updated: 22.03.2026, 06:37

Исроил: Эрдўған бошчилигидаги Туркия Исроилга нисбатан дипломатик ва иқтисодий санкциялар жорий этди

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саарнинг таъкидлашича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлигидаги ҳукумат Исроилга нисбатан нафақат сўзларда, балки дипломатик ва иқтисодий санкциялар орқали ҳам муносабатини намоён этмоқда.

Жаҳон

28.10.2025, 17:15

Улашиш:

Исроил: Эрдўған бошчилигидаги Туркия Исроилга нисбатан дипломатик ва иқтисодий санкциялар жорий этди

Саар Будапештда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сийярто билан қўшма матбуот анжумани ўтказди. У Можаристон пойтахтига расмий ташриф билан келган эди.

Исроил ташқи ишлар вазири халқаро судда Исроилнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) агентликларига нисбатан ҳаракатлари кўриб чиқилганини эслатди. Унга кўра, Тел-Авив ҳукумати Ғазодаги БМТ агентликларини қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор қабул қилган бўлса-да, Исроил БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам кўрсатиш агентлиги (БАПОР) билан ҳамкорлик қилмаслиги ва халқаро судлар қарорларини тан олмаслигини таъкидлади.

Саар Туркиянинг Ғазода жойлаштирилиши мумкин бўлган халқаро ҳарбий кучларда иштирок этиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан шундай деди:

«Эрдўған бошчилигидаги Туркия Исроилга нисбатан фақат салбий баёнотлар билан чекланиб қолмади, балки дипломатик ва иқтисодий санкциялар орқали ҳам ўз позициясини кўрсатди».

Вазирнинг сўзларига кўра, Фаластин маъмурияти озод этилган фаластинликларга тўловлар амалга оширмоқда, Европа Иттифоқ эса бу ҳаракатлар учун жавобгарлик талаб қилиш ўрнига, уларни «оқлайди» ва ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Саар таъкидлашича, Исроил армиясининг Ғазо секторидаги оккупация қилинган ҳудудлардан чиқиши “ҲАМАСнинг қуролсизлантирилишига боғлиқ”. Шундан сўнггина улар келишув доирасида чиқишни амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, у Исроил парламентида оккупация қилинган Ғарбий соҳилни аннексия қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини мухолифат киритганини маълум қилди. Саарнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг Исроилга ташрифи чоғида муҳокамага киритилгани “на оқилона, на масъулиятли қадам”дир. Ҳукумат бу ташаббусни қўллаб-қувватламайди ва қонун парламент томонидан қабул қилинмайди.

Шу билан бирга, Исроил тадбиркорлари Венгрияга мамлакат тарихидаги энг йирик савдо делегацияси билан етиб боргани, уларнинг венгер ҳамкасблари билан 150 дан ортиқ ишбилармонлик учрашувлари ўтказиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Халқаро суд 22 октябрдаги маслаҳат хулосасида Исроилнинг БМТ муассасаларига нисбатан чекловлари халқаро ҳуқуққа зид эканини билдирган. Суднинг баёнотига кўра, Исроил фуқароларга инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун масъул бўлиб, БМТ агентликлари фаолиятини тўсиш ёки чеклаш ҳуқуқига эга эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 28 октябрда Исроил парламенти БАПОРни мамлакат ҳудудида таъқиқланган ташкилот деб эълон қилган ва шу орқали 1949 йилдан буён амал қилиб келаётган агентлик фаолияти чекланган эди.

мавзуга оид янгиликлар

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Туркия 2040 йилгача тамаки маҳсулотлари савдосини тақиқлашни режалаштирмоқда

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтиришга қаратилган кенг қамровли қонун лойиҳаси устида ишламоқда.

Жаҳон

16.09.2026, 16:46

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашиши Ереван ташқи сиёсатдаги майдонини кенгайтиришга интилаётганидан дарак бўлиши мумкин. 

Сиёсат

15.08.2026, 14:41

Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия қўшма мудофаа битимини имзолади

Келишувга кўра, уч давлатдан бирига қарши амалга оширилган қуролли ҳужум учала давлатга қарши ҳужум сифатида баҳоланади.

Сиёсат

08.08.2026, 10:46

Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мақсадидан воз кечмаганини маълум қилди

Туркия Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиш мақсадидан воз кечмаганини яна бир бор тасдиқлади. 

Жаҳон

30.06.2026, 18:34

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкент 343-ўринга кўтарилди: Global Cities Index 2026 натижалари эълон қилинди

Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:38

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар оширилади

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар индексация қилинади. Ўртача пенсия 12 898 сомга, ошириш миқдори эса 1 753 сомга етади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:23

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Ўзбекистон

22.09.2026, 15:21

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россия тунда Украинанинг саноат марказига зарба бериб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган, шимолдаги ҳужум эса минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган.

Жаҳон

22.09.2026, 14:38

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?

Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, айрим ҳудудларда ажратилган ўринлар тез тўлиб қолиши мумкин. Бунинг сабаби  янги тартибда ўринлар сонига ҳам чеклов белгиланган.

Таълим

22.09.2026, 11:40

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади.

Ўзбекистон

22.09.2026, 11:18

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ямандаги ҳусийларни Саудия Арабистонига қарши ҳужумларни ва фуқаролик кемаларига таҳдидларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Улар Эрондан ҳам ҳусийларга қурол ва ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилди.

Жаҳон

22.09.2026, 11:06

Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси иш бошлади. Сессия доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Сиёсат

22.09.2026, 10:51

БМТ: АҚШнинг наркокема ҳужумлари инсониятга қарши жиноят

БМТ эксперти АҚШнинг Кариб денгизи ва Тинч океанида гиёҳванд модда ташувчи кемаларга қилган ҳужумларини халқаро ҳуқуқ бузилиши ва инсониятга қарши жиноят, деб атади.

Жаҳон

22.09.2026, 09:56

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда

 Айрим таҳлилчилар мамлакат ҳарбий нуқтаи назардан хавфсизроқ бўлганини айтса, жамоатчиликда хавфсизлик ҳисси ҳануз юқори эмас.

Сиёсат

21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →