Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳлари аукционга қўйилди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидаги автотураргоҳларни ижарага бериш бўйича лотни E-auksion.uz электрон майдончасига жойлаштирди.

Иқтисодиёт

05.05.2026, 09:20

Улашиш:

Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳлари аукционга қўйилди

Гап умумий майдони 40 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган 6 та автотураргоҳ (P1, P3, P4, P5, P7, P8) ҳақида кетмоқда. Уларнинг умумий сиғими қарийб 1,5 мингта автомобиль ўрнини ташкил этади.

Асосий шартлар ва талаблар

Автотураргоҳлар 3 йил муддатга ижарага берилади. Лойиҳа доирасида инфратузилмани тўлиқ ривожлантириш ва модернизация қилиш талаб этилади.

Асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

  • автотураргоҳларни тўлиқ рақамлаштириш;
  • автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш;
  • автомобил рақамларини аниқлаш тизими;
  • шлагбаумлар ўрнатиш;
  • онлайн ва қулай тўлов усулларини йўлга қўйиш;
  • жойларни брон қилиш имкониятига эга мобил иловани ишга тушириш.

Шунингдек, оператор автотураргоҳларни туну кун ишлатиш, уларни қўриқлаш ва хизмат кўрсатиш, реконструкция ва кенгайтириш ишларига сармоя киритиш мажбуриятини олади.

Молиявий шартлар

Ижара тўлови икки қисмдан иборат бўлади:

  • кимошди савдосида аниқланадиган қатъий тўлов;
  • тушумнинг 5 фоизи миқдорида ўзгарувчан тўлов.

Бошланғич қиймат йилига 48,7 млрд сўм этиб белгиланган. Савдолар давомида нарх камида 5 фоизга ошириб борилади.

Қўшимча қулайликлар

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг:

  • рақамли навигация;
  • бўш жойлар ҳақида электрон таблолар;
  • қўшимча тўлов имкониятлари;
  • электромобиллар учун қувватлаш станциялари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Аукцион 2026 йил 19 май кунига белгиланган.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонга электромобиль импорти ҳажми 2,6 бараварга кўпайди

Маҳсулот етказиб беришнинг асосий ҳажми Хитой ҳиссасига тўғри келди: 37 минг 560 та электромобиль.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 14:14

Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорни сарсон қилаётган бюрократик тизим

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бир неча дақиқа ва саноқли босқичларни талаб қилади. Бироқ фаолиятни тугатишга келганда тадбиркорлар ойлаб давом этадиган бюрократик жараёнларга дуч келмоқда.

Иқтисодиёт

13.06.2026, 13:15

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “China Railway Construction Corporation” компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрида қўшимча пулли автомобиль йўллари қуриш лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 09:23

Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: янги ёндашувлар

Ўзбекистон айрим соҳаларда нақд пулсиз тўлов тизимига ўтишни тезлаштирмоқда. Хусусан, АЁҚШ ва алкоголь савдосида электрон ҳисоб-китобларга устуворлик берилмоқда. Бу борада дунё тажрибаси нима дейди?

Иқтисодиёт

13.05.2026, 17:31

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Аэропортлар яқинида варрак учириш хавфли: фуқароларга огоҳлантириш берилди

Илиқ об-ҳаво шароитида варрак учириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Uzbekistan Airports фуқароларни аэропортлар атрофида бундай машғулотлардан тийилишга чақирди.

Ўзбекистон

11.04.2026, 15:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →