Эронга янги санкциялар жорий қилинди
28 сентябрдан эътиборан БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши 10 йил аввал тўхтатилган санкцияларни қайтадан амалга киритди. Reuters агентлиги хабар беришича, халқаро тузилма Теҳрон санкцияларни тўхтатиш эвазига ядро дастурини чеклаш бўйича 2015 йилги битим шартларини бажармаяпти деган хулосага келган.
Жаҳон
29.09.2025, 17:00
Улашиш:

Foto: REUTERS
Аслида БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий йил 19 сентябрь куни санкцияларни тиклаш ҳақида қарор қабул қилганди. Аммо бу орада Россия ва Хитой ташаббуси билан санкцияларни амалга киритишни 6 ойга кечиктириш ҳақида резолюция лойиҳаси овозга қўйилди. Ушбу ҳужжатни Хавфсизлик кенгашининг 4 аъзоси (Россия, Хитой, Покистон, Жазоир) қўллаб-қувватлади, холос. Кенгашнинг 9 аъзоси қарши овоз берди, икки давлат бетараф қолди. Шу тариқа Эронга қарши санкцияларни тиклаш қарори кучга кирди.
БМТ қайта тиклаган санкциялар Эронга қурол-аслаҳа етказишга эмбарго, бир қатор жисмоний ва юридик шахслар активларини музлатиш каби чораларни ўз ичига олади. Шунингдек, Эрон уранни бойитиш ва қайта ишлаш, ядро қуроли ташувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқариш билан шуғулланиши ман этилади.
2015 йилда Эрон ҳамда дунёнинг 6 йирик давлати (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия, Хитой) ўртасида тузилган битимга мувофиқ, Эрон ядро дастури бўйича чекловлар кўзда тутилган эди.
2018 йилда АҚШ Доналд Трампнинг биринчи президентлик даврида ушбу битимдан чиқди. Эрон ҳам бунга жавобан 2019 йилда мазкур битимдан чиққанини эълон қилди.
Ғарб давлатлари Эрон сўнгги йилларда ядро дастурини кенгайтирган, уранни бойитиш кўрсаткичи ядро каллаклари яратишга яқинлашиб қолган деб ҳисоблайди.
Расмий Теҳрон эса ядро дастури фақат тинч мақсадга қаратилганини айтиб келади. Мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён куни кеча БМТ минбарида ҳам Эрон ядро қуролини яратишни мақсад қилмаганини яна бир карра таъкидлади.
Эрон АҚШ билан жорий йил апрелдан бошлаб ядро келишуви бўйича музокараларни қайта бошлаган эди. Аммо Исроил июнь ойида Эронга қарши кенг қамровли авиаҳужумлар уюштирди.
Исроилнинг БМТ низомлари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда уюштирган ҳужуми оқибатида бир қатор юқори мартабали ҳарбий мулозимлар ҳамда ядро соҳаси олимлари ўлдирган.
Июнь охирларида эса АҚШ ҳаво кучлари Эрондаги учта ядровий объектга (Фордо, Натанз ва Исфаҳон) бомба ташлади.
Исроил ва Эрон ўртасидаги 12 кунлик урушдан кейин евроучлик, яъни Буюк Британия, Франция ва Германия Теҳрон билан музокаралар ўтказди. Европа давлатлари музокара якунида Эрон ядро дастури бўйича мажбуриятларни бажариш борасида қатъият кўрсатмади деган хулосага келган ва санкцияларни қайта тиклаш жараёни бошланган.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги санкциялар қайта тикланганини ҳуқуқий жиҳатдан асоссиз ва ноҳақ чора деб баҳолаган. Расмий Теҳрон АҚШ ва Исроилнинг июнь ойидаги Эрон ядро объектларига ҳарбий ҳужумлари халқаро ҳуқуқ ва ўзаро келишувларга зид эканини яна бир карра таъкидлаган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг ушбу қарорини қоралаган. Вазир Сергей Лавровга кўра,“Ғарб давлатлари халқаро тузилмаларидан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда”.
“Тhе Guardian” газетаси санкциялар юқори инфляция, валюта тақчиллиги каби муаммолардан азият чекаётган Эрон иқтисодиётини янада оғир аҳволга солиши ҳақида ёзди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Нетаняҳу БМТ минбаридан туриб Эронга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилишни таклиф қилган эди.
Жаҳон
29.09.2025, 17:00
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?
Фан-технология
18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
Таълим
18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди
Ўзбекистон
18.03.2026, 10:06
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
