updated: 22.03.2026, 16:06

ҲАМАС яқин кунларда Трамп режасига жавоб беради

ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазода оташкесим ва асирлар алмашувига оид режасига яқин кунларда расмий жавоб беришини маълум қилди.

Жаҳон

03.10.2025, 15:31

Улашиш:

ҲАМАС яқин кунларда Трамп режасига жавоб беради

Ҳаракат сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наззалнинг айтишича, 30 сентябрда эълон қилинган режа бўйича фаластинлик гуруҳлар, мустақил фаоллар ва воситачилар билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

«Бизнинг танқидларимиз кўп, аммо масалага жиддий ёндашяпмиз. Якуний қарорда фаластинлик халқнинг олий манфаатлари ва миллий ишнинг стратегик тамойиллари ҳисобга олинади», — деди у.

Наззал ҳаракатнинг мақсади вақт босими эмас, балки икки йилдан бери Ғазода давом этаётган оммавий қотилликларни тўхтатиш эканини таъкидлади: «Биз қон тўкилиши учинчи йилга ўтмаслигини истаймиз».

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрда Трамп «Ғазодаги можарони тўхтатиш бўйича комплекс режа»ни тақдим этган эди. Ҳужжат 20 банддан иборат бўлиб, унда оташкесим, Исроил қўшинларини босқичма-босқич чиқариш ва асирларни озод этиш назарда тутилган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу режани қўллаб-қувватлаган, Қатар ва Миср эса уни ҲАМАСга етказган.

Жаҳон

03.10.2025, 15:31

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ғазога зарбаларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай Исроил ҳужумларни давом эттирди

Исроил армияси Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги келишувга қарамасдан, ҳаводан ва артиллерия орқали ҳужумларни давом эттирди.

Жаҳон

09.10.2025, 17:08

Raqamlarga aylangan falastinliklar: 7 oktabr voqealariga 2 yil toʻldi

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди

Роппа-роса 2 йил муқаддам – 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил ҳарбий базаларига кенг кўламли ҳужумларни амалга оширди. Мазкур ҳужум Исроилнинг Ғазо секторида мислсиз қатлиомни амалга оширишига сабаб бўлди. Ўн минглаб фаластинликлар, шу жумладан, болалар ва аёллар қурбон бўлди, жароҳатланди, уйсиз, озиқ-овқатсиз, тиббий ёрдамсиз қолди. Ғазоликлар бутун инсоният кўз ўнгида рақамларга, статистик маълумотларга ва тарихга айланиб бормоқда...

Жаҳон

07.10.2025, 15:01

Исроил Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатгани айтилмоқда

Исроил нашрларининг  хабар қилишича, Исроил армиясига Ғазога ҳужумларнинг шиддатини камайтириш бўйича кўрсатма берилган ва яқин вақт ичида музокаралар бошланиши кутилмоқда. ҲАМАС ҳам мулоқотга тайёр эканини билдириб, барча гаровдагиларни озод қилишга, ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга ва Ғазони технократлар ҳукумати бошқаришига рози бўлишини маълум қилди.

Жаҳон

04.10.2025, 12:31

Oq Uy Trampning Gʻazo boʻyicha tinchlik rejasini eʼlon qildi. Tramp Gʻazoni oʻzi boshqarmoqchi

Оқ Уй Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасини эълон қилди. Трамп Ғазони ўзи бошқармоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазодаги урушни тўхтатишга қаратилган 20 бандлик тинчлик дастурини эълон қилди. Дастур Трамп ва Нетаняҳу билан учрашувидаги жонли эфирда муҳокама қилинди ҳамда администрациянинг RapidResponse47 номли каналида эълон қилинди.

Жаҳон

30.09.2025, 15:01

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45