11 сентябрь — АҚШ тарихидаги қонли кун
2001 йил 11 сентябрда АҚШ тарихидаги энг оғир террорчилик ҳужумларидан бири содир бўлди. 19 нафар террорчи томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 2 977 киши ҳалок бўлди. 2026 йил 11 сентябрда ушбу фожиага 25 йил тўлди.
Жаҳон
11.09.2026, 12:25
Улашиш:

АҚШ Миллий архиви 11 сентябрь ҳужумларини мамлакат тарихидаги энг кўп одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужуми деб таърифлайди. Ҳужумлар натижасида 2 977 нафар киши ҳалок бўлди. Бу рақам 19 нафар террорчини ўз ичига олмайди.
102 дақиқалик фожиа
11 сентябрь воқеаларининг асосий қисми биринчи самолёт зарбасидан Жаҳон савдо марказининг Шимолий минораси қулашигача бўлган 102 дақиқа ичида содир бўлди.
08:46 — American Airlines’нинг 11-рейси Жаҳон савдо марказининг Шимолий минорасига урилди.
09:03 — United Airlines’нинг 175-рейси Жанубий минорага урилди.
09:37 — American Airlines’нинг 77-рейси Пентагонга урилди.
09:59 — Жанубий минора қулади.
10:03 — United Airlines’нинг 93-рейси Пенсильваниядаги Шанксвилл яқинида қулади.
10:28 — Шимолий минора қулади.
11 сентябрь комиссияси ҳисоботига кўра, биринчи самолёт Шимолий минорага соат 08:46:40 да урилган, American Airlines’нинг 77-рейси эса Пентагонга тахминан 09:37:46 да зарба берган.
.jpg)
2 977 қурбон
Ҳужумлар оқибатида Нью-Йоркда 2 753, Пентагонда 184, United Airlines’нинг 93-рейсида эса 40 киши ҳалок бўлди.
Қурбонлар орасида оддий фуқаролар билан бирга қутқарув хизматлари ходимлари ҳам бор эди. Нью-Йорк ёнғин хизмати 343 нафар, Нью-Йорк полиция департаменти 23 нафар, Порт авторитети полицияси эса 37 нафар ходимини йўқотди.
Ҳужумларни ким ташкил этган?
АҚШ Федерал тергов бюроси маълумотларига кўра, самолётларни эгаллаб олган 19 нафар шахснинг барчаси «Ал-Қоида» томонидан тайёрланган.
Уларнинг 15 нафари Саудия Арабистони, 2 нафари Бирлашган Араб Амирликлари, 1 нафари Миср ва 1 нафари Ливан фуқароси бўлган.
ФБР маълумотларига кўра, ҳужумчилар АҚШга 2000 йил январидан кира бошлаган ва 2001 йил июль ойининг бошига келиб, 19 нафарнинг барчаси мамлакат ҳудудида бўлган. «Ал-Қоида»га ўша даврда Усома бин Ладен раҳбарлик қилган.

Жаҳон савдо маркази миноралари нега қулади?
АҚШ Миллий стандартлар ва технологиялар институти — NIST текширувига кўра, самолёт зарбалари биноларнинг конструктив элементларига жиддий зарар етказган, ёнғинга чидамли қопламаларни шикастлаган ва авиакеросин ёнғинларни келтириб чиқарган.
Кўп қаватли ёнғинлар натижасида конструкциялар заифлашган. Иссиқлик таъсирида пол конструкциялари эгилиб, ташқи устунларни ичкарига торта бошлаган ва бу жараён охир-оқибат минораларнинг қулашишига олиб келган.
NIST текшируви миноралар назоратли портлатиш орқали қулатилганини тасдиқловчи далиллар топмаган.
11 сентябрдан кейин АҚШ қандай ўзгарди?
Ҳужумлар АҚШнинг хавфсизлик ва ташқи сиёсатига катта таъсир кўрсатди.
2001 йил 19 ноябрда қабул қилинган Aviation and Transportation Security Act асосида Transportation Security Administration (TSA) ташкил этилди. Авиация хавфсизлиги кучайтирилиб, йўловчилар ва багажни текшириш тизими қайта ташкил этилди.
2001 йил 7 октябрда АҚШ Афғонистонда ҳарбий операция бошлади. Кейинги йилларда терроризмга қарши кураш АҚШ ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди.
11 сентябрдан кейин нафақат авиация, балки баланд биноларнинг ёнғин хавфсизлиги, эвакуация тизимлари, фавқулодда хизматлар фаолияти ва қурилиш стандартлари ҳам қайта кўриб чиқилди. NIST тадқиқотлари натижасида халқаро қурилиш кодларига 40 дан ортиқ ўзгартиш киритилди.
2026 йил 11 сентябрда 2001 йилги ҳужумларга 25 йил тўлди.
Аввалроқ "Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди" мавзусида мақола элон қилган эдик.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Ироқдаги 23 йиллик ҳарбий иштирокини якунлади
Жаҳон
30.09.2026, 15:13

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда
Иқтисодиёт
19.09.2026, 12:46

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
