“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
“Amnesty international” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотининг йиллик ҳисоботи эълон қилинди.
Жаҳон
21.04.2026, 11:26
Улашиш:

Ташкилот Исроил, Россия ва АҚШни халқаро инсон ҳуқуқларини поймол этишда етакчи деб атаб, уч давлат раҳбарларини иқтисодий ва сиёсий ҳукмронликка интилаётган “очофат йиртқичлар” дея таърифлади.
“Ибтидоий ваҳшийлик авж олиши мумкин бўлган глобал муҳит анчадан бери шаклланмоқда”, — деб ёзди ташкилот раҳбари Агнес Калламард сешанба куни эълон қилинган йиллик ҳисоботда.
Матбуот анжуманида Калламард аксарият ҳукуматлар “йиртқичлар”га қарши курашиш ўрнига, уларни овутишга мойил эканини айтди.
“Бироқ, Исроилнинг Ғазо секторидаги геноцидини ҳамда АҚШ-Исроилнинг Эронга ҳужумларини танқид қилгани учун Европада ажралиб турган Испания халқаро тизимни барбод қилаётган иккиюзламачилик ёндашувларидан устун турибди”, – деди Калламард.
Авторитаризм кучаймоқда
“Бутун дунёда авторитар амалиётлар кучайди”, — дейилади 400 саҳифалик ҳисоботда ва унда Афғонистондан тортиб Зимбабвегача бўлган мамлакатлардаги қонунбузарликлар санаб ўтилади.
Репрессияларга бағишланган бўлимида Буюк Британия“Фаластин ҳаракати” гуруҳига қарши кескин чоралар кўрганликда айбланади.
Ҳисоботга кўра, Афғонистонда Толибон аёлларни таълим ва ишдан четлатиш каби чоралар орқали 2025 йилда ҳам гендер асосидаги камситишларни давом эттирган.
Шунингдек, Непал ҳукумати далит аёлларга нисбатан гендер зўравонлиги ҳолатларини тергов қилмаганлиги айтилади.
“Amnesty international”нинг ҳисоботи дунё бўйлаб кўплаб можаролар авж олаётган бир пайтда эълон қилинди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатида 3000 дан ортиқ, Исроилнинг Ливанга ҳужумлари натижасида эса 2400 га яқин одам ҳалок бўлди.
Ғазода 2023 йил октябридан буён Исроил ҳужумларида қурбон бўлганларнинг сони 72,5 мингдан ошди.
Украинада эса тўрт йил олдин Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан бери 15 мингдан зиёд киши ҳалок бўлди.
“Инсонийлик меъёрларини қайта-қайта бузаётгани учун Исроилга нисбатан ҳеч қандай самарали чора кўрилмади”, – дейди Калламард.
Шундай бўлса-да, оптимизм учун ҳам бироз асос сифатида қуйидагиларни санаб ўтди:
- Z авлоди бошчилигидаги норозилик намойишлари;
- Халқаро Судда Жанубий Африканинг Исроилга қарши геноцид даъвосига қўшилаётганлар сони ортаётгани;
- Европа Кенгашининг Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича махсус трибунал тузгани;
- Халқаро жиноят судининг “гендер таъқиби” учун Толибоннинг икки етакчисига ҳибсга олиш ордери бергани.
мавзуга оид янгиликлар

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди
Жаҳон
28.08.2026, 11:06

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди
Жаҳон
18.08.2026, 14:37

Россия украиналик болаларни фронтга тайёрламоқда
Жаҳон
03.08.2026, 12:02

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш
Жаҳон
01.07.2026, 10:43

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
