Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши тарихдаги энг кескин иқтисодий операциялардан бири бошланаётганини маълум қилди. У Теҳронга ёрдам берувчи давлатларни ҳам жиддий иқтисодий оқибатлар кутаётганидан огоҳлантирди.
Жаҳон
20.08.2026, 11:25
Улашиш:

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш ва мисли кўрилмаган кўламдаги изоляция» бошланаётганини эълон қилди. Унинг айтишича, бу чоралар Теҳроннинг келишув тузиш имкониятидан фойдаланмагани сабабли қўлланмоқда.
Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Эронга «ҳеч ким» ундан кўра яхшироқ келишув имкониятини таклиф қилмаганини, аммо Теҳрон бу имкониятдан фойдаланмаганини ёзди.
У янги чораларни «бирор давлатга нисбатан қўлланган энг вайронкор иқтисодий операция» деб атаган.
Эрон билан ҳамкорлик қилувчи давлатларга огоҳлантириш
Трамп нафақат Эроннинг ўзи, балки унга иқтисодий ёрдам беришда давом этадиган бошқа давлатларни ҳам огоҳлантирди.
Унинг таъкидлашича, агар бирор давлатнинг молиявий ташкилотлари, компаниялари, аэропортлари ёки давлат муассасалари Эронга қандайдир «ҳаёт чизиғи» тақдим этса, бу давлатнинг ўзи ҳам катта иқтисодий оқибатларга дуч келиши мумкин.
Трамп нефть контрабандаси, валюта операциялари, нақд пул ўтказмалари, айирбошлаш шохобчалари, кемаларни хорижий байроқ остида рўйхатдан ўтказиш ва сохта компаниялар орқали операцияларни тўхтатиш кераклигини айтган.
АҚШ президенти ўз ташаббусини «иқтисодий D-Day» деб атаган. Бу атама Иккинчи жаҳон уруши давридаги Нормандия десантига ишора бўлиб, уни ҳал қилувчи ҳарбий операция сифатида таърифлаган.
Трамп: Эрон «жуда оғир аҳволда»
Трампнинг баёнотида Эроннинг ҳарбий ва иқтисодий ҳолатига ҳам кескин баҳо берилган.
Унинг таъкидлашича, Эрон «жуда оғир аҳволда». Трамп Эрон ҳарбий-денгиз кучлари йўқ қилингани, ҳаво кучлари катта зарар кўргани, ҳарбий заводлар вайрон бўлгани ва миллий валютаси кескин қадрсизланганини айтди.
АҚШ президенти, шунингдек, Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Трампнинг янги баёноти АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик юқори даражада сақланиб қолаётган бир пайтга тўғри келмоқда. Вашингтон Теҳронга босимни нафақат ҳарбий, балки иқтисодий воситалар орқали ҳам кучайтиришга уринмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
Сиёсат
14.07.2026, 11:34

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади
Жаҳон
23.09.2026, 10:20

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи
Сиёсат
25.08.2026, 15:19

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи
Сиёсат
20.08.2026, 16:33

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
