updated: 22.03.2026, 02:50

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Улашиш:

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган – Денов туманида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган шахснинг ёнида 9 кг “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситаси келгусида сотиш мақсадида тожикистонлик наркокуръерлар томонидан етказиб берилганлиги маълум бўлди.

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона вилоятида ҳам тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1994 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро кетаётган автотранспорт воситаси шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнида 5 кг 862 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, улардан ушбу гиёҳвандлик воситасини ҳар бир кг.ни 89 млн. сўмдан келишган ҳолда сотиб олмоқчи бўлган вақтида – Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди. 

Бундан ташқари, ушбу гиёҳвандлик воситасини муқаддам Қирғиз Республикасининг Боткен вилояти Қадамжой туманида наркосавдогардан олиб, мамлакатимизга контрабанда йўли билан келтирган жиноий гуруҳ етакчиси - Сўх туманида яшовчи, 1987 й.т. шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Фарғона туманида яшовчи, 1992 й.т., муқаддам судланган шахс 3 кг 950 гр “гашиш” моддасини харидорга 38 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди. 

Шунингдек, у билан бирга келган, жиноий шериги – Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, 1992 й.т. шахснинг Фарғона туманидаги яшаш хонадонидан муқаддам Қирғиз Республикасидан келтирилган 868 гр “гашиш” моддаси ҳам олинди.

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1969 й.т. маҳаллий фуқаро ва унинг Денов туманида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. жиноий шериги ўзаро келишган ҳолда, Тожикистон Республикасидан олиб келинган 1 кг 962 гр “опий” моддасини харидорга 200 млн сўмга сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти бўйича бошқармалари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Фарғона вилоятида яшовчи, 1988 й.т. ҳамда Андижон вилоятида истиқомат қилувчи, 1969 й.т. муқаддам судланган икки нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган 943 гр “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

мавзуга оид янгиликлар

"Пиковит" - "Пивовит" номи билан чиқарилган. Наманганда қалбаки дори воситалари фош этилди

Маълум бўлишича, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш рухсатномасига эга бўлганига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда қалбаки дори воситалари ҳам тайёрлаб келган. Жумладан, «Пиковит» – Пивовит, «Канефрон» – Канасерон, «Эспумизан» – Эспуметик, «Нистатин» – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган.

Сиёсат

01.11.2025, 11:31

ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан давлат тузилмаларидаги коррупция ҳолатларига қарши кураш доирасида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

09.10.2025, 13:21

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди

ДХХ ходимлари Гулистон туман бўлими бошлиғини ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор ходимини пора олаётганда ушлади.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:05

Тошкентда сохта ДХХ ва ПА ходими 3,5 йилга қамалди

Тошкентда 33 ёшли эркак ДХХ гувоҳномасини сохталаштириб, ўзини президент администрацияси вакили сифатида кўрсатиб юргани аниқланди. Суд ҳукми билан у 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айбланувчи жиноятларидан жабр кўрган фуқаролардан ИИОга хабар беришлари сўралди.

Ўзбекистон

07.10.2025, 15:43

Афғонистонда олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ҳамда психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 13:19

ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Қашқадарё ва Самарқандда давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пул олган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

06.09.2025, 21:30

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45