Эрон бойитилган урандан воз кечмайди - Хоманаий
Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг янги буйруғи Доналд Трамп ҳафсаласини пир қилиши ва АҚШ-Исроилнинг Эронга қарши урушни тугатиш бўйича музокараларини боши берк кўчага олиб кириши мумкин.
Жаҳон
21.05.2026, 17:08
Улашиш:

Эрон Олий раҳбари мамлакатнинг қурол даражасига келиб қолган бойитилган урани чет элга юборилмаслиги ҳақида фармойиш берди.
Исроил расмийларининг маълум қилишича, Трамп Исроилни Эроннинг атом қуролини яратиш учун зарур бўлган юқори даражада бойитилган уран захиралари мамлакатдан олиб чиқиб кетилишига ва ҳар қандай тинчлик битимида бу ҳақда алоҳида банд бўлишига ишонтирган.
Исроил, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари узоқ вақтдан бери Эронни ядровий қурол яратишга уринишда айблаб келади. Жумладан, Теҳроннинг уранни 60 фоизгача бойитаётгани далил қилиб кўрсатилади.
Бу кўрсаткич тинч мақсадларда фойдаланиш учун зарур бўлган даражадан анча юқори ва қурол учун талаб этиладиган 90 фоизга яқиндир. Эрон ядровий қурол яратишга интилаётганини рад этган.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг айтишича, бойитилган уран Эрондан олиб чиқилмагунча, Теҳрон ўзига тобе қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатмагунча ҳамда мамлакатнинг баллистик ракета салоҳияти йўқ қилинмагунча, у урушни тугаган деб ҳисобламайди.
Теҳронга кафолат керак
Манбаларга кўра, Эроннинг юқори лавозимли шахслари бойитилган уранни хорижга юбориш мамлакатни келажакда АҚШ ва Исроил ҳужумларига нисбатан заифлаштириб қўяди, деб ҳисоблайди.
Энг муҳим давлат масалаларида якуний қарорни Хоманаий қабул қилади.
Эрон расмийлари Теҳроннинг устувор вазифаси урушга бутунлай барҳам бериш ҳамда АҚШ ва Исроилнинг ортиқ ҳужум қилмаслигига кафолат олиш эканини бир неча бор таъкидлаган.
Эрон фақат шундай кафолатлар олгандан кейингина ядровий дастур юзасидан музокараларга киришишга тайёр.
Кўпчилик Исроил атом арсеналига эга деб ҳисоблайди, бироқ мамлакат бу масалада ноаниқлик сиёсатини юритиб, ядровий қуроли борлигини ҳеч қачон тасдиқламаган, инкор ҳам этмаган.
Урушдан аввал Эрон 60 фоизгача бойитилган уран захирасининг ярмидан воз кечишга тайёрлигини билдирган.
Бироқ Трампнинг Эронга зарба бериш ҳақидаги такрорий таҳдидларидан сўнг бу позиция ўзгарган.
MAGATE hisob-kitoblari
Исроил расмийларининг Reuters агентлигига маълум қилишича, Трампнинг ҳужум қилишга қарор қилиши ёки Исроилга амалиётларни қайта тиклаш учун яшил чироқ ёқиши ҳозирча ноаниқ.
Теҳрон эса ҳужумга учраган тақдирда қақшатқич жавоб қайтаришини билдирган.
МАГАТЕ ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил июнь ойида Исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий объектларига ҳужум қилган вақтда мамлакатда 60 фоизгача бойитилган 440,9 кг уран мавжуд бўлган. Унинг қанчаси сақланиб қолгани номаълум.
МАГАТЕ раҳбари Рафаэл Гросси март ойида ушбу захиранинг катта қисми – 200 килограммдан сал кўпроғи Исфаҳондаги ядровий объектнинг туннелида сақланаётганини айтган эди.
Шунингдек, МАГАТЕ ҳисобича, унинг бир қисми Эроннинг иккита бойитиш заводи жойлашган Натанза шаҳридаги йирик ядро мажмуасида мавжуд.
Эроннинг таъкидлашича, юқори даражада бойитилган ураннинг бир қисми тиббий мақсадлар ҳамда Теҳрондаги тадқиқот реактори учун зарур.
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда қўйилган кескин шартлар
Жаҳон
19.05.2026, 11:55

Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди
Жаҳон
20.08.2026, 11:25

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
