Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди
Роппа-роса 2 йил муқаддам – 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил ҳарбий базаларига кенг кўламли ҳужумларни амалга оширди. Мазкур ҳужум Исроилнинг Ғазо секторида мислсиз қатлиомни амалга оширишига сабаб бўлди. Ўн минглаб фаластинликлар, шу жумладан, болалар ва аёллар қурбон бўлди, жароҳатланди, уйсиз, озиқ-овқатсиз, тиббий ёрдамсиз қолди. Ғазоликлар бутун инсоният кўз ўнгида рақамларга, статистик маълумотларга ва тарихга айланиб бормоқда...
Жаҳон
07.10.2025, 15:01
Улашиш:

Роппа-роса 2 йил муқаддам – 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил ҳарбий базаларига кенг кўламли ҳужумларни амалга оширди. “Ал-Ақсо тўфони” номини олган мазкур амалиёт чоғида, расмий манбаларга кўра, 1200 киши, шу жумладан, мусиқа фестивалининг 364 иштирокчиси ўлдирилди, 253 киши асирга олинди. Мазкур ҳужум Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида ўн минглаб фаластинликларнинг ўлимига, жароҳатланишига ва даҳшатли азоблар гирдобида қолишига сабаб бўлган Исроил қатлиомига сабаб бўлди.
Энг даҳшатлиси, бутун дунё, икки йилдирки, фаластинликларнинг бомбалар ёмғири остида, ҳар томонлама қамал ҳолатида қандай ҳалок бўлаётгани, очлик, касаллик, чорасизликдан азоб чекаётганини онлайн томоша қилмоқда. Турли минбарларда бу қатлиом қораланаётгани, уруш ва қирғинбаротларга чек қўйиш чақириқлари янграётганига қамасдан, ҳозирча деярли ҳеч қандай амалий натижага эришилгани йўқ. Фаластинликлар кўз ўнгимизда рақамларга, статистик маълумотларга ва тарихий факт-далилларга айланмоқда. Гўё улар ҳақдаги факт ва рақамларни келтирсак, инсонлар раҳмини келтириб, кўзларини ёшлай олсак, нимадир ўзгарадигандек тинимсиз равишда бугун ва шу пайтгача нечта фаластинлик ўлгани, қанчаси ҳужумлардан, қанчаси очликдан, қанчаси касалликлардан ҳалок бўлганини эълон қилиб боряпмиз.
Ҳукуматлардан амалий ҳаракат чиқмагач, бир гуруҳ фаоллар Глобал Сумуд (матонат) флотилиясини ташкил этиб, инсонпарварлик юклари билан кемаларга Ғазо сари йўлга чиқишди. Табиийки, барча уринишлар Исроил томонидан тўхтатилди, фаоллар қўлга олинди.
Ҳа, Исроил ҳам, аниқроғи исроилликлар ҳам кўп нарсани йўқотмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 7 октябрдан шу пайтга қадар Ғазо ва Ливан чегарасида 1152 та Исроил хавфсизлик кучлари ходими ўлди, 6313 ҳарбий жароҳатланди. 30 мингдан ортиқ исроиллик руҳий муаммолар туфайли шифокорларга мурожаат қилган. Исроилнинг халқаро сиёсий-ижтимоий мавқейи ер билан бир бўлди. Аммо... Сулҳ келишуви жараёнларида ҳам ҳужумлар тўхтамади, ҳатто ҲАМАСнинг сулҳ ҳайъатини йўқ қилиш учун Қатар пойтахтига ҳужум амалга оширилди. Исроилнинг мақсади Ғазо ва Ғарбий Соҳилни бутунлай эгаллаб олиш, фаластинликларни йўқ қилишдан иборат ва ҳозирча ҳеч қайси куч Исроилни бу мақсадида қайтара олгани йўқ.
Биз эса томошабин сифатида қандайдир илоҳий аралашувни кутяпмиз. Ҳа, нимадир бўлади, аммо унга қадар статистик маълумотларни ўқиб, ўзимизни раҳмли инсондек ҳис қилиб турайлик-чи.
Фаластинликлар статистик маълумотлар сифатида
2023 йил 8 октябридан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида:
камида 67 160 фаластинлик ҳалок бўлди. Уларнинг 20 мингдан зиёди болалар, 12,5 мингдан ортиғи аёллардир;
460 киши, жумладан, 154 бола очлик ва етарли овқатланмасликдан;
17 киши, жумладан, 14 бола совуқдан;
23 фаластинлик ҳаводан ташланган инсонпарварлик юклари остида қолиб;
2 610 киши ёрдам тарқатиш пунктларида қасддан уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлди, 19 минг 143 киши яраланди;
169 минг 679 киши яраланди;
268 минг уй бутунлай, 153 таси қисман вайрон қилинди;
288 минг фаластинлик оила уйсиз қолди;
38 та шифохона;
96 та соғлиқ маркази;
725 та марказий қудуқ;
5 080 км электр тармоғи;
247 та ҳукумат биноси;
208 та археологик ва маданий мерос объекти;
292 та иншоот, ўйин майдони ва спорт зали йўқ қилинди.
Исроил Америка кўмагида 365 кв км майдондаги Ғазо секторига 100 минг тоннадан зиёд миқдорда бомба ташлади. Маълумот учун, пойтахтимиз Тошкентнинг майдони 435 кв. км.
мавзуга оид янгиликлар

Оқ Уй Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасини эълон қилди. Трамп Ғазони ўзи бошқармоқчи
Жаҳон
30.09.2025, 15:01

Франция ҳам Фаластин давлатини тан олди
Жаҳон
25.07.2025, 10:24
Эрдўған: Муаммони ҳал қилиш йўли — мустақил Фаластин давлатини тузишдир
Жаҳон
14.10.2025, 17:48

Трамп ҲАМАС билан можарони ҳал этиш бўйича дастлабки қадамлар фонида Исроилга етиб борди
Сиёсат
13.10.2025, 12:43

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди
Жаҳон
09.10.2025, 23:30
Ғазога зарбаларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай Исроил ҳужумларни давом эттирди
Жаҳон
09.10.2025, 17:08
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
