АҚШ ва Эрон Қатарда музокара ўтказади

АҚШ ва Эрон музокара столига қайтар экан, Трамп агар Теҳрон ҳужумларни қайта бошласа, Эронни бутунлай яксон қилишини яна такрорлади.

Жаҳон

29.06.2026, 11:44

Улашиш:

АҚШ ва Эрон Қатарда музокара ўтказади

Америка ОАВларининг АҚШ юқори мартабали мулозимларига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар ва Эрон ҳарбий зарбаларни тўхтатишга келишиб олган ҳамда ўрталаридаги омонат тинчлик битимини сақлаб қолиш мақсадида 30 июнь куни Қатарда музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Euronews ёзди.

Бу ютуққа бир неча кун давом этган ва кескинлашиб бораётган ҳарбий тўқнашувлардан сўнг эришилди.

Мазкур тўқнашувлар февраль ойи охирида бошланган зиддиятни тугатиш ва муҳим сув йўли орқали юк ташишни тиклашга оид 17 июнда имзоланган вақтинчалик англашув меморандумини хавф остига қўйганди.

Ушбу келишувга кўра, Теҳрон тижорат кемаларининг Ҳормуз бўғозидан хавфсиз ўтишини таъминлаш мажбуриятини олган, Вашингтон эса Эрон портлари блокадасини бекор қилишга кўнган.

 

“Ҳозирча кемалар эркин ўтолади”

“Биз барча кинетик ҳаракатларни тўхтатишга қарор қилдик”, — деган АҚШнинг юқори мартабали расмийси Axios нашрига берган интервьюсида ҳужумларга ишора қилувчи ҳарбий атамани қўллаб.

Бошқа бир америкалик расмий Axios нашрига иккала томон ҳам “ҳозирча” ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишини ва музокаралар давом этиши кутилаётгани боис кемалар эркин ҳаракатлана олишини маълум қилди.

CNN телеканали Трамп маъмурияти расмийсининг шунга ўхшаш фикрларини келтириб, томонлар 30 июнь куни Доҳада навбатдаги муҳокамалар учун учрашишга келишганини тасдиқлади.

 

“Эрон йўқ бўлиб кетади”

Доналд Трамп Эроннинг кема қатновига ҳужумлари қайта тикланса, кенг кўламли ҳарбий чоралар кўрилиши ҳақидаги огоҳлантиришини яна бир бор такрорлади.

Унинг иддао қилишича, агар АҚШ урушни қайта бошлашга “мажбур бўлса”, Эрон “йўқ бўлиб кетади”.

 

Учрашув жойи ўзгартирилди

Дипломатик манбаларга кўра, сешанба кунги учрашув дастлаб кенгроқ масалаларни, жумладан, Эрон ядровий дастурини муҳокама қилишга қаратилган.

Бироқ, дам олиш кунлари ҳарбий тўқнашувлар кескинлашгани сабабли учрашув жойи Швейтсариядан Қатарга кўчирилиб, кун тартиби фақатгина Ҳормуз бўғозидаги зиддиятни ҳал этишга қаратилди.

мавзуга оид янгиликлар

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди

АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишни таъминлаш учун яширин коридор ташкил қилган. У орқали ҳар куни миллионлаб баррел нефть олиб ўтилмоқда.

Жаҳон

20.08.2026, 15:33

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди

АҚШ қонунчилигига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш бошласа, уни 60 кун ичида тўхтатиши шарт. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича 60 кунлик муддат 1 майда тугаган. Аммо Трампда урушни давом эттириш учун "баҳона" мавжуд.

Сиёсат

14.07.2026, 11:34

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши тарихдаги энг кескин иқтисодий операциялардан бири бошланаётганини маълум қилди. У Теҳронга ёрдам берувчи давлатларни ҳам жиддий иқтисодий оқибатлар кутаётганидан огоҳлантирди.

Жаҳон

20.08.2026, 11:25

АҚШ Эроннинг ҳарбий объектларига янги зарбалар берди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) бир неча кунлик танаффусдан сўнг Эрон ҳудудида янги ҳарбий зарбалар амалга оширилганини маълум қилди.

Жаҳон

30.07.2026, 15:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →