updated: 22.03.2026, 17:43

Асадларнинг сўнгги саҳифаси: Зиндон бўшатилди, кишанлар парчаланди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Сурия етакчиси Башар Асад ҳукумат тепасидан ағдарилди. Шу билан 53 йил Сурияда ҳукмронлик ўрнатган Асадлар сулоласи барҳам топди. Мамлакат бошқарувини эгаллаган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" мухолифат гуруҳи олдинги ҳукуматдаги тузумни тез парчалаш билан биргаликда Ҳофиз Асад буйруғи билан қурилган қамоқхонадаги маҳбусларни озод қилди. 

Жаҳон

12.12.2024, 14:19

Улашиш:

Asadlarning soʻnggi sahifasi: Zindon boʻshatildi, kishanlar parchalandi

Asadlarning soʻnggi sahifasi: Zindon boʻshatildi, kishanlar parchalandi

1971 йилда Сурия давлати ҳукуматининг тепасига келган Ҳофиз Асад 1978 йилда мамлакатда катта қамоқхона қуришни режалаштиради. Орадан уч йил ўтиб, яъни 1981 йилда қамоқхона қуриш ишлари бошланган. 

"Саиднайя" номи билан танилган объект 1986 йилда маҳбусларни сақлаш учун тайёр ҳолатга келган. 1987 йилда эса ҳибсхонага тутқунлар олиб келина бошлаган. Қамоқхона иккита катта бино ва бир нечта қаватли ер ости биноларидан ташкил топган.

Қамоқхонада 2008 йилда Асадлар режимга қарши чиққан маҳбуслар томонидан тартибсизликлар чиқа бошлаган. Ҳукумат уларга нисбатан қийноқлар ва ҳаддан ташқари куч ишлатиш тизимидан фойдаланиб, уларни тинчитиб келган. Ҳозирга қадар қамоқхонада неча нафар маҳбус сақлангани ҳақидаги аниқ маълумотлар мавжуд эмас. 

"Саиднайя" қамоқхонасида Башар Асад ҳукмронлик қилган 13 йиллик фуқаролар уруши даврида сон-саноқсиз одамлар ҳибсга олинган, қийноққа солинган ва ўлдирилган. Сурия Республикасидаги ҳеч бир қамоқхона бу каби катта ва машҳур бўлмаган.

Халқаро Амнистия ташкилоти бу қамоқхонани "одамларни сўйиш жойи" деб таърифлаган. Ташкилотнинг 2017 йилдаги ҳисоботига кўра, у ерда 2007 йилда тахминан 1,5 минг нафар маҳбус сақланган. Бироқ 2011 йилда фуқаролар уруши бошланганидан кейин ундаги маҳбуслар сони бир вақтнинг ўзида 20 000 кишига кўпайган. 

"Al Jazeera" нашрининг ёзишича, 2011 йилнинг мартидан 2024 йилнинг август ойига қадар "Саиднайя" қамоқхонасида 157 634 нафар суриялик қамоққа олинган. Улардан 5274 нафарини болалар, 10 221 нафарини аёллар ташкил қилган.

Жорий йилнинг 10 декабрь куни "Саиднайя" қамоқхонасидаги маҳбуслар ва бедарак йўқолганлар уюшмаси томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, 2024 йил 28 октябрь ҳолатида қамоқхонада умумий 4300 киши бўлган. Уларнинг 2817 нафари қамоқхонанинг оқ бўлимида сақланган. Унинг қизил бўлимида эса, терроризм ва ҳарбий трибуналар билан боғлиқ муаммоларда айбдор деб топилган 1483 нафар маҳбус сақланган. Ташкилот ижтимоий тармоқларда тарқалган "Саиднайя"даги яширин эшиклар ва ер ости биноси ҳақидаги маълумотларни рад этган. 

Аммо "The Guardin" нашри қамоқхона тагида 5 қаватли улкан ер ости биноси мавжудлиги ҳақида ёзди

"Менинг оиламда уч киши бедарак йўқолган. Улар бизга ер остида 5 қават бино борлигини ва ичкарида одамлар бўғилиб нафас олишга қийналаётганлигини айтишган эди. Лекин биз ҳозир уларнинг қаерда эканлигини билмаймиз", дея интервью берган Сурия фуқароларидан бири.

"Саиднайя"га қариндошларини қидириб келган оилалар томонидан рўйхат тузилган. Шунингдек, у ердан яна бир қанча маҳбуслар ҳақида маълумот ёзилган дафтар ҳам топилган. Суриядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар Асад режими томонидан ҳибсга олинган 136 мингга яқин кишининг тақдирини ҳужжатлаштириш учун бу ёзувлар тартибли равишда сақланиши зарурлигини айтмоқда.

Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти директори Фадел Абдул Ғанига кўра, 8 декабрь куни "Саиднайя" қамоқхонасидан 2 мингга яқин маҳбуслар озод қилинган. 

"Тhe New York Times" нашрининг ёзишича, шу вақтга қадар қамоқхонада 30 000 дан ортиқ маҳбус ўлдирилганлиги тахмин қилинмоқда. Қамоқхонада омон қолганлар уларга гапириш ва овоз чиқариш мумкин бўлмаганлигини, улар шу вақтга қадар қоронғиликда ҳаёт кечиришганини маълум қилган. 

"Sky news" журналисти Ялда Ҳакимнинг ёзишича, маҳбусларга ҳатто ҳожатхонага чиқиш ҳам тақиқланган. Улар шунчалик узоқ вақт қамоқхонада сақланганки, озодликка чиқарилган баъзи маҳбуслар ҳатто ўз исмларини билмаслигини айтган.

"Маҳбуслар шафқатсизларча қийноққа солинган. Уларга нисбатан жинсий зўравонликлар қилинган. Уларни электр токи ва газ билан қийнашган”, дейди журналист. 

Ҳукумат уларни қийнашда уч хил усулдан кенг фойдаланган. Биринчиси, "немис курсиси" сифатида танилган усул. Бунда қамоқхона ходимлари маҳбусларни стулга ўтирғизиб, уларнинг умуртқа поғонаси синиб кетгунга қадар жабрланувчиларни орқага букишган. 

Иккинчиси, “учар гилам” номли қийноқ усули. Бунда қўриқчилар маҳбусларни йиғиладиган тахта устига ўтирғизишган ва тахта букилган. Жараён маҳбусларнинг тиззалари кўкракларига теккунича давом эттирилган. 

Учинчиси эса, қамоқхонадаги маҳбусларни зинапояга узун арқон ёрдамида боғлаб, уларни пастга итариб юборишган. Қамоқхона қўриқчилари маҳбусларни арқон ёрдамида пасга тушишини кузатиб завқланишган

Бу қийноқлар маҳбусларни қийнаш улардан қандайдир маълумот олиш учун эмас, балки уларнинг қадр-қиммати ва ғурурини йўқ қилиш учун амалга оширилган. 

Табиийки, бундай қийноқлар остида йиллар давомида яшаб келган халқ Асадлар режимининг қулаганини нишонлайди-да. Гарчи ҳукумат қуролли гуруҳ томонидан ағдарилган бўлса-да, сурияликлар бугун хурсанд. Аммо янги ҳукумат давлатни қандай бошқариши номаълум, буни вақт кўрсатади. Paradigma.uz эса сизга воқелар ривожини тақдим этишда давом этади. Биздан узоқлашманг.

мавзуга оид янгиликлар

“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Ўзбекистон

12.02.2026, 08:49

«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон қори қамоққа олинди

Маълум қилинишича, 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган Одилхон Исмоилов ҳамда яна 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича айблов эълон қилинган.

Ўзбекистон

27.01.2026, 08:25

«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябрь куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У ҳозирда Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтамоқда. 

Ўзбекистон

07.01.2026, 09:25

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона

Жиноят содир этган шахсларни жамиятдан ажратиш ва давлат барқарорлигини сақлаш мақсадида турли даражадаги қамоқхоналар фаолият юритади. Бироқ дунёда шундай муассасалар ҳам борки, улар оддий жазони ижро этиш жойи эмас, балки қаттиқ режим, тотал назорат ва психологик босимнинг энг юқори нуқтасига айланган ташкилотлардир.

Жаҳон

09.12.2025, 19:00

5 кунда минг кишини ўлдирган «Ал Фашир қассоби» қўлга олинди

Судандаги қирғинларнинг асосий ташкилотчиларидан бири, «Ал Фашир қассоби» лақабли  Абу Лулу ҳибсга олинди ва қамоқхонага жойлаштирилди.

Жаҳон

01.11.2025, 09:44

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатишга чақирди

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга қарши жорий этилган санкцияларни юмшатиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Жаҳон

23.10.2025, 16:27

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45