Исроилда тожикистонлик эркак жосусликда айбланиб қўлга олинди

Беҳруз Собиржон январдан бери эронлик агент билан алоқада бўлгани айтилмоқда. Тергов давомида у қандай топшириқларни бажаргани аниқланган.

Жаҳон

03.07.2026, 11:13

Улашиш:

Исроилда тожикистонлик эркак жосусликда айбланиб қўлга олинди

Исроил полицияси 2 июль куни Россия паспортига эга тожикистонлик шахс ҳибсга олинганини маълум қилди. У жорий йилда бўлиб ўтган уруш пайтида Эрон фойдасига жосуслик қилишда айбланмоқда.

Гумонланувчи Беҳруз Собиржон “Эрон разведка идоралари билан алоқа ўрнатиб, уларнинг бошқаруви остида хавфсизликка оид топшириқларни бажарган бўлиши мумкин.

“Гумонланувчи Эроннинг хорижий агенти билан алоқада бўлганини тергов аниқлади. Унинг хавфсизликка оид фаолияти асосан, “Арслонлар наъраси” уруши даврига тўғри келади. Бу вақтда у Эроннинг оператив ютуқларига ҳамда халқаро майдонда Исроилга қарши мақсадларини илгари суришига ёрдам беришга уринган”, — дейилади Исроил полицияси баёнотида.

Маълум бўлишича, дастлаб Беҳрузга оддий иш таклифи билан алоқага чиқилган. Бироқ у булар Эрон агентлари эканини тезда англаб етса-да, алоқани давом эттирган.

Арслонлар наъраси (Роаринг Lion) – Исроил томонидан АҚШ ва Исроилнинг февраль ойида Эронга қарши бошлаган ҳаво ҳужумларига берилган ном.

 

Эронга қандай маълумотлар етказган?

"The Times of Israel" нашрининг ёзишича, тожикистонлик эркак эронлик кураторига уруш пайтида Эрон ракеталари келиб тушган жойлар, Тел-Авивдаги минораларнинг координаталари, Ҳайфа портининг суратларини юборган. Бундан ташқари, Исроил шимолидаги хавфсизлик объектини суратга олишга уринган.

Тергов Исроил полицияси, Мудофаа вазирлиги ва Исроилнинг ички хавфсизлик агентлиги бўлган "Shin Bet" томонидан олиб борилган.

Исроил ва Тожикистоннинг бир-бирида элчихоналари мавжуд эмас, бироқ улар минтақавий элчихоналар ва бошқа тармоқлар орқали дипломатик алоқалар ўрнатишган.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди

Исроилнинг юзлаб собиқ ҳарбий, разведка ва дипломатик амалдорлари Ғарбий соҳилда кўчманчилар зўравонлиги кучайиб бораётганини хавфли деб баҳолаб, Дональд Трампга мурожаат қилди.

Жаҳон

28.07.2026, 14:21

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир

Исроил Мудофаа Армияси 4 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганидан сўнг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир кескин баёнот берди. Ушбу ҳодисалар АҚШ ва Эрон тинчлик келишувига эришиши фонида юз бермоқда.

Жаҳон

19.06.2026, 15:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →