Google СИ инфратузилмасини кенгайтиради
Google сунъий интеллект инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида тоза энергия соҳасида фаолият юритувчи Intersect Power компаниясини тахминан 4,75 миллиард доллар эвазига сотиб олди.
Жаҳон
29.12.2025, 12:34
Улашиш:

Маълумотларга кўра, битим нақд пул асосида амалга оширилган ва мавжуд қарз мажбуриятлари ҳам Google зиммасига ўтган. Intersect Power битимдан сўнг мустақил компания сифатида фаолиятни давом эттиради, бироқ Google’нинг асосий энергетик шеригига айланади.
Intersect Power коммунал миқёсдаги қуёш электр станциялари, аккумулятор сақлаш тизимлари ва интеграциялашган энергия инфратузилмасини лойиҳалаш, қуриш ва бошқаришга ихтисослашган. Компания лойиҳалари йирик электр истеъмолчилари, жумладан дата-марказлар ёнида жойлаштириш учун мўлжалланган.
Таҳлилчиларга кўра, ушбу харид Google’нинг «яшил имидж» стратегиясидан кўра, сунъий интеллект ривожидаги асосий тўсиқ — узлуксиз ва етарли электр таъминоти муаммосини ҳал қилишга қаратилган.
AI дата-марказлари анъанавий булутли хизматларга нисбатан бир неча баробар кўпроқ энергия талаб қилади, мавжуд электр тармоқлари эса бу суръатга улгурмаяпти.
Google шу орқали дата-марказлар ёнида қуёш станциялари ва аккумуляторлардан иборат хусусий энергия манбаларини жойлаштириб, умумий электр тармоқларига боғлиқликни камайтиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Microsoft атом ва қайта тикланувчи энергия бўйича узоқ муддатли келишувлар имзолаган, Amazon эса қайта тикланувчи энергия лойиҳаларига тўғридан-тўғри инвестициялар киритган эди.
Google’нинг мазкур қарори эса технология компаниялари энергия инфратузилмасини стратегик ресурс сифатида қабул қила бошлаганини кўрсатмоқда.
Жаҳон
29.12.2025, 12:34
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда
Жаҳон
04.03.2026, 13:11

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин
Фан-технология
28.02.2026, 13:12

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?
Фан-технология
22.02.2026, 09:08

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда
Фан-технология
08.02.2026, 07:47
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
