Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 16:58

Исроил Эронга зарба бергач дунёда нефть нархи ошди

Бугун тунда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Эроннинг ядровий дастури ва ҳарбий инфратузилмасига зарба бергач, жаҳон бозорларида нефть нархлари кескин равишда ошди.

Жаҳон

13.06.2025, 18:14

Улашиш:

Исроил Эронга зарба бергач дунёда нефть нархи ошди

Дунёнинг энг муҳим нефть етказиб берувчи Яқин Шарқ минтақасида кенг кўламли уруш хавфи дунё бозорига кескин равишда таъсир этди. Брент маркали нефть нархи бир кунда 13 фоизга ошди — бу Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кирган 2022 йил мартидан буён энг катта кунлик ўсишдир. Брент бир баррель нефть нархи 78 долларга чиқиб, сўнгра 9:15 да 74 долларга бироз пасайди.

 

Минтақа мамлакатлари дунёда ишлаб чиқариладиган нефтнинг учдан бир қисмини таъминлайди. ОПЕК+ давлатлари, хусусан Саудия Арабистони, назарий жиҳатдан Эрондаги йўқотишларни қоплаш имконига эга бўлса-да, Эрон Ормуз бўғозини ёпишга уриниш эҳтимоли мавжуд. Мазкур бўғоз орқали дунёдаги нефть савдосининг чорак қисми ўтади.

 

"JPMorgan" инвестиция банки огоҳлантирмоқда: агар можаро энг ёмон сценарий бўйича ривожланса, нефть нархи бир баррель учун 130 долларгача ошиши мумкин.

мавзуга оид янгиликлар

Ҳормуздаги вазият: 670 та кема кутиб турибди

Сўнгги 48 соатда Ҳормуз бўғозининг ғарбий томонида 670 та юк кемаси тўхтаб қолди. БАА, Греция, Хитой ва бошқа Осиё давлатлари катта зарар кўрмоқда. Бўғоздан ўтишга уринганлар ҳам мавжуд.

Иқтисодиёт

03.04.2026, 17:17

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 16:59

Иран и Афганистан: новая волна депортации

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда

2025 йил июнь ойида Эрон ҳудудидан Афғонистонга 256 мингдан ортиқ киши қайтган. Шу билан бирга, июль ойида бу рақам янада ошиши кутилмоқда. Кенг кўламли депортациялар Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.

Сиёсат

11.07.2025, 12:20

Afghanistan on the Geopolitical Chessboard of the Middle East

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида

2025 йилнинг 13 июнидан 24 июнигача давом этган Исроил ва Эрон ўртасидаги "12 кунлик уруш" Яқин Шарқдаги чалкаш геосиёсий вазиятни, минтақавий етакчилик учун шиддатли рақобатни ва минтақа давлатлари учун аниқ бир томонни танлашнинг муҳимлигини яққол намоён этди. Яқин Шарқ ўзига хос ва шахмат тахтасидаги ҳар бир дона нозик аҳамиятга эга бўлиб, кутилмаган юришлар ва манёврларга тайёр туриш лозим.

Жаҳон

01.07.2025, 13:07

Embassy Statement: The U.S. and Israel Bear Full Responsibility for All Such Conflicts

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор

Жорий йилнинг 13 июнь куни Исроил Эронга қарши "Кўтарилаётган шер" номли ҳарбий операциясини бошлаган эди. Шундан сўнг Яқин Шарқда Исроил-Эрон уруши авж олди. Бу урушга АҚШнинг қўшилиши эса мавжуд муаммоларни янада чигаллаштирди.

Сиёсат

25.06.2025, 13:18

Eron yadro dasturini himoya qila oldimi?

Эрон ядро дастурини ҳимоя қила олдими?

Исроил Эрондаги бир қанча ер усти нишонларини жиддий шикастлади, АҚШ эса ер остидаги ядро иншоотларини вайрон қилганини даъво қилмоқда. Сунъий йўлдош тасвирлари ракеталар нишонга текканлигини кўрсатади, бироқ вайрон қилинган ҳудудлар ва ядро объектларини тасдиқловчи мустақил далиллар ҳозирча йўқ.

Жаҳон

25.06.2025, 11:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнири ғолибига айланди ва муддатидан аввал жаҳон тожи учун йўлланмани қўлга киритди.

Спорт

14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг

Эндиликда автомобилингизнинг давлат рақами белгиси (номер) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш шарт эмас.

Ўзбекистон

14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Қабул ваколатлари вазирликка ўтказилиб, жараёнлар тезлашади ва абитуриентлар учун қулайликлар яратилади.

Таълим

14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якунлари бўйича давлат органлари фаолияти очиқлигини баҳоловчи “Очиқлик индекси” рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган таъминот занжиридаги узилишлар ўғит, ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар етказиб беришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида

OpenAI нинг 852 миллиард долларлик баҳоси унинг айрим инвесторлари томонидан шубҳа остига олинмоқда, чунки компания Anthropic билан рақобатни кучайтириш мақсадида эътиборини корпоратив бозорга қаратмоқда.

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Жаҳон

14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди

Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Бунда ҳар бир текширув муддати бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Тел-Авивдаги дипломатик вакилини чақириб, расмий норозилик билдирди.

Жаҳон

14.04.2026, 10:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →