updated: 22.03.2026, 03:45

Эрдўған: “Фаластин давлатини тан олишга қаратилган ҳар қандай қадамни қўллаб-қувватлаймиз”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада Габон президенти Брис Клотаир Олиги Нгема билан қўшма матбуот анжуманида иштирок этди.

Жаҳон

01.08.2025, 12:05

Улашиш:

Эрдўған: “Фаластин давлатини тан олишга қаратилган ҳар қандай қадамни қўллаб-қувватлаймиз”

Anadolu

Ўз нутқида президент долзарб мавзу – Ғазодаги вазият ва минтақадаги ривожланиш ҳақида фикр билдирди.

«Бизнинг устувор вазифамиз – Ғазодаги биродарларимизга инсонпарварлик ёрдамини етказиш. Инсоният вакили сифатида биз бу зулмни тўхтатиш учун барча имкониятлардан фойдаланишимиз керак. Сўнгги кунларда Европа, хусусан Франция ва Буюк Британия томонидан кўрсатилган инсонпарвар муносабатни юксак баҳолаймиз», деди Туркия раҳбари.

Эрдўғон ва Нгема Ғазодаги геноцид ҳақида ҳам гаплашдилар.

«Африка қитъаси – Фаластин халқига энг қаттиқ ва кучли тилда ҳамдардлик билдирган минтақалардан бири. 22 ойдан бери давом этаётган Исроил зўравонлиги туфайли ўлиб кетаётган гўдаклар, егулик олиш учун йиғилган тинч фуқароларга қарата ўт очилиши каби манзаралар кишини ларзага солади. Бу каби ваҳшийликка виждони, шафқат ва инсонийлик ҳисси бор одам сабр қилиб қараши мумкин эмас», деди Эрдўған.

«Биз Фаластин давлатини тан олишга қаратилган ҳар бир қадамни мамнуният билан қабул қиламиз. Исроилнинг геноцид сиёсатига энг самарали жавоб – 1967 йил чегараларига асосланган икки давлатли ечимни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Яқинда Франция президенти Макрон билан телефонда гаплашдим ва унинг жасур қарорини олқишладим. Президент Нгема ҳам Ғазода инсонпарвар инқирозни олдини олиш борасида биз билан бир фикрда. Яқин кунларда Исроил ҳукуматига босимни кучайтириш, Ғазодаги биродарларимиз ўзларини яккалангандек ҳис қилмаслиги учун бор кучимизни ишга соламиз. Тинчлик ўрнатиш учун янада фаол ҳаракат қиламиз».

Эрдўған сўзларини шундай якунлади:

«Бизнинг мақсадимиз – Ғазодаги биродарларимизнинг дардига шифо бериш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, уйсиз ва кийимсиз қолган гўдакларга ёрдам беришдир. Умид қиламанки, мамлакатимиздаги барча сиёсатчилар бу масалага жиддий, ҳурмат билан ёндашиб, Туркиянинг бутун дунёда эътироф этилган саъй-ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган баёнотлардан тийиладилар».

Жаҳон

01.08.2025, 12:05

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Эрдўған: Муаммони ҳал қилиш йўли — мустақил Фаластин давлатини тузишдир

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, Фаластин муаммосини фақатгина 1967 йилги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва суверен Фаластин давлатини ташкил этиш орқали ҳал қилиш мумкин.

Жаҳон

14.10.2025, 17:48

Доналд Трамп: “Эрдўған жуда тўғри иш қилди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазода оташкесим жараёнида Туркиянинг катта ҳиссаси бўлганини таъкидлади. 

Жаҳон

10.10.2025, 18:04

Erdoʻgʻan BMTda Isroilni qoralayotgan vaqtida uning mikrofoni oʻchirildi

Эрдўған БМТда Исроилни қоралаётган вақтида унинг микрофони ўчирилди

Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Ғазодаги ҳаракатлари учун Исроилни қоралай бошлаган пайтда, унинг микрофони ўчирилди.

Жаҳон

23.09.2025, 16:00

Эрдўған: “Туркия Ғазода инсон ҳуқуқлари ва адолатни ҳимоя қилади”

Ражаб Тоййиб Эрдўған Малазгирт ғалабасининг 954 йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади.

Жаҳон

27.08.2025, 16:26

Эрдўған: “Биз Ғазодаги ваҳшийликларни тўхтатиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширяпмиз”

Эрдўған  ва Маҳмуд Аббос Исроилнинг Ғазони босиб олиш бўйича янги режаларини муҳокама қилди.

Жаҳон

12.08.2025, 15:08

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

сўнгги янгиликлар

Энергия етказиб беришдаги узилишлар: мамлакатлар қандай чора кўрмоқда?

Жаҳонда энергия таъминотидаги узилишлар янги муаммоларни юзага келтирмоқда. Ҳормуз бўғозининг тўсиб қўйилиши нефть ва газ етказиб бериш ҳажмини тахминан 20 фоизга қисқартирди.

Иқтисодиёт

31.03.2026, 13:38

Исроил Фаластинликлар учун ўлим жазоси қонунини қабул қилди

Исроил парламенти 30 март куни фаластинликлар томонидан амалга оширилган ўлим билан якунланган ҳужумлар учун ўлим жазосини назарда тутувчи қонунни қабул қилди.

Жаҳон

31.03.2026, 11:12

Жазони ижро этаётган ёшлар учун имконият яратилади

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Иккинчи имкон» лойиҳаси ишга туширилади.

Ўзбекистон

31.03.2026, 10:57

Эрондаги қизлар мактабини бомбардимон қилган учувчилар шахси очиқланди

Эрон ҳукумати Минобдаги "Шажараи Тоййиба" қизлар мактабига ракета зарбасини йўллаган АҚШ Флоти офицерларини аниқлади.

Жаҳон

30.03.2026, 18:18

Инфантино: Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этади — бошқа гап йўқ

ФИФА президенти Гианни Инфантинонинг таъкидлашича, Эрон ўз халқини вакили сифатида FIFA World Cup 2026да қатнашмоқда. Уларнинг жамоаси мусобақага киришди ва бу иштирок бевосита тан олинган.

Спорт

30.03.2026, 17:52

Ўзбекистонда исломий банклар фаолиятини бошлайди

Президент Шавкат Мирзиёев исломий банклар тўғрисидаги қонунни имзолади.

Иқтисодиёт

30.03.2026, 15:43

Apple муҳандисларини сақлаб қолиш учун чора қидирмоқда

Сўнгги вақтларда Apple ўзининг энг муҳим муҳандисларини сақлаб қолиш мақсадида ноодатий чораларга қўл урмоқда. Айфон маҳсулот дизайни жамоасига 200 мингдан 400 минг долларгача бўлган бонуслар таклиф қилинмоқда.

Жаҳон

30.03.2026, 15:33

Шварценеггердан Трампга мурожаат: «Марҳум отам каби якун топманг»

Америка актёри ва сиёсий арбоб Арнольд Шварценеггер президент Дональд Трампга шахсий мурожаат йўллади.

Жаҳон

30.03.2026, 11:37

Крит қирғоқларидаги фожиа: Ливиядан чиққан қайиқда 22 мигрант ҳалок бўлди

Крит ороли яқинида мигрантлар қайиғи ҳалокатга учраб, 22 киши ҳалок бўлди. Омон қолганлар бир неча кун очиқ денгизда оғир шароитда қолган.

Жаҳон

30.03.2026, 09:50

Сўз эркинлиги ва журналистика тамойиллари учун курашган қалам соҳибининг ҳаёт йўли

Бугун, 29 март куни ўзбек журналистикаси ва адабиёти йирик намояндаларидан бири — журналист, ёзувчи, таржимон ва жамоат арбоби Карим Баҳриев 64 ёшида вафот этди. 

Маданий

29.03.2026, 08:49

Украина ва Саудия: Киев ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига экспорт қилмоқда

Дронларга қарши курашиш борасида жаҳон етакчисига айланиб улгурган Украина  Саудия Арабистони билан мудофаа шартномасини имзолади.

Жаҳон

28.03.2026, 17:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)

Ўнлаб йиллар мобайнида шахсини сир тута олган “кўча” рассоми кимлиги маълум. Бу ҳақда Reuters хабар қилди. Бироқ кўпчилик, хусусан, Euronews бу янгиликка шубҳа қилмоқда, чунки Бенксининг шахси ҳануз расман тасдиқланмади.

Маданий

28.03.2026, 15:48