Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи

Бугун бир неча тугмани босиб, товарни насияга олиш мумкин. Аммо «бугун ол, кейин тўла» тамойили интернет-дўконлардан анча олдин пайдо бўлган. Унинг тарихи қадимги Месопотамияга бориб тақалади.

Улашиш:

Nasiyaning tört ming yillik yöli

Foto: Sun’iy intellekt yordamida yaratilgan

Бугун бутун дунёда миллионлаб одамлар насия орқали харид қилади. Лекин бу одат интернет-дўконлар ва финтеч компаниялари билан пайдо бўлмаган. Ёзма ҳужжатларга таянсак, инсонлар «бугун ол, ҳақини кейин тўла» тамойилидан тўрт минг йилдан бери фойдаланиб келади.

 

Лой тахтачадаги қарз

Қарз бериш ёзув пайдо бўлган даврдан бери ҳужжатлаштириб келинадиган амаллардан бири. Тарихчи Стивен Гарфинкл тахминан милоддан аввалги 2100–2000 йиллардаги Месопотамияни ўрганиб, миххат ёзувларида қарз олиш-бериш энг фаол ҳужжатлаштириладиган амалиёт бўлганини таъкидлайди.

Гарфинкл қарзларни уч турга ажратади:

  1. Фоиз эвазига бериладиган қарзлар;
  2. Фоизсиз қарзлар;
  3. Қарздор фоиз тўлаш ўрнига меҳнати ёки мол-мулки билан мажбуриятни қоплайдиган қарзлар.

Фоиз ставкалари ҳам анча тартибли бўлган. Кумуш эвазига олинган қарзлар учун одатий ставка 20 фоиз, арпа эвазига олинган қарзлар учун 33,3 фоиз эди. Арпа қарзлар одатда ҳосил пайтида арпа ёки унинг кумушдаги қийматида қайтарилгани учун, бу мавсумий қарз эди.

Иқтисодчи Майкл Ҳудсон фикрича, мазкур тизимлар фойда ёки ҳосилдорликдан эмас, ҳисоблаш қулайлигидан келиб чиққан. Олтмишлик саноқ тизимида қарзнинг 1/60 қисмини ойлик фоиз сифатида ҳисоблаш қулай бўлган. Шу усулда белгиланган фоиз йилига 20 фоизни ташкил этган. Мутахассислар орасида бу масалада якдил фикр йўқ.

Бу тизимда қарздор ҳимоясиз ҳам қолмаган. Ҳаммурапи қонунларининг 48-моддасига кўра, табиий офат оқибатида ҳосил нобуд бўлса ёки сув етишмаса, деҳқон ўша йили кредиторга дон бермаган. 115–116-моддалар эса кредитор қарздорни қамаб қўйса ва ёки калтаклаб ўлдирса, кредиторнинг ўзи ҳам жавобгар бўлишини ёзади.

Бу моддалар икки нарсани кўрсатади. Биринчидан, қарз кундалик ҳаётнинг одатий қисми бўлган. 

Иккинчидан, қарздорлик баъзида шунчалик оғир оқибатларга келтирганки, давлат уни тартибга солишни зарур деб билган.

Месопотамиядаги қарз кўпроқ деҳқончилик, маъбад ва сарой хўжалиги ҳамда савдо билан боғлиқ эди. Шу тариқа бугунги шартномаларнинг асосий элементлари, яъни сумма, фоиз, муддат ва кафолат ўша даврлардаёқ пайдо бўлди.

 

Карвон ва ишонч

Қадимги Қоҳира синагогасининг омборидан ўн минглаб ҳужжатлар – XI аср Ўрта ер денгизи савдогарларининг хатлари, ҳисоб-китоблари ва суд баёнлари топилган. Уларни ўрганган Шеломо Дов Гоитейн Ўрта ер денгизи яҳудийларининг кундалик савдоси кўпинча насияга қурилганини кўрсатган. Диний қонунлар фоизли қарзни чеклаган бўлса ҳам, амалиёт шунчалик кенг тарқалган эдики, машҳур файласуф ва ҳуқуқшунос Маймонид бир фатвосида уни тақиқлаб бўлмаслигини тан олган.

Ипак йўли савдосида яна икки восита муҳим бўлган, аммо уларни насия билан аралаштирмаслик керак: 

  • Суфтажа узоқ шаҳарда пул олиш имконини берган ёзма топшириқ бўлиб, савдогар нақд пулни йўлда хавф остида олиб юрмаган. Унинг хизмати фоиз эмас, белгиланган ҳақ билан тўланган.
  • Ҳавала эса учинчи шахсга пул тўлаш ҳақидаги буйруқ эди. Ҳуқуқшунос Бенжамин Гева бу воситалар асосида кейинчалик Европада вексель пайдо бўлганини таъкидлайди.

Муддатли савдонинг ўзи ислом ҳуқуқида байъ муажжал деб юритилади. Унда нарх ва тўлов муддати битим тузилаётган пайтдаёқ келишилади.

Бу давр учун энг муҳим нарса ишонч эди. Савдогарнинг обрўйи, аввалги битимларни бажариши, ҳамкорлари ва гувоҳлар насияга товар бериш-бермасликни ҳал қилган. Бугун эса бу вазифани кредит тарихи ва скоринг баллари бажаради.

 

Пианино, тикув машинаси ва «бир доллар»

1840–1890 йиллар оралиғида тўрт маҳсулот – мебель, пианино, қишлоқ хўжалиги техникаси ва тикув машинаси кредит асосида сотиш амалиётини дунёга ёйди.

Пианино ва мебель ҳурматли оиланинг белгиси ҳисобланган. Қишлоқ хўжалиги техникаси даромад келтиргани учун «унумли» саналган.

Тикув машинаси ҳам шундай: у кўйлак тикиш вақтини ўн тўрт соатдан бир соатга туширган. Лекин тикув машинаси қиммат эди. 1850 йилларда Singer машинаси тахминан 125 доллар турган, ўртача америкалик оиланинг йиллик даромади эса 500 доллар атрофида эди. Яъни машина оиланинг йиллик даромадининг қарийб чорагига тенг келган.

Муаммони ҳал қилган одам Исак Сингернинг ҳуқуқшуноси Эдвард Кларк бўлди. 

1856 йилда компания қуйидаги ғоя билан янги тартибни жорий этди:

«Нега уй бекасига тикув машинасини ижарага бериб, ижара ҳақини унинг харид нархига қўшиб ҳисоблаш мумкин эмас? Эри уни қарзга ботиришда айблай олмайди, чунки у тикув машинасини шунчаки вақтинча ишлатишга ёки ижарага олаётган бўлади ва уни сотиб олишга мажбур эмас. Бироқ ижара муддати тугагач, тўлаган пули эвазига тикув машинасининг эгасига айланади»

Энди харидор машинани ижарага олгандек фойдаланишни бошлар, маълум вақт «ижара» тўлагандан кейин унинг эгасига айланарди. Манбаларда шартлар турлича келтирилади: айримлари 5 доллар олдиндан тўлов ва ойига 3-5 долларни, бошқалари ойига 2 доллардан 10 долларгача ижара тўловини ёзади.

Аммо шуниси аниқки, бу ижара-харид нархга устама қўшган ҳолда ҳисобланган, яъни насия нақд нархдан қиммат эди.

Бу режадан кейин Сингернинг савдоси бир йилда уч баравар ошган. 1890 йилларга келиб Сингер агентлари «бир доллар олдиндан, кейин ҳафтасига бир доллар» деган шиорни илгари суришди.

Сингернинг усули насия тизимини кенг миқёсда оммалаштирди. Сингер тикув машинасини эмас, уни сотиб олиш имкониятини сотган эди.

 

«Ажойиб кредит!»: кинояли иқтибос

1873 йилда ёзувчи Марк Твен ва Чарльз Дадли Уорнер «Олтин аср» романида ўша даврдаги америкаликларнинг қарз ва бойликка муносабатини киноя билан тасвирлаган.

Муаллифлар кинояли тарзда: «Ажойиб кредит! Замонавий жамиятнинг пойдевори!» деб ёзади. Бу билан улар одамлар бир-бирининг ваъдаларига ҳаддан ташқари ишонадиган, қарз ва молиявий таваккал кенг тарқалган жамиятни тасвирлайди.

«Олтин аср» романи XIX аср охиридаги Америкада бойликка интилиш, спекуляция ва сиёсий коррупция кучайган даврни сатирик тарзда тасвирлаган. Кейинчалик «Олтин аср» атамаси айнан шу асар номи орқали кенг тарқалган.

Шу тариқа, кредит ўша даврдаёқ фақат иқтисодий имконият эмас, балки ортиқча ишонч, қарздорлик ва молиявий хатар билан боғлиқ ҳодиса сифатида ҳам кўрила бошланган.

 

Автомобиль: зарур бўлмаган қарз

1919 йилга келиб General Motors ўзининг молия компанияси GMAC (General Motors Acceptance Corporation)ни ташкил этди. Компания автомобиль дилерларига сотув учун машина харид қилишда кредит ажратар, харидорларга эса автомобилларни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш имконини берарди.

Бу оддий ташаббус эмас эди. Банклар истеъмол кредитига қизиқиш билдирмас, чунки харидорни текшириш ва қарзни ундиришнинг ташвиши кўп эди, автомобиль эса «зарур бўлмаган» маҳсулот ҳисобланарди. Федерал захира тизими 1920 йилда автомобиль кредитини чеклашга уриниб, ҳашамат учун автомобилларни қарзга олмасликни тарғиб қилган. Натижада банклар бу бозорни молиялаштиришга шошилмагани сабабли, автомобиль савдосини кредит билан таъминлаш вазифасини GMAC каби махсус молия компаниялари ўз зиммасига ола бошлади.

Шундан кейинги ўзгаришлар рақамларда акс этган. Ҳуқуқшунос Артур Вилмартнинг ҳисобига кўра, АҚШда истеъмолчиларнинг бўлиб тўлаш қарзлари 1919 йилда 1,9 миллиард доллардан 1929 йилда 4,9 миллиард долларга етган, уларнинг асосий қисмини эса автомобиль кредитлари ташкил қилган.

Бу кредитлар арзон бўлмаган. Банкирлар уюшмаси учун ҳисобот ёзган Милан Айрес 1926 йилда бўлиб тўлаш савдосидаги самарали фоиз ставкалари 15 дан 40 фоизгача етишини таъкидлаган.

Қарзга автомобиль олиш эса одатий харидга айланди.

 

Карта: насия дўкондан ташқарига чиқди

1950 йилда Нью-Йорк тадбиркор Френк Макнамара ва унинг шериги Ралф Шнайдер Diners Club картасини яратди. Бу карта орқали харид қилиш мумкин эди, аммо сарфланган пул ой охирида тўлиқ қайтарилиши керак эди. Унинг асосий янгилиги шундаки, карта орқали биргина дўконда эмас, турли ресторан ва савдо жойларида тўлов қилиш мумкин эди. Шу тариқа, кредит ва тўлов тизими алоҳида бир савдо нуқтасидан ташқарига чиқиб, кенгроқ миқёсда ишлай бошлади.

1958 йилда Bank of America BankAmericard картасини чиқарди. Унинг фарқи шунда эдики, мижоз қарзнинг ҳаммасини бирданига тўламасдан, қолдиқни кейинги ойга ўтказиши ва унга фоиз тўлаши мумкин эди. Бундай айланма кредит бугунги кредит карталарининг асоси бўлди.

 

Рақамли насия: BNPL

XXI асрда насия яна шаклини ўзгартирди. 2005 йилда Стокгольм иқтисодиёт мактабининг учта талабаси Себастьян Семиятковский, Niklas Adalbert va Viktor Yakobson Kreditor компаниясини очди.

Компаниянинг ғояси харидор ва сотувчи ўртасидаги тўловни ўз зиммасига олиш эди. Харидор товарни сотиб олади, компания эса сотувчига пулини дарҳол тўлайди. Харидор маҳсулотни олгач, пулни компанияга кейинроқ қайтаради.

Дастлаб бу жараён автоматлаштирилмаган, барча ҳисоб-китоблар қўлда, қоғоз ҳужжатлар орқали амалга оширилган. Компаниянинг биринчи битими 2005 йил апрелида Стокгольмдаги китоб дўкони билан тузилган.

2012 йилда PayPal асосчиларидан бири Макс Левчин АҚШда Affirm компаниясини ишга туширди.

2014 йилда Мельбурнда Afterpay пайдо бўлди.

BNPL хизматларини таклиф қилувчи компаниялар бир хил моделда ишламайди. Уларнинг тўлов шартлари, муддатлари ва фоиз ставкалари фарқ қилади. Масалан, Klarna'нинг «Pay in 4» хизматида харидор 100 долларлик курткани тўрт қисмга бўлиб тўлайди. Дастлаб 25 доллар тўлайди, қолган уч қисмини эса ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширади. 

Affirm эса бундай қисқа муддатли тўловлар билан бир қаторда узоқ муддатли кредитларни ҳам таклиф қилади. 2023 йилда унинг тўлов муддатлари 6 ойдан 60 ойгача, йиллик фоиз ставкалари эса 0 дан 36 фоизгача бўлган. 

Демак, BNPL хизматлари орасида фоизсиз қисқа муддатли тўловлар ҳам, фоиз ҳисобланадиган узоқ муддатли кредитлар ҳам мавжуд. Ташқи кўринишда ўхшаш бўлса-да, уларнинг харидор учун молиявий оқибатлари бир-биридан фарқ қилади.

 

Насия ҳамиша бор эди, шакли ўзгарди

Месопотамияда насия деҳқончилик ва савдони молиялаштирган. Singer даврида оммавий ишлаб чиқарилган товар оддий оилага етказилди. XX асрда у автомобиль ва маиший техника бозорини кенгайтирган. XXI асрда эса кундалик харидларнинг бир қисмига айланди.

Ҳар қандай шаклдаги насия қарздорлик ҳақидаги саволларни ҳам келтириб чиқаради. Ҳаммурапи қонунлари қарздорнинг ҳуқуқи ҳақида, 1920 йилларда банкирлар кредит хавфи ҳақида, бугун эса регуляторлар BNPL’нинг аниқ нархи ҳақида гапирмоқда.

Кейинги мақолада шу нархни содда тилда ҳисоблаймиз: насия аслида қанча туради?

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризалар 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилинади. Номзодлар ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаши ва банкнинг кредит тарихи бўйича талабларига жавоб бериши керак.

Ўзбекистон

24.11.2026, 10:42

Ўзбекистон пул бирлиги

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?

Марказий банк янги ўзбек алифбосига ўтиш муносабати билан амалдаги пулларни алмаштириш шарт эмаслигини маълум қилди.

Иқтисодиёт

23.11.2026, 16:08

Ғишкўприк чегара пости

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади

Халқ орасида «Черняевка» номи билан ҳам танилган «Ғишткўприк» чегара-божхона пости реконструкция ишлари муносабати билан 2025 йил 5 февраль куни ёпилган эди.

Ўзбекистон

23.11.2026, 15:04

Саят Илёсов

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев боксчи Саят Илёсовга фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Спорт

23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионатида

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди

Женевада шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказиладиган Жавоҳир Синдаров ва амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳс учун қуръа ташланди.

Спорт

23.11.2026, 09:35

Italiyaning Milan shahridagi San Siro (Giuseppe Meazza) stadioni yuqoridan olingan tasvir.

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи

Сан Сиро ўрнида нима қурилади? Милан шаҳридаги Сан Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда. 

Спорт

20.11.2026, 16:11

Toshkent metropoliteni

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?

2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

20.11.2026, 14:41

Anthropic акциялари 34% ошди

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди

IPO орқали 81,3 миллиард доллар жалб қилган Claude ишлаб чиқарувчиси Anthropic  SpaceX ўрнатган биржа рекордини янгилади. 

Иқтисодиёт

20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр устуни қулади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди

Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди.

Ўзбекистон

19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

БМТнинг Халқаро суди 19 ноябрь куни Мьянмага қарши рохинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда. БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган.

Жаҳон

19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи

Томонлар Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналишида авиақатновларни тиклаш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун уч суткагача визасиз қатнов тартибини қайта жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсат

19.11.2026, 09:42

Özbekistonlik professor Qozoğistonda 10 yilga qamaldi

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?

Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?

Сиёсат

18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди

Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 16:45

Покистонлик Ассиф Мерчант

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди

АҚШ суди Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга нисбатан суиқасд режасини ташкил этишда айбланган Ассиф Мерчантни 27,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаҳон

18.11.2026, 14:28

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?

Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан савдо, инвестиция, таълим ва виза тартибларини енгиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →