Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Windows 12

Internet Google

Бироқ у кутилганидек Windows 12 эмас, балки Windows 11’нинг 27H2 версияси бўлиши мумкин. Бу ҳақда PCWorld нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Microsoft яқинда Windows 11’нинг 26H2 версиясини тақдим этди. Бироқ мазкур янгиланиш фойдаланувчилар кутганчалик катта ўзгаришларни олиб келмади. Унда янги функциялар нисбатан кам бўлгани сабабли операцион тизимнинг келгуси ривожланиш йўналишига қизиқиш ортган.

BetaNews нашри маълумотларига таяниб хабар беришича, Microsoft 2027 йил учун Windows’нинг навбатдаги версиясини ишлаб чиқмоқда. У Windows 12 эмас, балки 27H2 номи остида чиқарилиши кутилмоқда.

27H2 қандай ўзгаришларни олиб келади?

Номи ошкор этилмаган манбалар маълумотига кўра, Windows 11’нинг 27H2 версияси операцион тизимни кенг кўламда қайта ишлашни назарда тутади. Янгиланишнинг асосий эътибори «сифат» кўрсаткичини оширишга қаратилади.

Тахминларга кўра, 27H2 ҳажми ва қамрови жиҳатидан икки йил аввал тақдим этилган Windows 11 24H2 янгиланишига яқин бўлиши мумкин. Бу эса Microsoft операцион тизимнинг муҳим таркибий қисмларини қайта кўриб чиқиши, такомиллаштириши ёки айримларини бутунлай алмаштириши эҳтимолини англатади.

Ҳозирча айнан қайси компонентлар ўзгартирилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11’нинг 27H2 версияси ёки 2027 йилдаги бошқа янгиланишлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот бермаган. Шу сабабли бу хабарлардаги маълумотларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим.

Айрим экспертлар Microsoft ҳозирча Windows 12 номидан фойдаланишга шошилмаётганини тахмин қилмоқда. Бунга янги операцион тизим номи билан боғлиқ юқори кутилмалар ва компания зиммасига тушиши мумкин бўлган босим сабаб бўлиши эҳтимол.

Шу сценарий амалга ошса, Windows 11 келгуси йилларда ҳам босқичма-босқич такомиллаштириб борилади. Microsoft эса тизимни ривожлантиришда фойдаланувчилар ҳамжамиятининг фикр-мулоҳазаларига кўпроқ эътибор қаратишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Янги ёндашув компания кутган натижани бериши ёки бермаслиги эса вақт ўтиши билан маълум бўлади.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →