Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
АҚШ қонунчилигига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш бошласа, уни 60 кун ичида тўхтатиши шарт. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича 60 кунлик муддат 1 майда тугаган. Аммо Трампда урушни давом эттириш учун "баҳона" мавжуд.
Сиёсат
14.07.2026, 11:34
Улашиш:

АҚШ президенти Доналд Трамп Конгрессга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар 7 июль куни қайта бошланганини расман маълум қилди.
Маъмурият бу хатни Конгресс розилигисиз минтақада янги 60 кунлик ҳарбий урушни бошлаб берувчи ҳужжат сифатида баҳоламоқда.
10 июль санаси билан ёзилган ва Reuters кўрган мактубда Трамп шундай дейди:
“Мен ушбу ҳарбий ҳаракатга америкаликларни ҳамда АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасига мувофиқ равишда бошчилик қилдим”.
Мактубда Трампнинг ҳаракатлари, жумладан, 7 апрель куни эълон қилган ва кейинчалик узайтирилган икки ҳафталик сулҳ, шунингдек, можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратилган маъмурият саъй-ҳаракатлари баён этилган.
Шунингдек, АҚШ президенти 17 июнь куни Эрон билан имзолаган англашув меморандумини эслатиб, Эрон Ҳормуз бўғозида ҳаракатланаётган тижорат кемаларига ҳужум қилиш орқали ушбу келишувни бузганини айтган. Айнан шу ҳолат Ислом Республикасига қарши зарбаларни қайта бошлашга сабаб бўлган.
Уруш ваколатлари тўғрисидаги қонун
АҚШ Конституциясига кўра, уруш эълон қилиш ваколати президентга эмас, балки Конгрессга тегишли. Бироқ АҚШ президентлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Конгресс розилигисиз қисқа муддатли ҳарбий амалиётларни бошлаш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб келган.
“Ҳарбий ваколатлар тўғрисида”ги қонунга биноан, президент ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан сўнг 48 соат ичида Конгрессни хабардор қилиши шарт. Бундан ташқари, Конгресс рухсатисиз бошланган ҳарбий амалиётлар 60 кун ичида тўхтатилиши кераклиги белгиланган.
Эрон бўйича илк 60 кунлик муддат 1 майда тугаган эди. Бироқ республикачи президент сулҳ туфайли ҳарбий ҳаракатлар якунланганини эълон қилиб, бу муддат энди амал қилмаслигини таъкидлади. Ҳолбуки, шундан сўнг ҳам ҳужумлар давом этди ва АҚШ кучлари Эрон портларини қамал қилди.
Демократлар ва урушга қарши бўлган республикачилар маъмурият қонунни нотўғри талқин қилаётганини таъкидлади.
Вакиллар палатасидаги юқори мартабали демократ ёрдамчиси анонимлик шарти билан Reuters га шундай деди:
“Президентнинг ўзи тўрт-олти ҳафта давом этади деган уруш ойлаб чўзилиб кетганини шунчаки йўққа чиқара олмайди”.
“Ишимни қийинлаштиряпсиз”
Бундан ташқари, ўтган ой Сенат ва Вакиллар палатаси Трампдан АҚШ қўшинларини Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлардан олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни маъқуллади.
Трамп бунга кескин муносабат билдириб, резолюцияни қўллаб-қувватлаганларни Эронга “мадад бераётганликда” ва унинг ишини “янада қийинлаштираётганликда” айблади.
Сиёсат
14.07.2026, 11:34
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди
Жаҳон
20.08.2026, 11:25

АҚШ Эроннинг ҳарбий объектларига янги зарбалар берди
Жаҳон
30.07.2026, 15:30

АҚШ ва Эрон Қатарда музокара ўтказади
Жаҳон
29.06.2026, 11:44

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
