Интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Саноат мулки объекти рўйхатга олинганда патент талабнома берувчига автоматик тарзда электрон тизим орқали юборилиши белгиланди.

Улашиш:

2025 йил 8 август куни имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни соддалаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, саноат мулки объекти рўйхатга олинганда патент талабнома берувчига автоматик тарзда электрон тизим орқали юборилиши белгиланди.

Илгари Саноат мулки объектига патент бериш объект рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан 10 кун ўтганидан кейин амалга оширилиши белгиланган эди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши назарда тутилди.

сўнгги янгиликлар

Британияда ёз фаслида 3 081 та намойиш бўлиб ўтди, кўпчилиги Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди

Сўнгги икки йил ичида Британиядаги намойишлар сони уч баравардан кўпроқ ошган.

Жаҳон

04.09.2025, 21:36

Қамчиқ довонидаги тирбандлик қачон ҳал этилади?

Қамчиқ довонидаги А-373 йўлининг 119–121 км қисмида реконструкция ишлари бошланиб, цемент-бетон қоплама қўйилиши керак эди. Лекин орадан уч йил ўтиб ҳам ишлар охирига етмаяпти.

Ўзбекистон

04.09.2025, 20:31

Тошкентдаги «туризм кўчалари» учун алоҳида автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Пойтахт ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ташкил этилган «туризм кўчалари»ни боғловчи тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспортини йўлга қўйишни назарда тутувчи қарорни қабул қилди.

Ўзбекистон

04.09.2025, 19:26

Қарши, Марғилон ва Нукусда энергия ўғирликлари аниқланди

Республиканинг турли ҳудудларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда. 

Ўзбекистон

04.09.2025, 18:26

Самарқандда мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ доллари бўлган шахмат турнири бошланди

3-15 сентябрь кунлари Самарқандда “Grand Swiss 2025” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақа швейцарча тизимда 11 тур давомида ўтказилади.

Спорт

04.09.2025, 17:28

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил 20 кунда 1100 фаластинликни ўлдирди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 13 августдан буён Исроил армияси томонидан амалга оширилган ҳаво ва артиллерия зарбалари натижасида камида 1100 фаластинлик ҳалок бўлди. Шунингдек, 6000 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.

Жаҳон

04.09.2025, 16:26

Янги халқаро аэропорт учун Тошкент вилояти туманларидан қанча ер майдони ажратилиши маълум бўлди

Янги халқаро аэропорт қурилиши учун Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ҳамда Қуйи Чирчиқ туманларидан жами 1309,76 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2025, 15:44

Тошкентда “apk” вируслари орқали фуқароларнинг пулларини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Махсус рейд чоғида аниқланишича, гуруҳ аъзолари Android қурилмалари учун “apk” вирусли дастурлар ишлаб чиқиб, уларни фуқароларга юборган.

Ўзбекистон

04.09.2025, 15:22

Йўл безорилиги содир этган ва машинани маст ҳолатда бошқарган шахслар профилактик ҳисобга олинади

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2025, 14:56

1 кило палов тайёрлаш харажатлари қайси ҳудудда арзонга тушишини биласизми?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзони Қорақалпоғистонда тайёр бўлади.

Иқтисодиёт

04.09.2025, 14:23

Китоб ўқиган маҳбусларнинг жазосини 30 кунгача камайтирадиган қонун тасдиқланди

Қонунчиликка киритилаётган ушбу ўзгартиришлар бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 13,5 мингдан ортиқ маҳкумларга нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон

04.09.2025, 13:54

"Пахтакор" беш нафар тарбияланувчиси учун машғулот компенсацияси олади

Беш нафар футболчи билан биринчи профессионал шартномани тузган клублар "Пахтакор"га умумий ҳисобда 432 миллион сўм миқдоридаги маблағни тўлаб бериши белгиланди. 

Спорт

04.09.2025, 13:20