updated: 22.03.2026, 06:49

ДХХ фуқароларни АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғилланаётган шахсларни қўлга олмоқда

АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақида УзА хабар қилмоқда.

Улашиш:

AQSh-Meksika chegarasi

AQSh-Meksika chegarasi

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

Андижон вилояти, Марҳамат туманида яшовчи, 1997-й.т. шахс Асака туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, 15 минг АҚШ долларидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган, Марҳамат туманида яшовчи, 1992-й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди.

Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи, 1997-й.т. шахс Нурота туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Жиззах шаҳрида яшовчи, 1998-й.т. шахс 15 минг АҚШ доллари эвазига Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 12 минг АҚШ доллари ва 6 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Tошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1990-й.т. аёл Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқарога виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни “Туркия-Никарагуа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

мавзуга оид янгиликлар

AQSh chegarasini qancha oʻzbekistonlik noqonuniy bosib oʻtganligi maʼlum boʻldi

АҚШ чегарасини қанча ўзбекистонлик ноқонуний босиб ўтганлиги маълум бўлди

2023 йилнинг 1 октябридан бугунги кунга қадар АҚШнинг жанубий чегарасини 57 минг 200 нафар ноқонуний мигрант кесиб ўтган. Уларнинг 2900 нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.

Ўзбекистон

30.05.2024, 10:31

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 17:25

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди

Tўқнашувлар олти вилоятни қамраб олган. Томонлар артиллерия ва пулемётлардан фойдаланмоқда, қуруқликдаги бўлинмалар эса бир-бирининг ҳудудига киргани айтилмоқда.

Жаҳон

27.02.2026, 15:35

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45