Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Улашиш:

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Эбола етти провинцияга тарқалди

Конго Демократик Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 октябрь куни эълон қилган маълумотларга кўра, мамлакатда Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ 9 066 та тасдиқланган ҳолат қайд этилган. Касаллик оқибатида 4 381 киши вафот этган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.

Сўнгги ҳисоботда яна 88 та янги тасдиқланган ҳолат қайд этилган. Маҳаллий аҳоли орасида вирус юқиши давом этаётгани соҳа мутахассисларини ташвишга солмоқда.

Касаллик мамлакатнинг етти провинциясидаги 65 та тиббий-санитария ҳудудига тарқалган. Мутахассислар расман тасдиқланган ҳолатлар ҳақиқий кўламнинг фақат бир қисмини ташкил этиши мумкинлигини билдирмоқда. Кўплаб беморлар аниқланмай қолаётгани эпидемияни назорат қилишни қийинлаштирмоқда.

Касалликка қарши курашишга нима тўсқинлик қилмоқда?

Эпидемияга қарши чоралар бир нечта жиддий муаммолар туфайли секинлашмоқда. Улар орасида ҳукумат кучлари билан қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар, аҳолининг оммавий кўчиши, тиббий муассасалар ва зарур воситалар етишмаслиги бор.

Айрим аҳоли қатламларининг профилактика чораларига риоя қилмаслиги ҳам вирус тарқалишини чеклашни қийинлаштирмоқда. Шунингдек, вафот этганларнинг салмоқли қисми даволаш марказларидан ташқарида қайд этилган.

Бунья шаҳрида яшовчи Самуэл Бужу ҳукумат эпидемияга қарши чораларни самарали ташкил этиш учун масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидлаган.

Вирус қўшни мамлакатларга ҳам тарқалмоқда

Эпидемиянинг халқаро миқёсда тарқалиши эҳтимоли ҳам хавотир уйғотмоқда. AP агентлиги хабарига кўра, ўтган ҳафта Кенияда Конгодан кириб келган шахсда Эбола вируси аниқланган. Бундан аввал Угандада ҳам Конго билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

Ҳозирги эпидемия кам учрайдиган Бундибугио вируси билан боғлиқ. Хабар эълон қилинган пайтда ушбу вирус турига қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш воситаси мавжуд эмас эди.

Конгодаги энг йирик эпидемия

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги эпидемия Конгода аввал кузатилган 16 та Эбола эпидемиясининг кўлами бўйича барчасидан ошиб кетган. Унинг кўлами 2014–2016 йилларда Ғарбий Африкада кузатилган йирик эпидемия даражасига етиши мумкин.

Ўша эпидемия Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леонеда 11 мингдан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Мутахассислар Конгода вирус тарқалишини чеклаш учун касалларни ўз вақтида аниқлаш, тиббий ёрдам имкониятларини кенгайтириш ва аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидламоқда.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

БМТ Эбола эпидемияси туфайли Конгога маблағ ва ходимлар юбормоқда

Ҳозирга қадар касалликнинг тарқалиши натижасида гумон қилинган 670 та ҳолатдан 160 таси ўлим билан якунланди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:31

Конго ва Угандада Эбола эпидемияси тарқалди

Конго Демократик Республикаси ва Угандада Эбола эпидемияси авж олди. Оқибатда 80 киши вафот этгани гумон қилинмоқда. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

Жаҳон

18.05.2026, 09:56

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди

Конго Демократик Республикасидан Францияга қайтган шифокорда Эбола касаллиги қайд этилди. Бу Европада аниқланган биринчи ҳолатдир.

Жаҳон

24.06.2026, 17:34

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди

АҚШ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг энг йирик донори ҳисобланади. Бироқ унинг ҳиссаси сўнгги йилларда икки баравардан кўпроққа камайганди. 

Жаҳон

17.06.2026, 17:29

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ватанидаги Эбола эпидемияси сабабли Европада уч ҳафта изоляцияда қолишга мажбур бўлгач, ниҳоят Жаҳон чемпионати учун АҚШга етиб келди.

Спорт

12.06.2026, 14:57

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди

3 май куни Нидерландиянинг Oceanwide Expeditions компанияси ўзининг MV Hondius экспедиция кемасида “ўта оғир тиббий вазият” юзага келганини маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 15:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →