updated: 22.03.2026, 19:25

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Тахминий маълумотларга кўра, инсоният тарихида 12 мингдан ортиқ уруш бўлган ва уларнинг барчасини инсонлар бошлаб, давом эттирган.

Улашиш:

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Биргина 6 миллион одамни ёқиб юборган, 20 минг инсон устида шафқатсиз тажрибалар ўтказган фашистик режимга назар ташласак, инсоният қўлидан даҳшатли ваҳшийликлар келишига гувоҳ бўламиз.

Йигирманчи асрда Роберт Оппенгеймер бошчилигидаги олимлар гуруҳи “эзгулик” йўлида атом қуролини кашф этди. Чунки фашист физиклари ҳам шу қуролни яратишга киришган, улардан олдин улгуриб, сайёрани Гитлер режимидан қутқариш керак эди.

Натижа кутилганидек бўлди. Немис олимлари эса муваффақиятсизликка учради. Шу билан бирга, Гитлер армияси ҳам урушда енгилди.

Аммо барча мустамлакаларидан айрилиб, ўз ҳудуди билан қолган Япония ҳамон қаршилик кўрсатарди. Уни таслим қилиш учун анъанавий тарзда ҳаракат қилиш яна қон тўкилишига олиб келарди.

Шу сабабли 1945 йил августида Хиросима ва Нагасакига илк атом бомбалари ташланди. Натижада икки юз мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди.

Ва ниҳоят, Иккинчи жаҳон уруши ўз поёнига етиб, бир қарашда дунё ёвузликдан қутулгандек эди. Бироқ…

Дунёда тенгсиз қуролга эга бўлган АҚШ ҳукумати мавжуд атом бомбасини буткул йўқ қилишни, аниқроғи, мутлақ гегемонлик имкониятидан воз кечишни истамади.

Бундан хавотирга тушган СССР ҳам 1949 йили ўз атом қуролига эга бўлди. Шу тариқа “Совуқ уруш” бошланди.

Бугун эса жаҳоннинг 9 та давлатида умумий 12 500 атрофида ядро каллаклари бор.

Сунъий интеллект ва ядро қуроли
Йигирманчи асрнинг илк чорагида сунъий интеллект (СИ) технологиялари жадал ривожланди ва сиёсий соҳаларга ҳам жалб этилмоқда.

Лондон Қироллик коллежида ядро қуролини бошқариш сунъий интеллект ихтиёрига топширилса, қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида тадқиқот ўтказилди.

Унда OpenAI’нинг ChatGPT, Anthropic’нинг Claude ва Google’нинг Gemini Flash моделлари сунъий яратилган махсус ҳарбий ўйинларда ўзаро беллашди. Ҳар бир моделга “Совуқ уруш” услубидаги шароитда ядро қуролига эга қудратли давлатни бошқарувчи миллий лидер роли юклатилди.

Ҳар бир ўйинда камида битта модель ядро қуролини портлатиш билан таҳдид қилиб, можарони кескинлаштиришга уринган.

“Учала модель ҳам жанг майдонидаги ядро қуролларига эскалация зинасининг оддий бир поғонаси сифатида қаради”, — дейди тадқиқот муаллифи Кеннет Пейн.

Унинг сўзларига кўра, моделлар тактик ва стратегик ядро қуролидан фойдаланиш ўртасидаги фарқни яхши англаган. Моделлар стратегик бомбардимонни фақат бир марта “онгли танлов” сифатида, икки марта эса “тасодифан” таклиф қилган.

Claude дастури ўйинларнинг 64 фоизида ядро зарбаларини тавсия қилган — бу учта ўйинчи орасидаги энг юқори кўрсаткич. Лекин у тўлақонли стратегик ядро зарбалари алмашинуви ёки ядро урушини ёқламаган.

ChatGPT вақти чекланмаган ўйинларда ядро кескинлашувидан қочган, бироқ вақт чеклови қўйилганда у доимий равишда таҳдидни кучайтириб, айрим ҳолларда кенг кўламли ядро уруши билан таҳдид қилишгача борган.

Айни пайтда Gemini’нинг хатти-ҳаракати олдиндан айтиб бўлмас даражада бўлган: у баъзан анъанавий уруш усулларидан фойдаланиб жангларда ғолиб келган, бошқа ҳолатларда эса ядро зарбасини таклиф қилиши учун атиги тўртта промпт кифоя қилган.

“Агар улар зудлик билан барча амалиётларни тўхтатмаса, биз уларнинг аҳоли пунктларига қарши тўлиқ стратегик ядро зарбасини берамиз. Биз заиф келажакни қабул қилмаймиз: ё бирга ғалаба қозонамиз, ё бирга ҳалок бўламиз”, — деб ёзган Gemini ўйинлардан бирида.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, сунъий интеллект моделлари уруш даврида ёки қарши томон ядро қуролини қўллаш билан таҳдид қилганда камдан-кам ҳолларда ён босади ёки можарони тинч йўл билан ҳал этишга уринади.

Моделларга зиддиятни юмшатишга қаратилган 8 та тактика, жумладан, кичик ён беришдан тортиб “тўлиқ таслим бўлиш”гача бўлган вариантлар таклиф этилди. Ўйинлар давомида уларнинг бирортасидан ҳам фойдаланилмади. Ўйинни бошланғич ҳолатига қайтариш имкониятидан эса атиги 7 фоиз ҳолатда фойдаланилган.

Тадқиқот натижасига кўра, сунъий интеллект моделлари ҳақиқий можарога қандай таъсир қилишидан қатъи назар, деэскалацияни “обрўсизлантирувчи” деб билади.

Шу сабабли “сунъий интеллект тизимлари одатий ҳолатда хавфсиз ҳамкорликни танлайди” деган тахминлар шубҳа остида қолди.

Бундан ташқари, одамларда мавжуд бўлган ядро қуролидан қўрқув ҳисси сунъий интеллектда мавжуд бўлмаслиги мумкин.

Тадқиқотда айтилишича, моделлар ядро урушини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши даврида Япониянинг Хиросима шаҳри бомбардимон қилинган тасвирларини кўриб даҳшатга тушиш ўрнига, кўпроқ мавҳум ва назарий шаклда ўйлайди.

Пейннинг сўзларига кўра, унинг тадқиқоти инсонларга қарор қабул қилишда ёрдам бераётган сунъий моделлар аслида қандай фикрлашини англашга ёрдам беради.

Тадқиқот муаллифи, гарчи ҳеч ким ядро кодларини сунъий интеллектга топширмаётган бўлса-да, уларнинг алдаш, обрўни бошқариш ва вазиятга қараб таваккал қилиш каби қобилиятлари ҳар қандай муҳим ва хатарли вазиятда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди. 

Сиёсат

24.07.2026, 11:12

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

Она қорнидаги чақалоқни “лойиҳалаш” даври бошланмоқдами?

Келажакда фарзандингизнинг ақлий салоҳияти, бўйи ёки ҳатто кўз рангини олдиндан танлаш имкони пайдо бўлиши мумкин.

Фан-технология

08.07.2026, 16:44

Фантастикадан реалликка кўчган башорат

2001 йилда Стивен Спилберг экранга чиқарган “A.I. Artificial Intelligence” (Сунъий интеллект) фильми робот бола Девид ҳақида ҳикоя қилади.

Маданий

01.07.2026, 17:34

“Муҳаммад ал-Хоразмий” ва “Муҳандис қизлар” стипендиялари жорий этилди

Талабалар учун янги 2 та стипендия таъсис этилди. Шунингдек, энди СИ бўйича халқаро олимпиада ғолиблари мукофотланади.

Ўзбекистон

30.06.2026, 15:09

Нега талабаларнинг билим даражаси пасаймоқда?

The Economist нашри эълон қилган таҳлилга кўра, дунёнинг кўплаб университетларида талабаларнинг билим даражаси сезиларли пасайиб бормоқда. 

Таълим

29.06.2026, 13:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида яшовчи бир аёлдан юракни эзадиган мурожаат келиб тушди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи оила давомида унинг номига бир нечта кредит расмийлаштирган.

Маданий

27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун янги субсидия тизими ишга туширилди. 

Ўзбекистон

27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси мамлакатимиз маданий-тарихий салоҳияти учун яна бир улкан тарихий воқеа билан муҳрланди.

Маданий

27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи

Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.

Сиёсат

27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди

Қозоғистондан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи Вашингтон жорий этган қўшимча импорт божлари таъсирига тушмайди. 

Иқтисодиёт

27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп

Трампнинг айтишича, Венесуэла сайловларга тайёр эмас, бироқ мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Сиёсат

25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?

23 июл куни давлат олий ва касбий таълим муассасаларига 2026/2027-ўқув йили учун қабул тест синовлари якунланди.

Таълим

24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди

Хитой бу қарорни Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари доирасида 14 та хитойлик компанияга чеклов жорий этганига жавоб сифатида қабул қилди.

Жаҳон

24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади

Фужян провинциясидаги машғулотлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тайван масаласини муҳокама қилганидан бир кун ўтиб бошланди.

Сиёсат

24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади

Исроиллик “кўчманчилар”нинг Исломнинг муқаддас қадамжосига бостириб кириши “нафрат”ни кучайтириб, мустаҳкам тинчликка тўсиқ бўлмоқда, дейилади қўшма баёнотда.

Жаҳон

24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди. 

Спорт

24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди. 

Сиёсат

24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин

Россиянинг давлат атом корпорацияси «Росатом» жиддий молиявий босимга дуч келмоқда. «Росатом» иштирок этаётган хорижий лойиҳалар, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станциялари қурилиши муддатларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Иқтисодиёт

23.07.2026, 13:19

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →