Футбол аҳлининг ярмини йиғлатган кунга 3 йил тўлди
2021 йил 5 август. "Барселона" клубининг афсонавий футболчиси Лео Месси клуб билан хайрлашмоқда...
Спорт
05.08.2024, 17:34
Улашиш:

Futbol ahlining yarmini yigʻlatgan kunga 3 yil toʻldi
Мессини клубдан кетиши ҳақидаги норасмий хабарлар тарқалганда, мухлисларни ушлаб турган ягона нарса "ҳали ҳеч нарса аниқ бўлмади", деган ўй эди. Бора-бора бу хабарлар дунёнинг машҳур нашрларида кўриниш берди. Шунда ҳам мухлислар дастлаб ишонмади, аммо вақт ўтиб клуб томонидан эълон қилинган расмий хабар кўпчиликни довдиратиб қўйгани аниқ.
Қандай қабул қилсин, ахир? 2005 йилдан бери кўз ўнгида улғайган йигит. Бу деярли бир боланинг туғилиб катта бўлишигача ўтган вақтга тенг дегани. Лео жамоа сафида ўтган ўн беш йиллик даврда хоҳ у "Барселона" мухлиси бўлсин, хоҳ бошқа, футболга қизиқиши бўлган инсон бордирки, ҳамманинг ёқимтойи бўлиб улгурган эди.
Унгача жамоага кимлар келиб, кимлар кетмади. Мессининг ўрнини ҳеч қайси бир юлдуз боса олмасди. Шу учундирки футболчининг жамоадан кетадиган вақти келгани футбол аҳлининг тасаввурига сиғмас эди. Севимли жамоаси билан асрий рақобат қилиб келган, фавқулодда иккинчи томоннинг ҳам совринларини ўзиники қилиб олган Мессининг кетиши, ҳатто "Реал Мадрид" мухлисларида ҳам афсус билан қарши олинди.
Чунки Роналду, Барселонадаги Месси ҳаммани ўзига ўргатиб қўйган эди. Буларнинг биринчиси эсланганда, албатта, иккинчиси ҳам тилга олинар эди. Мессининг жамоа сафидаги статистикасининг ўзи унинг қандай даҳо эканидан далолат бериб турарди. Футболчи жамоа сафида 778 та ўйинда 672 та гол ва 305 та голли узатмани амалга оширган. У 37 ёшигача қўлга киритган олтин тўпларининг 7 тасини бир клубдаги фаолияти давомида ўзиники қилган.
Бир вақтнинг ўзида олтин тўпга асосий номзод сифатида киритилган 3 футболчи ҳам "Барселона"га тегишли. Айтмоқчи бўлганим, Леонинг қўлга киритган натижалари ҳам шу клуб билан боғлиқ. Шундай экан Месси клуб учун ягона бўлса, клуб ҳам Месси учун ягона бўлиб қолади. Бугун у жамоа билан хайрлашганига 3 йил бўлди. Аммо ҳалиям жамийки футбол мухлиси "Барселона" деганда кўз ўнгида Месси гавдаланади, Месси деганда "Барселона". 2021 йил 5 август ҳалиям ёдимда. Бутун Каталония кўз ёш тўккан эди ўшанда. Ҳа, футбол баъзида шундай адолатсиз ва шундай шафқат билмайди.
Мухлислар севимли жамоасидан, севимли футболчисини кетгани учунмас, балки у яқин орада футбол билан бутунлай хайрлашиши мумкинлигини ўйлаб чидаёлмагандир, деб ўйлайман. Очиғи "Барселона" мухлиси бўлмасам ҳам, шу томони мени ранжитган эди. Биздан кейинги мухлис авлодига қайсидир маънода ачинаман. Чунки улар фақатгина бу инсоннинг буюк футболчи бўлганлигини кимдандир эшитишади, балки видеоларда кўришар, у ҳақда бир қанча фильмлар ишлашар. Мен эса фарзандларимга қўрқмасдан мақтана оламан, унинг ўйини кўриб катта бўлганман дея!
Муаллиф: Темур Сувонов
Спорт
05.08.2024, 17:34
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20
сўнгги янгиликлар

«Сурғил» сиқув компрессор станцияси қурилиши бўйича асосий ишлар якунланди
Иқтисодиёт
26.07.2025, 14:55

Бухорода “Data Center” лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди
Иқтисодиёт
26.07.2025, 14:32

Венгрия ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари учун 200 тагача стипендия ажратади
Таълим
26.07.2025, 12:30

Путин Россия ядровий сув ости кемалар флотини кенгайтиришни талаб қилди
Жаҳон
26.07.2025, 12:29

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳоли ва соҳа ходимларига мурожаат йўллади
Ўзбекистон
26.07.2025, 11:07

Хавфсизлик кенгашидан кимлар ишдан бўшатилди?
Сиёсат
26.07.2025, 10:33

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Таълим
26.07.2025, 10:16

Россияда коронавируснинг «стратус» штамми тарқалмоқда. У янги пандемияга сабаб бўладими?
Жаҳон
25.07.2025, 20:42

"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди
Спорт
25.07.2025, 19:35

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида муҳим шартномалар имзоланди
Иқтисодиёт
25.07.2025, 18:36

"Барcелона" тарихидаги энг зўр 50 футболчи рейтинги тузилди
Спорт
25.07.2025, 18:05

Олмаота вилоятида ҳарбий вертолёт бедарак йўқолди
Жаҳон
25.07.2025, 17:52
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20