“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Улашиш:

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Исроилнинг ўта ўнгчи миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг сўзларига кўра, Исроил кучлари Ғазода ҳар кеча “30 ёки 40 кишини ўлдириши” ва “айнан ўша пайтда хавф туғдирадиганлар” билан чекланиб қолмаслиги керак. Бу ҳақда “Ал-Жазира” нашри хабар берди.

Бен-Гвир мазкур фикрларни Исроил 2023 йил октябрь ойида ҲАМАС бошчилигидаги ҳужумлардан сўнг Ғазода асирликда сақланган собиқ исроиллик Ром Браславский билан суҳбатда билдирди.

“У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар яшамаслиги керак. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – дея қўшимча қилди Бен-Гвир Ғазодаги фаластинликларни ўлдиришга чақирар экан.

Бу сўзлар Бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг коалицион ҳукуматида ўрин олган ҳамда Исроил полицияси ва қамоқхона хизматларини назорат қиладиган Бен-Гвирнинг кўплаб кескин баёнотларининг сўнггисидир.

Мамлакат 27 октябрь куни бўладиган сайловларга яқинлашар экан, ўта ўнгчи вазирнинг Исроилдаги нуфузи ортиб бормоқда.

Бен-Гвир Браславскийга Нетаняҳунинг жорий “сулҳ” шароитида Ғазодаги ҳарбий зарбаларни қисқартириш қарорига қўшилмаслигини, аксинча, нафақат фаол таҳдид деб ҳисобланган шахсларга, балки ундан кенгроқ доирадаги нишонларга қарши ҳужумларни қайта бошлаш тарафдори эканлигини айтди.

Шунингдек, Бен-Гвир Браславскийга исроилликларга қарши қонли ҳужумларда айбдор деб топилган фаластинлик маҳбуслар қатл этилса, бу жараёнда шахсан иштирок этиши учун рухсат беришга ҳаракат қилишини айтди. Яқинда Исроилда ўлим жазоси тўғрисидаги қонун қабул қилинган эди.

“Жаноб вазир, сизга шахсий илтимосим бор. Сизга чин дилдан, кўзингизга тик қараб айтаяпман. Менга уларни осишга рухсат беринг. Менга арқон эмас, қурол тепкиси керак. Исроил давлатидаги ҳар бир террорчини ўз қўлларим билан қатл қиламан” — деди Браславский Бен-Гвирга.

“Буни амалга ошириш учун бутун дунёни остин-устун қиламан. Ваъда бераман, буни амалга ошириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, — деб жавоб берди Бен-Гвир.

May be an image of ‎text that says '‎8ማ האור לאוקטובר‎'‎

 

“Ғазо бизники”

Суҳбатда Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай тарк эттириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктларини қуришга чақирди. Шунингдек, “бутун Ғазони ўзимизники деб билишини” айтди.

Халқаро ҳуқуқшунослар бундай оммавий, мажбурий ёки уюшган эмиграция этник тозалашга тенг бўлишидан огоҳлантирган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, октябрь ойида “ўт очишни тўхтатиш” кучга кирганидан сўнг ҳам Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 1250 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Бен-Гвир қонли ҳужумларни амалга оширишда айбдор деб топилган фаластинликлар учун ўлим жазосини стандарт қилиб белгилашни ёқлаб келади. Бундан ташқари, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларнинг шароитларини қасддан ёмонлаштиргани билан ҳам мақтанган.

Ушбу фаолияти халқаро танқидларга сабаб бўлса-да, унга қарши жиддий оқибатларга олиб келмаган. Бен-Гвир Буюк Британия ва айрим Европа Иттифоқи давлатлари томонидан санкцияга учраган, аммо бу унинг хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатмаган.

мавзуга оид янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

Ғазо: Исроилнинг сўнгги зарбалари бир оиланинг тўрт аъзосини ҳаётдан олиб кетди

10 сентябрь куни Ғазо секторидаги уйга берилган ҳаво зарбаси оқибатида бир эркак, унинг рафиқаcи ҳамда 8 ва 12 ёшли икки қизи ҳалок бўлди. 

Жаҳон

10.09.2026, 16:13

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир АҚШ билан эҳтимолий келишувлар юзасидан кескин баёнот бериб, Исроил ташқи босимлар остида қарор қабул қилмаслигини таъкидлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:59

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

Ғазо ҳақидаги “NAZA” фильми ижодкорлари фуқароликдан маҳрум қилинади – Нетаняҳу

“NAZA” ҳужжатли фильми атрофидаги кескин баҳслар фонида Биньямин Нетаняху аскарларни танқид қилган шахсларни фуқароликдан маҳрум қилиш лойиҳасини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

17.09.2026, 16:19

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →