футболчи Родриго узоқ муддатли жароҳат олди

Бразилиялик вингер Родриго оғир жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан четда қолиши мумкин.

Спорт

06.03.2026, 10:12

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 1,1 миллиондан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлади, қарийб 30 миллион киши жароҳат олади.

Ўзбекистон

06.03.2026, 09:24

Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровнинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира топширилди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 07:38

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23