Франция ҳам Фаластин давлатини тан олди
Франция давлати сентябрь ойида Фаластин давлатини расман тан олишини мамлакат президенти Эммануэл Макрон маълум қилди. G7 мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Франция Фаластинни тан олиш бўйича қадам ташлади. Бу ҳақда BBC хабар қилди.
Жаҳон
25.07.2025, 10:24
Улашиш:

Foto: BBC
Қайд этилишича, Макрон Х ижтимоий тармоғидаги хабарда Ню-Ёркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси сессиясида бу янгиликни расман эълон қилинишини ёзган.
"Бугунги кунда энг долзарб масала - Ғазодаги урушни тўхтатиш ва тинч аҳолини қутқаришдир. Тинчликка эришиш мумкин. Бизга дарҳол ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо аҳолисига кенг кўламли гуманитар ёрдам кўрсатиш зарур", — деб ёзган у.
Фаластин расмийлари Макроннинг бу қарорини хурсандчилик билан кутиб олишди. Исроил бош вазири Бинямин Нетанъяху эса бу қадам ҲАМАС'нинг 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилган ҳужумидан сўнг "террорни рағбатлантириш" деб атамоқда.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Макроннинг баёнотини "қатъиян рад этаётганини" айтиб, бу қарорни "беҳуда" сифатида баҳоламоқда.
G7 йирик саноатлашган давлатлар гуруҳи бўлиб, унга Франция билан бир қаторда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Германия, Канада ва Япония киради.
"Яқин Шарқда адолатли ва барқарор тинчликка бўлган тарихий содиқлигимизга мувофиқ, мен Франциянинг Фаластин давлатини тан олиши ҳақида қарор қабул қилдим. Биз, шунингдек, ҲАМАС'ни қуролсизланишини таъминлашимиз, Ғазони хавфсиз қилишимиз ва уни қайта қуришимиз керак”, —дея ёзган Макрон Х ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, у Фаластин давлатини барпо этишни ва у ерда барқарорликни таъминлаш кераклигини айтмоқда. Шунингдек, ҲАМАС қуролсизлантириш ва Исроилни тўлиқ тан олиш орқали Яқин Шарқдаги барча давлатларнинг хавфсизлигига ҳисса қўшишни кафолатлаш кераклигини ва ҳозирги вақтда бундан бошқа муқобил йўл йўқ эканлигини таъкидламоқда.
Макрон, шунингдек, Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга унинг қарорини тасдиқловчи мактубни илова қилди.
"Бу позиция Франциянинг халқаро ҳуқуққа содиқлигини ва Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ва мустақил давлатимизни барпо этишни қўллаб-қувватлашини акс эттиради”, — деди Маҳмуд Аббоснинг ўринбосари Ҳусайн ал-Шайх.
"Биз Президент Макроннинг 7 октябрь кунги қирғин ортидан Тел-Авив яқинидаги Фаластин давлатини тан олиш қарорини кескин қоралаймиз”, - дея ёзган Исроил Бош вазири Бинямин Нетанъяху Х ижтимоий тармоғида.
ҲАМАС Франциянинг қарори "тўғри йўналишдаги ижобий қадам" эканини айтди ва дунёнинг барча давлатларини "Франция ортидан эргашишга" чақирди.
Бугунги кунда Фаластин давлати БМТга аъзо 193 давлатнинг 140 дан ортиғи томонидан тан олинган. Европа Иттифоқининг бир неча давлатлари, жумладан, Испания ва Ирландия шулар жумласидандир. Аммо Исроилнинг асосий қўлловчиси АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан, Буюк Британия Фаластин давлатини ҳалигача тан олмаган.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер пайшанба куни берган баёнотида жума куни Франция ва Германия раҳбарлари билан "қотилликни тўхтатиш учун зудлик билан нима қилишимиз мумкинлиги"ни муҳокама қилиш учун "фавқулодда қўнғироқ" ўтказишини айтди.
Стармерга кўра, давлатчилик Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқи ва ўт очишни тўхтатиш Фаластин давлатини тан олиш ва икки давлат ечими бу можаронинг тўхтатиш учун яхши ечим ҳисобланади.
Кейирнинг баёноти Буюк Британия Франция ортидан бориши ўз депутатлари босимига дуч келаётган бир пайтда янгради.
Жума куни Буюк Британия ташқи сиёсатини синчковлик билан ўрганадиган ташқи ишлар қўмитасидаги депутатларнинг аксарияти Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақириб, у "тан олиниши керак бўлган давлат ҳали мавжуд бўлганида" ҳаракат қилиши кераклигини қўшимча қилди.
“Халқаро ҳамжамиятнинг Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва мустақил давлат тузиш ҳуқуқи бўйича консенсусини яна бир бор тасдиқлайди", — дейилади Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
мавзуга оид янгиликлар

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди
Жаҳон
07.10.2025, 15:01
Эрдўған: Муаммони ҳал қилиш йўли — мустақил Фаластин давлатини тузишдир
Жаҳон
14.10.2025, 17:48

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди
Жаҳон
09.10.2025, 23:30
Ҳукумат: Исроил 4 кунда Ғазода 118 фаластинликни ўлдирди
Жаҳон
09.10.2025, 12:05
Исроил ҳар куни Ғазода ўртача 92 нафар фаластинликни, жумладан 27 нафар болани ўлдирмоқда
Жаҳон
07.10.2025, 12:44

Франция Исроилдан Global Sumud флотилияси қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлашни сўради
Жаҳон
02.10.2025, 11:15
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди
Жаҳон
14.04.2026, 10:22
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
