Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 6,5 мингдан ортиқ Мьянма фуқаросини декабрь ойида мамлакатга қайтариш режасини эълон қилди.
Жаҳон
24.11.2026, 15:58
Улашиш:

Бу хабар Халқаро суд Мьянмада рохинжа озчилигига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақида қарор чиқарганидан беш кун ўтиб янгради.
Анвар Иброҳимнинг айтишича, 1,5 минг киши 6–7 декабрь кунлари учта ҳарбий-денгиз кемасида олиб кетилади. Яна 5 303 киши декабрь давомида Мьянма ҳукумати ҳисобидан самолётларда қайтарилади.
Малайзия аввал ҳам Мьянмадан қочган одамларга бошпана бериб келган. Бироқ сўнгги йилларда мамлакат ҳукумати қочқинлар сони кўпайиши ортидан уларни қабул қилиш молиявий юк ва хавфсизлик муаммосига айланаётганини билдирмоқда.
Сентябрь ойи охирида тахминан 1,5 минг муҳожир Мьянмага қайтарилган эди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу жараён қандай амалга оширилгани очиқланмаганидан хавотир билдирган.
БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, август ойи ҳолатида Малайзияда 225 740 нафар қочқин ва бошпана сўровчи рўйхатга олинган. Уларнинг қарийб 90 фоизи Мьянмадан келган.
Халқаро суд қарори ва қочқинларнинг хавфсизлиги
Малайзиянинг қайтариш режаси Халқаро суд Мьянмадаги рохинжа озчилигига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақида қарор чиқарганидан беш кун ўтиб эълон қилинди.
Гаагада жойлашган Халқаро суд ўтган ҳафта Мьянма хавфсизлик кучлари рохинжаларга нисбатан геноцид содир этгани ҳақида хулоса чиқарди. Суд Мьянма ҳукуматидан мамлакат ичида ёки хорижда бошпана топган қочқинларнинг хавфсиз, ихтиёрий ва муносиб тарзда қайтишига шароит яратишни талаб қилди.
Рохинжалар — асосан мусулмонлардан иборат этник озчилик бўлиб, улар Мьянмада узоқ йиллардан бери таъқиб ва зўравонликларга дуч келиб келади.
Анвар Иброҳим Малайзиядаги бошпана сўровчиларнинг кўпчилиги Мьянма ҳукумати зўравонликлари қурбони эканини тан олди. Бироқ у мамлакат қочқинларни қабул қилишни молиявий жиҳатдан давом эттира олмаслигини айтди. Учинчи давлатларга кўчириш орқали муаммони ҳал қилиш умиди ҳам ўзини оқламаганини таъкидлади.
Малайзия бош вазири ўтган ой Мьянманинг собиқ ҳарбий хунта раҳбари ва амалдаги президенти Мин Аун Хлайнни қабул қилган эди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу учрашув Мьянма ҳукуматининг легитимлигини тан олишга хизмат қилиши ва қайтарилаётган қочқинлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Шунингдек, Малайзия октябрь ойи охирида Мьянмага қайтарилган юзлаб муҳожир ҳарбийлар назоратидаги ҳибсхоналарда сақланаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Мьянмадан изоҳ сўрашини билдирган эди.
БМТ маълумотларига кўра, Малайзиядаги Мьянмадан келган 190 минг нафар қочқин ва бошпана сўровчининг қарийб учдан икки қисмини рохинжалар ташкил қилади.
Жаҳон
24.11.2026, 15:58
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36

Ратко Младич Гаагадаги қамоқхонада вафот этди
Сиёсат
27.08.2026, 18:48

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди
Жаҳон
03.06.2026, 16:26

Ўзбек қизи малай тили бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлди
Таълим
11.05.2026, 14:01
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
