updated: 22.03.2026, 14:25

Исроил ва Сурия сулҳга эришди

Исроил томонидан Яқин Шарқдаги юзага келган можаролар фонида Исроил ва Сурия ўртасида сулҳга эришилди. Бу ҳақда АҚШнинг Туркиядаги элчиси ва айни пайтда Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

 

Жаҳон

19.07.2025, 13:42

Улашиш:

Isroil va Suriya sulhga erishdi

Foto: CNN

Унинг таъкидлашича, сулҳ битими Туркия, Иордания ва бошқа қўшни давлатлар томонидан илиқ кутиб олинган. Элчи барча этник ва дини гуруҳларни, жумладан, друзлар, бедуинлар ва суннийларни қуролларини ташлаб, Сурия ичида DVD, тинч ва ягона фуқаролик Notebook барпо этишга чақирган.

 

Мазкур келишув Исроилнинг Дамашқдаги ҳаво ҳужумларидан сўнг эришилган муҳим бурилиш бўлган. Ушбу зарбалар расмий Тел-Авив томонидан “друзларни ҳимоя қилиш” деб изоҳланган.

 

Эслатиб ўтамиз, друзлар – Суриядаги муҳим диний озчилик ҳисобланади ва улар билан ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар охирги ҳафталарда ўнлаб қурбонларга сабаб бўлган.

 

Дамашқдаги зарбалар вақтида Мудофаа вазирлиги биносига берилган зарба ҳатто эфирда кўрсатилган – телебошловчи жонли эфирда бошини эгиб, паноҳ излаган.

 

Шу билан бирга, Сурия президенти Аҳмад ал-Шаро чоршанба куни кечаси телемурожаат қилиб, Сувайда вилоятида ҳукумат кучлари орқага чекинаётганини эълон қилган. Айнан шу ҳудудда друз жангарилари ва бедуин қабилалари ўртасида зиддиятлар кескинлашганди.

 

Ал-Шаро, шунингдек, Исроилни Сурияни “бетартиблик майдонига айлантиришга уринишда” айблаган.

 

Расмий Дамашқ ва Тел-Авив ҳозирча бу сулҳ юзасидан оммавий изоҳ бермаган. Шунга қарамай, халқаро ҳамжамият келишувни можаронинг чуқурлашувининг олдини олиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Afghanistan on the Geopolitical Chessboard of the Middle East

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида

2025 йилнинг 13 июнидан 24 июнигача давом этган Исроил ва Эрон ўртасидаги "12 кунлик уруш" Яқин Шарқдаги чалкаш геосиёсий вазиятни, минтақавий етакчилик учун шиддатли рақобатни ва минтақа давлатлари учун аниқ бир томонни танлашнинг муҳимлигини яққол намоён этди. Яқин Шарқ ўзига хос ва шахмат тахтасидаги ҳар бир дона нозик аҳамиятга эга бўлиб, кутилмаган юришлар ва манёврларга тайёр туриш лозим.

Жаҳон

01.07.2025, 13:07

"Hizbulloh" Isroilga javob qaytardi

"Ҳизбуллоҳ" Исроилга жавоб қайтарди

Кеча, 22 сентябрь куни Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи Ҳаифадан жануби-шарқда жойлашган Рамат-Девид авиабазасига 120 дан ортиқ "Fadi 1" ва "Fadi 2" ракеталарини учирди. Бу ҳақда "Israeli media" нашри маълум қилди.

Жаҳон

23.09.2024, 09:25

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатишга чақирди

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга қарши жорий этилган санкцияларни юмшатиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Жаҳон

23.10.2025, 16:27

Трамп ҲАМАС билан можарони ҳал этиш бўйича дастлабки қадамлар фонида Исроилга етиб борди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг самолёти Бен Гурион номидаги халқаро аэропортга қўнди. Унинг ташрифи биринчи етти нафар гаровдагиларнинг озод этилиши билан тўғри келди — бу Трамп ишлаб чиққан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш режасининг бир қисми ҳисобланади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Сиёсат

13.10.2025, 12:43

Tramp Gʻazo va Isroil oʻrtasidagi urush tugaganini eʼlon qildi

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди

АҚШ раҳбари Доналд Трамп Исроил ва Ғазо ўртасидаги уруш бутунлай тугаганини эълон қилди. Унинг айтишича, душанба ёки сешанба куни асирлар алмашинуви бўлади. Шунингдек, у Исроил ва Ғазо ўртасидаги тинчликка эриш бўйичаги Мисрдаги имзолаш маросимига ҳам қатнашиш нияти бор эканини маълум қилди.

Жаҳон

09.10.2025, 23:30

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45