«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябрь куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У ҳозирда Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтамоқда. 

Улашиш:

 Бироқ унинг саломатлиги оғир экани, жазони ўташга тўсқинлик қилаётгани айтилмоқда.

Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Алишер Турсуновга «Қандли диабет II тип, инсулинга муҳтож тури», шунингдек, артроз, стенокардия, юқори қон босими ва буйрак фаолияти билан боғлиқ муаммолар ташхислари қўйилган. Уламонинг оёқлари шишиб кетган, танасида яралар пайдо бўлаётган бўлса-да, тўлиқ даволанишига рухсат берилмаяпти.

Адвокатнинг айтишича, 2025 йил ноябрь ойида Турсунов расман 3 марта амбулатор даволангани кўрсатилган. Аммо 26 декабрь куни бўлиб ўтган учрашувда маҳбус бу муолажалар амалда берилмаганини, у фақат тиббий кўрикдан ўтказилганини билдирган. Шунингдек, дори-дармон билан таъминланмагани ва ётиб даволанишига рухсат йўқлигини айтган.

Шунга қарамай, уни 16 соатлаб оғир жисмоний меҳнатга, хусусан ғишт заводида ишлашга мажбурлашаётгани маълум қилинди. Адвокат бу ҳолат Турсуновнинг ҳаёти ва соғлиги учун жиддий хавф туғдиришини таъкидламоқда.

Адвокатнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддасига кўра, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахс жазодан озод қилиниши мумкин. «Қандли диабет II тип» ушбу модда асосида озод қилишга сабаб бўладиган касалликлар рўйхатига киритилган.

Шу муносабат билан адвокат томонидан ИИВ, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди идораларга аризалар киритилган.

мавзуга оид янгиликлар

“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Ўзбекистон

12.02.2026, 08:49

«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон қори қамоққа олинди

Маълум қилинишича, 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган Одилхон Исмоилов ҳамда яна 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича айблов эълон қилинган.

Ўзбекистон

27.01.2026, 08:25

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона

Жиноят содир этган шахсларни жамиятдан ажратиш ва давлат барқарорлигини сақлаш мақсадида турли даражадаги қамоқхоналар фаолият юритади. Бироқ дунёда шундай муассасалар ҳам борки, улар оддий жазони ижро этиш жойи эмас, балки қаттиқ режим, тотал назорат ва психологик босимнинг энг юқори нуқтасига айланган ташкилотлардир.

Жаҳон

09.12.2025, 19:00

5 кунда минг кишини ўлдирган «Ал Фашир қассоби» қўлга олинди

Судандаги қирғинларнинг асосий ташкилотчиларидан бири, «Ал Фашир қассоби» лақабли  Абу Лулу ҳибсга олинди ва қамоқхонага жойлаштирилди.

Жаҳон

01.11.2025, 09:44

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд мажлиси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

08.10.2025, 22:14

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди

Жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга суд томонидан 2 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:56

сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26