updated: 22.03.2026, 17:53

Исроил Байрутдаги қурол омборига зарба берди

Исроил мудофаа кучлари Ливан "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг Байрут чеккасида жойлашган ер ости омборига зарба берди. Бу ҳақида Исроил Мудофаа кучлари маълум қилди

Жаҳон

16.10.2024, 14:30

Улашиш:

Isroil Bayrutdagi qurol omboriga zarba berdi

Isroil Bayrutdagi qurol omboriga zarba berdi

Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Telegram-каналида ёзилишича, IDF'нинг разведка кўрсатмаси билан "Ҳизбуллоҳ" ташкилотига тегишли стратегик қуролларга зарба берилган. Бу қуроллар "Ҳизбуллоҳ" томонидан Байрутдаги асосий таянч бўлган Даҳиэҳ ҳудудидаги ер ости омборида тўпланган. 

"98-дивизия Ливан жанубида "Ҳизбуллоҳ" нишонлари ва ҳудуддаги инфратузилмасига қарши чекланган, маҳаллийлаштирилган ва оператив фаолиятни давом эттирмоқда. Ўтган кун давомида қўшинлар ўзаро отишма ва ҳаво зарбалари давомида ўнлаб ҳарбийларни йўқ қилди. Қўшинлар кўплаб қурол-яроғларни, жумладан, Исроил шимолидаги жамоаларга қаратилган миномёт ва танкка қарши ракета отиш мосламаларини, граната ва қўшимча ҳарбий техникани аниқлади", дейилади хабарда.

Исроилнинг Байрутга ҳужуми оқибатида "Ҳизбуллоҳ"нинг 140 дан ортиқ нишонларига ҳаводан зарбалар берилган. Қурол-яроғ омборлари, Исроил ҳудудига қаратилган ракеталар, инфратузилма шулар жумласидан.

"Бундан ташқари, Исроил Мудофаа кучларининг Ғазо сектори шимолида жойлашган ҲАМАСнинг Ҳаво кучлари қўмондони Маҳмуд ал-Мабҳуҳни йўқ қилди", дейилган хабарда.

"Al Jazeera" мухбири Имрон Хоннинг ёзишича, Исроил томонидан артиллерия отишмалари ҳали ҳам давом этмоқда. Исроил "Ҳизбуллоҳ"нинг 140 та нишони урганидан сўнг 36 соат ичида Ливан жануби ҳудудида 340 га яқин ҳаво ва артиллерия ҳужумлари амалга оширилган.

"Бироқ, "Ҳизбуллоҳ" томонидан уларга қарши кураш олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилмаган. Улар 24 соат олдин Исроилнинг дронини уриб туширишга муваффақ бўлганликларини айтишди, аммо бу ҳам ҳали тасдиқланмаган хабар", дейди у.

Бу кунги можародан аввал, яъни 15 октябрь куни "Ҳизбуллоҳ" Исроил шимолидаги Далтон, Дишон, Яфтаҳ ва Сафед шаҳарларига бир кечада тўртта ракета ҳамда 50 га яқин снаряд ҳужумини амалга оширганди. Шундан сўнг Исроил шимолидаги Сафед ва унинг атрофидаги ҳудудларда сиреналар янграган. 

Исроил мудофаа кучларига кўра, снарядларнинг бир қисми тутиб олинган. Исроиллик ҳарбийлар Ливандан учирилган иккита дрон қулагани ҳақида хабар берган. Қурбонлар ҳақида маълумот очиқланмаган.

мавзуга оид янгиликлар

"Hizbulloh" Isroilga javob qaytardi

"Ҳизбуллоҳ" Исроилга жавоб қайтарди

Кеча, 22 сентябрь куни Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи Ҳаифадан жануби-шарқда жойлашган Рамат-Девид авиабазасига 120 дан ортиқ "Fadi 1" ва "Fadi 2" ракеталарини учирди. Бу ҳақда "Israeli media" нашри маълум қилди.

Жаҳон

23.09.2024, 09:25

Livanda minglab odamlarning peyjerlari portlab ketdi

Ливанда минглаб одамларнинг пейжерлари портлаб кетди

Кеча, 17 сентйбар куни Ливаннинг бир қатор шаҳарларида қўл пейжерлари (фақат хабар қабул қиладиган кичик алоқа қурилмаси) ҳамда телефонларнинг портлаб кетиши оқибатида минглаб одамлар жараоҳатланиб, 9 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, "Deutsche Welle" нашри маълум қилди. 

Жаҳон

18.09.2024, 10:36

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Трамп ҲАМАС билан можарони ҳал этиш бўйича дастлабки қадамлар фонида Исроилга етиб борди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг самолёти Бен Гурион номидаги халқаро аэропортга қўнди. Унинг ташрифи биринчи етти нафар гаровдагиларнинг озод этилиши билан тўғри келди — бу Трамп ишлаб чиққан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш режасининг бир қисми ҳисобланади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Сиёсат

13.10.2025, 12:43

Tramp Gʻazo va Isroil oʻrtasidagi urush tugaganini eʼlon qildi

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди

АҚШ раҳбари Доналд Трамп Исроил ва Ғазо ўртасидаги уруш бутунлай тугаганини эълон қилди. Унинг айтишича, душанба ёки сешанба куни асирлар алмашинуви бўлади. Шунингдек, у Исроил ва Ғазо ўртасидаги тинчликка эриш бўйичаги Мисрдаги имзолаш маросимига ҳам қатнашиш нияти бор эканини маълум қилди.

Жаҳон

09.10.2025, 23:30

Isroil HAMAS bilan kelishuvga erishdi

Исроил ҲАМАС билан келишувга эришди

Исроил ва ҲАМАС тинчлик режасининг биринчи босқичини имзолади — унга кўра, барча гаровдагилар озод қилинади ва Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) келишилган чизиққача чекинади. 

Жаҳон

09.10.2025, 11:30

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45