Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади
Баёнотда айтилишича, ҳеч қандай жиноят, ҳеч қандай айблов ва ҳеч қандай ҳолат инсон ҳаётига қасд қилишни қонунийлаштириб, буни “жазо” деб аташга асос бўла олмайди.
Жаҳон
04.09.2026, 14:55
Улашиш:

Эрон Ёзувчилар уюшмаси янги баёнотида Эронда ўлим жазоси тайинланиши ва ижро этилишини кескин қоралади. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.
3 сентябрь куни эълон қилинган ушбу баёнотда қатл “қатағоннинг яланғоч кўриниши” деб аталган, унинг жамоат олдида ижро этилиши эса “кучни кўз-кўз қилиш ва жамиятда қўрқув уйғотиш” сифатида тасвирланган.
Шунингдек, Эрон Ёзувчилар уюшмаси баёнотида “айбланувчининг адвокат билан эркин учраша олмаслиги, узоқ вақт ҳибсда сақланиши, оила аъзоларининг хабарсиз қолдирилиши, жисмоний ва руҳий тазйиқлар остида олинган иқрорлар ҳамда маҳбусларни чидаб бўлмас шароитлардан қутулиш учун сўралган ҳар қандай гапни айтишга мажбурловчи “номаълум муддатли қамоқ” каби ҳолатлар айбланувчилар ҳуқуқлари кенг кўламда поймол этилишининг бир қисми, холос” деб таърифланган.
Баёнотда жорий йил январдаги норозилик намойишлари, намойишчиларга қарши кенг кўламли босимлар ҳамда ҳибсга олишлар ва хавфсизликка оид ишларнинг кўпайгани тилга олиниб, уруш баҳонасида ўлим жазоларини чиқариш ва ижро этиш амалиёти кучайиб бораётгани таъкидланади.
“Ушбу механизм Ислом Республикаси ташкил топган илк йиллариданоқ мухолифлар ва танқидчиларга қарши юритиб келаётган сиёсатнинг давомидир. Норозиликни доимо жиноят, мухолифатни хавфсизликка таҳдид, ўзгача фикрловчиларни эса душман деб билган ҳукумат қатллардан нафақат “жазо” сифатида, балки жамиятда қўрқув ва ваҳима уйғотиш учун ҳам фойдаланади”.
Эрон Ёзувчилар уюшмаси “қатл жазоларига қарши туриш, уларга қатъий қаршилик кўрсатиш зарурлигини” таъкидлаб, баёнотини қуйидагича якунлади: “Яшаш ҳуқуқи ҳукуматларнинг имтиёзи эмас ва ҳеч бир инсон қонун номи билан бу ҳуқуқдан маҳрум қилиниши мумкин эмас”.
Норвегияда жойлашган “Эрон инсон ҳуқуқлари” ташкилоти ҳисоботига кўра, 2026 йил давомида Эронда шу кунга қадар 533 киши қатл этилган.
мавзуга оид янгиликлар

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда
Жаҳон
07.10.2026, 17:42
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
