updated: 22.03.2026, 15:11

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Улашиш:

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Бу ҳақда «Ал-Жазира» хабар берди.

Қайд этилишича, жанг ҳаракатлари иштирокчиларининг аксарияти АҚШ ёки Европа давлатлари паспортларига эга. Манба маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазода камида 72 061 киши ҳалок бўлган.

Дунё бўйлаб ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Ғазодаги эҳтимолий ҳарбий жиноятларга алоқадор бўлиши мумкин бўлган хорижликларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш масаласини кўтармоқда. Айрим ҳарбийлар ижтимоий тармоқларда ўз ҳаракатларини намойиш этувчи видеоларни эълон қилган.

Маълумотларга кўра, Исроил армиясида камида 12 135 нафар АҚШ фуқароси хизмат қилади — бу энг юқори кўрсаткич. Шунингдек, 1 207 нафар ҳарбий хизматчи АҚШ, Исроил ва яна бир давлат фуқаролигига эга.

Кейинги ўринларда Франция — 6 127 нафар, Россия — 5 067 нафар, Германия — 3 901 нафар, Украина — 3 210 нафар, Буюк Британия — 1 686 нафар ва Руминия — 1 675 нафар фуқаро қайд этилган.

Исроил армиясида хизмат қилаётган фуқаролар сони бўйича Ўзбекистон 126 давлат орасида 27-ўринни эгаллайди. 264 киши қўшалоқ фуқароликка (Ўзбекистон ва Исроил), яна 5 киши бир нечта фуқароликка эга.

Марказий Осиё давлатлари кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
— Қозоғистон — 189 нафар (қўшалоқ фуқаролик), 3 нафар (кўп фуқаролик);
— Қирғизистон — 52 нафар (қўшалоқ фуқаролик), 3 нафар (кўп фуқаролик);
— Туркманистон — 31 нафар (қўшалоқ фуқаролик), 2 нафар (кўп фуқаролик);
— Тожикистон — 8 нафар (қўшалоқ фуқаролик).

Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё давлатларининг барчаси қонунчилигида хорижий қуролли кучларда хизмат қилиш ва ёлланма аскарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

мавзуга оид янгиликлар

Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Рантиси болалар шифохонасига зарба берди

Исроил армияси Ғазо шаҳрида жойлашган Рантиси болалар шифохонасига зарба берди. У ерда ҳужум вақтида 80 нафар бемор бор эди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жаҳон

18.09.2025, 10:05

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди

Дональд Трампнинг куёви бўлган Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди. Учрашувда Ғазода урушни тўхтатиш ва ҳудудни тиклаш бўйича АҚШ томонидан илгари сурилган режа муҳокама қилинган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:37

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Ғазодаги энг йирик оммавий жаноза маросими бўлиб ўтди

Ғазода вайроналар остидан топилган деярли бутун бир сулоланинг дафн маросими ўтказилди. Жами 112 киши дафн этилди.

Жаҳон

05.08.2026, 09:46

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун алоҳида компания ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 18:42

Аҳолининг банклар олдидаги қарзи $20,3 миллиардга яқинлашди

Ўзбекистон аҳолиси банклардан тобора кўпроқ қарз оляпти. 2026 йил бошидан буён жисмоний шахсларнинг банклар олдидаги қарзи 19,5 триллион сўмга (20,3 миллиард доллар) етди.  Энг қизиғи — қарзнинг ўсиши ипотекада эмас. Энг тез ўсаётган сегмент кредит карталари ва овердрафтлар бўлиб, 33,5 фоизга ошган.

Иқтисодиёт

07.09.2026, 17:58

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари Сербияда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

07.09.2026, 17:07

Тошкент шаҳрининг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида профилактика ишлари ўтказилиши сабабли беш кунгача иссиқ сув ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 16:27

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди

Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари оқибатида камида 11 киши, жумладан, икки нафар бола ва икки нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.

Жаҳон

07.09.2026, 16:26

Ўзбекистон божхона тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Тошкентда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сондерс билан учрашиб, божхона соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 15:09

2026-йилда Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83 фоизи Қозоғистонга йўл олган

Ҳудудлар кесимида энг кўп фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистон

07.09.2026, 14:31

Маямида Amazon Prime Air юк самолёти ҳалокатга учради: беш киши ҳалок бўлди

Ҳалокат оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда.

Жаҳон

07.09.2026, 12:07

Трамп Нью-Мексико штати номини қайта номлашни таклиф қилди

Номларни ўзгартиришга иштиёқманд Дональд Трамп янги нишон топди: у Нью-Мексико штатини “Янги Америка” деб номлашни таклиф қилди.

Жаҳон

07.09.2026, 11:35

Тошкентда янги ўқув йили 8 балли тирбандлик билан бошланди

Бугун 1-босқич талабалари учун янги ўқув йили бошланди. Ўқув йилининг биринчи кунидаёқ пойтахт кўчаларида тирбандлик даражаси 8 баллгача етди. 

Ўзбекистон

07.09.2026, 11:06

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди

Мазкур автобуслар фақат эрталабки тиғиз вақтда — соат 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланади.

Таълим

07.09.2026, 10:52

Шимолий Корея жавоб зарбаларига қодир янги эсминесни сувга туширди

Айни пайтда АҚШ, Жанубий Корея ва Япония денгиз кучлари ҳам Корея яриморолида ҳарбий машғулотларни бошлаган.

Жаҳон

07.09.2026, 10:43

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичига йўл олди

Саралаш босқичи якунларига кўра, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. 

Спорт

07.09.2026, 09:51

Қирғизистон ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилди

 Қирғизистон сўнгги 50 йил давомида ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилган. 

Жаҳон

05.09.2026, 14:39

Донецкда икки аҳоли пункти Россия назоратига ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги Никаноровка ва Грузское аҳоли пунктлари Россия қўшинлари назоратига ўтганини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 14:16

БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси дунё хариталарида қитъалар ва мамлакатларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:40

Россия Киевдаги хавфсизлик хизмати раҳбарининг идорасини нишонга олди

Россия дрони Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати бош қароргоҳига зарба берди. Украина президенти Володимир Зеленский Москвани хавфсизлик раҳбарининг шахсий кабинетини нишонга олганликда айблаб, муносиб жавоб қайтарилишини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:00

Фуқаролар энди мурожаатларини ўзлари назорат қилади

Фуқароларнинг давлат органларига йўллаган мурожаатларини кузатиши ва улар бўйича берилган жавобларга муносабат билдириши учун янги имконият яратилди.

Ўзбекистон

05.09.2026, 10:25

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташкил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди

Бугун 4 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг юқори ҳудудларида қор ёғди.

Ўзбекистон

04.09.2026, 17:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →