Ғазони тиклаш учун ўнлаб миллиард доллар талаб этилади

Буюк Британия, Миср ва Фаластин ҳамкорлигида Уилтон Паркда ўтказилган конференцияда Ғазо секторидаги қайта тиклаш ишлари ўнлаб миллиард доллар маблағни талаб этиши таъкидланди.

Жаҳон

18.10.2025, 10:01

Улашиш:

«Ғазони тиклашни молиялаштириш» мавзусидаги анжуманда халқаро инвесторлар, араб давлатлари ва фаластинлик хусусий сектор вакиллари иштирок этди. Улар иқтисодий тикланиш жараёнида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва халқаро молиявий ёрдамни жалб қилиш зарурлигини қайд этдилар.

Анжуман якунидаги баёнотда Ғазодаги оташкесимнинг бошланиши, исроиллик асирларни озод этиш ва фаластинликларни оилалари билан бирлаштириш юзасидан қўлга киритилган натижалар олқишланди. Шунингдек, АҚШ раҳбарлиги ва воситачилик фаолияти учун миннатдорлик билдирилди.

Ҳужжатда таъкидланишича, барқарор тинчликка эришиш учун фақат сиёсий саъй-ҳаракатлар эмас, балки иқтисодий тикланиш ва Ғазони қайта қуриш ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Конференцияда араб давлатлари томонидан илгари таклиф этилган Ғазони барвақт тиклаш ва ривожлантириш бўйича араб-ислом режаси асосидаги дастурлар ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, бу жараён молиявий ресурслар билан бирга хусусий секторнинг фаол иштирокини ва мутахассислик салоҳиятини талаб этади. Анжуман якунида, хусусий сармоялар ҳисобига барқарор тикланиш йўлларини белгилаш бўйича муайян илгарилашга эришилгани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотига кўра, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги оташкесим режаси илк босқичда мақулланган, ҳамда 10 октябрдан кучга кирган. Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган тинчлик саммитида Миср, Туркия, АҚШ ва бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этган.

Жаҳон

18.10.2025, 10:01

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишида етакчилар Ғазо бўйича ўз ёрдам таклифларини билдиришди.

Жаҳон

21.02.2026, 07:37

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

Ғазо учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилади

АҚШ президенти Дональд Трамп «Тинчлик кенгаши»га аъзо давлатлар Ғазони тиклаш ва гуманитар ёрдам учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди.

Жаҳон

16.02.2026, 09:10

Исроил Ғазода мажбурий эвакуацияни бошлади

Исроил армияси октябрь ойида эълон қилинган сулҳдан бери биринчи марта Ғазо сектори жанубида фаластинлик оилаларни мажбурий кўчиришга буйруқ берди.

Жаҳон

22.01.2026, 12:35

сўнгги янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06