Британияда бойлар ва қудратли шахсларни қўлга олиш учун янги партия ташкил этилмоқда
Буюк Британия собиқ Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин жамиятда бойлик тенгсизлигига барҳам бериш ва ижтимоий адолат учун курашувчи янги сиёсий партия ташкил этмоқда.
"Islington North" сайлов округидан мустақил депутат бўлган Корбиннинг таъкидлашича, янги партия ҳозирча номланмаган бўлса-да, у ҳозирги Лейбористлар партиясининг "назоратга чанқоқ раҳбарлари" ҳамда ўта консерватив Реформ UK партиясининг "ажратишга асосланган хавфли сиёсати"га муқобил бўлади.
Жаҳон
25.07.2025, 12:10
Улашиш:

Foto: BBC
Корбин ва Султанa партия ташкил этиш режаси доирасида болалар қашшоқлиги, нарх ошишидан фойда олаётган йирик корпорациялар, ҳамда ҳукуматнинг “камбағаллар учун маблағ йўқ, лекин уруш учун миллиардлар бор” деган ёндашувига қарши курашишини билдирди.
“Лейбористлар партияси қаттиқ марказлашган, тепадан буйруқ бериладиган тизим. Уни назорат қилмоқчи бўлганлар жуда кўп.Биз эса жамоатчиликка таянган, қуйи қатламдан бошланадиган, чинакам грассроотс партия бўламиз. Бу умуман бошқа ёндашув – ва бу жараён қизиқарли бўлади”, — деди Корбин.
BBC билан суҳбатда Корбин янги партиянинг тузилмаси "федерал", яъни маҳаллий эркинликни эътиборга олувчи бўлишини айтди. Партиянинг умумий қадриятлари бўлса-да, маҳаллий ташкилотларга кенг мустақиллик берилади.
Партияга қўшилишни истаганлар учун яратилган рўйхатдан ўтиш сайти “Ёур Party” деб номланса-да, бу партиянинг расмий номи эмас.
Зарах Султана ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу масалага аниқлик киритди:
Янги партия қўшетакчилари – 40 йиллик сиёсий тажрибага эга Жереми Корбин ва фақат олти йилдан буён парламентда фаолият юритаётган Зарах Султана – турли авлодларга мансуб бўлсалар-да, уларни бирлаштирган нарса – чап қанот сиёсатига бўлган ишонч.
Улар фуқароларни янги сиёсий ҳаракатни бирга шакллантиришга чорламоқда – бу ҳаракат мамлакат бўйлаб жамоалар ҳаётига таянади, у ерда илдиз отади ва ҳақиқий демократик муқобил кучга айланади.
Корбин ва Султананинг баёнотига кўра, партиянинг дастлабки анжумани шу йилнинг кузида ўтказилади ва у ерда сиёсий йўналишлар аниқ белгиланади. Янги партия умумхалқ сайловларида катта муваффақият қозонмаса ҳам, Лейбористларнинг айрим сайлов округларидаги ғалабаларига хавф туғдириши мумкин.
Дастлабки синов 2026 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларда кузатилади. Айниқса Лондон ва бошқа йирик шаҳарларда бу янги партия ўзига кучли ижтимоий таянч топиши эҳтимол.
Лейбористлар партиясининг чап қанотига нисбатан заифлиги яқинда бош вазир фаровонлик сиёсатига оид қонун лойиҳасини ўзгартиришга мажбур бўлганида ҳам кўриниб қолди – ҳукумат 165 депутатлик кўпчиликка эга бўлса-да, қонунни фақат 75 овоз билан қабул қилдира олди.
Жаҳон
25.07.2025, 12:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда
Жаҳон
05.10.2026, 10:22

Исроил — Буюк Британия ўртасидаги зиддият кескинлашди
Жаҳон
10.09.2026, 12:31

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда
Жаҳон
17.07.2026, 09:44

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади
Жаҳон
02.06.2026, 10:14

Ўзбекистон фуқаролари учун Британияда мавсумий иш квоталари оширилади
Ўзбекистон
19.09.2025, 17:29
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
