Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти

Душанба куни эрталаб Кир Стармер Даунинг-стритдаги машҳур қора эшик олдига чиқди – ва истеъфосини эълон қилди. Овози бир-икки маротаба қалтиради. "Парламент фракциям берган жавобни эшитдим ва уни муносиб қабул қиляпман" – деди у ва ҳаммаси шу билан тугади.

Жаҳон

22.06.2026, 19:58

Улашиш:

British Prime Minister Keir Starmer announces his resignation outside 10 Downing Street on Monday. (REUTERS / REUTERS)

Британия Бош вазири Кир Стармер душанба куни Даунинг-стрит 10 олдида истеъфосини эълон қилмоқда. (REUTERS / REUTERS)

Икки йил олдин у катта умид билан келди. 14 йиллик Консерваторлар ҳукумати мамлакатни чарчатиб кетганди — Брексит, пандемия можаролари, бир-бирини қувиб ўзгараётган бош вазирлар. Стармер барқарорлик ваъдаси билан сайловга кирди. Лейбористлар тарихий ғалаба қозонди.

Лекин икки йил — Британия сиёсатида абадийлик.

Иқтисод тузалмади. Касалхоналар, мактаблар ўша аҳволда қолди. Одамлар ваъдаларни эслади, натижаларни кутди — натижа кўринмади. Рейтинг йил сайин эрий борди. Кейин Эпштейн файллари келди.

Эпштейн – Американинг боявой молиячиси, ўнлаб вояга етмаган қизларни истисмор қилгани учун судланган, 2019 йилда қамоқхонада ҳалок бўлган одам. Унинг шахсий архиви оммага чиқарилгач, жаҳон сиёсати силкиниб кетди – чунки у ҳамма билан дўст бўлган: президентлар, шаҳзодалар, вазирлар.

Британиядан Питер Манделсон – Лейборист партиясининг эски тулпори. Ўзи тажрибали, уддабурон, Трамп маъмурияти билан тил топишади деган умидда Стармер уни АҚШ элчиси қилиб юборди. Файллар чиқгач маълум бўлдики, Манделсон Эпштейнни "энг яхши дўстим" деб атаган, у судланганида "кураш, тез чиқиб кет" деб хат ёзган, ҳатто давлат сирларини унга ошириб турган. Стармер Манделсонни ишдан олди – аммо уни умуман тайинлаганлиги учун баҳо тўлади.

Устига устак, маҳаллий сайловлар фожиа билан тугади. Партия ичида норозилик кучайди. Сўнг Энди Бернҳем саҳнага чиқди.

Бернҳем – Манчестер шаҳрини тўққиз йил бошқарган одам. Шимолни – Британиянинг камбағалроқ, эски саноат минтақасини – тиклашга умр бағишлади. Оддий одамлар уни яхши кўради, "Шимол қироли" дейишади. У парламентга қайтиш учун қўшимча сайловга тушди – ва ғалаба қозонди. Бу Стармерга очиқ мусобаша эълони эди.

Бернҳем душанба куни парламентда депутатлик қасамини ичди. Стармер эса ўша тонгда истеъфосини эълон қилди. Собиқ рақиби Уэс Стритинг ҳам Бернҳемни қўллашини айтди. Яъни – тож бериш расмиятчилик, мусобаса бўлмайди деган умид бор.

Бернҳем сентябргача янги бош вазир бўлиши кутилмоқда.

Британия сиёсати шундай – ўн йил ичида мана шу еттинчи бош вазир. Тизим ҳар сафар одамни эзади, кейин янги умид излайди. Бернҳем ўша умид. Лекин микроскоп тагида иш бошланади – ва у ҳам ўша микроскоп тагида.

мавзуга оид янгиликлар

Britaniyada boylar va qudratli shaxslarni qoʻlga olish uchun yangi partiya tashkil etilmoqda

Британияда бойлар ва қудратли шахсларни қўлга олиш учун янги партия ташкил этилмоқда

Буюк Британия собиқ Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин жамиятда бойлик тенгсизлигига барҳам бериш ва ижтимоий адолат учун курашувчи янги сиёсий партия ташкил этмоқда."Islington North" сайлов округидан мустақил депутат бўлган Корбиннинг таъкидлашича, янги партия ҳозирча номланмаган бўлса-да, у ҳозирги Лейбористлар партиясининг "назоратга чанқоқ раҳбарлари" ҳамда ўта консерватив Реформ UK партиясининг "ажратишга асосланган хавфли сиёсати"га муқобил бўлади.

Жаҳон

25.07.2025, 12:10

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда

АҚШ Британиядаги RAF Fairford ҳарбий базасидан бомбардимончи самолётларини хавфсизлик таҳдиди ортидан олиб чиқди. Британияда эҳтимолий ҳужум режаси бўйича бир неча киши ушланган, Эрон эса ўз алоқадорлигини рад этган.

Жаҳон

05.10.2026, 10:22

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда

Вазирларнинг таъкидлашича, Англияда ҳар куни 100 мингга яқин бола шундай ичимликларни истеъмол қилади.

Жаҳон

17.07.2026, 09:44

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда

Британия йирик технологияларга қарши кураш доирасида дунёда кузатилмаган кескин чорани татбиқ этиш арафасида.

Жаҳон

15.06.2026, 15:55

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди

14 июнь куни Россияда дрон ҳужумлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Буюк Британия Россияга қарашли танкерни қўлга олди.  Шунингдек, Путин ва Зеленский Трамп билан телефон орқали гаплашди.

Жаҳон

15.06.2026, 10:24

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади

Британия ҳукумати туркиялик-америкалик сиёсий шарҳловчи ва медиа лойиҳа асосчиси Женк Уйгур ҳамда машҳур сиёсий стример Ҳасан Пикернинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Жаҳон

02.06.2026, 10:14

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →