Тошкентда сохта ДХХ ва ПА ходими 3,5 йилга қамалди
Тошкентда 33 ёшли эркак ДХХ гувоҳномасини сохталаштириб, ўзини президент администрацияси вакили сифатида кўрсатиб юргани аниқланди. Суд ҳукми билан у 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айбланувчи жиноятларидан жабр кўрган фуқаролардан ИИОга хабар беришлари сўралди.
Ўзбекистон
07.10.2025, 15:43
Улашиш:

Тошкент шаҳрида ўзини Президент администрацияси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб юрган шахсга ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасига таяниб Газета.uz нашри.
Қайд этилишича, пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги тезкор тадбирда ЙПХ ходимлари томонидан фуқаро Жавоҳир Орифжонов бошқарувидаги Lacetti тўхтатилган. Ҳужжатларни текшириш жараёнида ҳайдовчи ўзини ДХХ ходими эканини айтиб, йўл-патрул хизмати инспекторларига ДХХга тегишли бўлган гувоҳнома кўрсатган.
Шунингдек, Орифжонов уни қўйиб юборишларини илтимос қилиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи раҳбар танишига қўнғироқ қилган. Ушбу шахс ЙҲХ бошқармаси ходимига уни қўйиб юбориш бўйича кўрсатма берган.
Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўзини шубҳали тута бошлаган шахснинг маълумотларини текшириб кўрган. Натижада фуқаро кўрсатган хизмат гувоҳномаси қалбаки экани, ДХХга умуман алоқаси йўқлиги маълум бўлган. Гумонланувчи шу жойнинг ўзида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида Жавоҳир Орифжоновнинг қатор бошқа ишлари ҳам ошкор бўлган. У, одатда, ўзини президент администрацияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими сифатида таништирган ҳамда сохта мансабдор шахс сифатида шахсий масалаларини ҳал қилиб келган. Бунда у олдиндан тайёрлаб олган сохта гувоҳномалардан фойдаланган.
«Мен ўзимни президент администрациясида ишловчи Алишер ака Сулаймонов деб таништирганман. Ундан кейин ўзим яна қайтиб чиқиб, ўша кишининг жияни бўламан, илтимос, озгина ёрдамингиз керак, деб ўзимнинг ишларим тезроқ ҳал бўлиши учун ёрдам сўраганман. Жудаям нотўғри бу, кечиринглар мени», — деди 33 ёшли эркак.
Суд ҳукми билан Жавоҳир Орифжонов Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил колонияларда ўташ белгиланган.
Тошкент шаҳри ИИББ Жавоҳир Орифжоновнинг жиноятларидан жабр кўрган фуқаролардан яқин орадаги ишчи ишлар органларига ёки 102 рақамига хабар беришларини сўради.
Ўзбекистон
07.10.2025, 15:43
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

"Пиковит" - "Пивовит" номи билан чиқарилган. Наманганда қалбаки дори воситалари фош этилди
Сиёсат
01.11.2025, 11:31

ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар билан ушланди
Ўзбекистон
09.10.2025, 13:21

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:05

ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ўзбекистон
06.09.2025, 21:30

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон
29.08.2025, 12:25

Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
28.08.2025, 14:19
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
