Шавкат Мирзиёев “Фишвел Норин” корхонаси фаолияти билан танишди
Норин туманида балиқчилик ривожлангани яна бир йўналишни вужудга келтирди – корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланиб, меҳмонларга таклиф қилинади.
Иқтисодиёт
17.09.2025, 10:15
Улашиш:

“Фишвел Норин” корхонаси 3 миллион доллар ҳисобига лойиҳа бошлаган. Икки гектардан зиёд ҳудудда 76 та инновацион ҳавза ташкил этилган. Ҳозирги кунда шундан 40 таси ишга туширилган бўлиб, супер интенсив усулда гулмоҳи балиғи етиштирилмоқда. Умуман, бу ерда йилига 2 минг тонна тансиқ гўшт етиштириб, 5 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган.
Муҳим томони, корхона маҳаллий аҳолини балиқ етиштиришга ўргатяпти. Хўжақўрғонча маҳалласидаги 25 та хонадон кластер билан кооперация қилиб, ҳар бири йилига 150 миллион сўмгача даромад кўряпти.
Буни янада кенгайтириб, Норин ва Учқўрғон туманларидаги 100 та оилани балиқчиликка жалб этиш режалаштирилган. Жумладан, 2 минг тонна гулмоҳидан 500 тоннаси хонадонларда етиштирилади. Натижада 300 дан зиёд киши иш билан таъминланади.
Балиқчилик ривожлангани яна бир йўналишни вужудга келтирди – корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланиб, меҳмонларга таклиф қилинади. Бу туризм ва бошқа хизматлар кенгайишига ҳам ҳисса қўшяпти.
Президент мутасаддиларга республика бўйича гулмоҳи етиштириш мумкин бўлган туманларни аниқлаб, мазкур тизимни оммалаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Нидерландиялик ҳамкорлар билан балиқ озуқаси ишлаб чиқариш, Нориндаги тик қудуқлар ёнида сунъий ҳовузлар ўрнатиб, аҳолига бўлиб бериш бўйича вазифалар белгиланди.
Айни пайтда Наманган вилоятида мелиоратив қудуқлар атрофида давлат-хусусий шериклик асосида яна 34 та интенсив бассейн барпо этилган. Яна бир жиҳат шундаки, балиқ боқилган сув минералларга бойиши эвазига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ишлатилмоқда. Бунда хорижлик мутахассислар тажрибасига таянилмоқда.
Шу ерда давлат раҳбарига “Ислоҳотлар штаби” фаолияти юзасидан ахборот берилди. Қайд этилганидек, тадбиркорлар билан биргаликда 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уларнинг натижасида жами 12 минг иш ўрни, бюджетга қўшимча 200 миллиард сўм тушум, 160 миллион доллар экспорт манбаи пайдо бўлади.
Жумладан, шундай манзилли ишлар орқали Мингбулоқ ва Норин туманлари иқтисодиётини яхшилаш кўзда тутилган. Аҳолига тайёр лойиҳалар бериб ҳамда касбга йўналтириб, бандлигини таъминлаш чоралари белгиланган.
Президент Норин туманидаги “Расулов Ғофуржон ўғли Баҳодир” фермер хўжалиги даласида ҳам бўлиб, пахта теримини кўздан кечирди. Бу ерда хорижий гўза нави экилиб, юқори ҳосил етиштирилган. Кимёвий ишлов беришга учувчисиз аппаратлар, теримга замонавий машиналар жалб этилган. Улар ёрдамида пахта нест-нобуд қилинмай, тоза териб олиняпти.
Иқтисодиёт
17.09.2025, 10:15
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:30

Бўстонлиқда “Чимён” умуммавсумий курорти барпо этилмоқда
Иқтисодиёт
16.09.2025, 20:34

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади
Сиёсат
11.09.2025, 09:01

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди
Сиёсат
02.09.2025, 10:16

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Ўзбекистон
24.07.2025, 11:24

Шавкат Мирзиёев Ағдамдаги мажмуага ташриф буюрди
Ўзбекистон
04.07.2025, 10:40
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин
Ўзбекистон
24.06.2026, 14:56

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади
Иқтисодиёт
24.06.2026, 14:47

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди
Иқтисодиёт
22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди
Ўзбекистон
22.06.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
