Куба маҳбусларни оммавий озод қилишни бошлади

Куба ҳукумати жума куни қамоқхоналардан маҳбусларни озод қилиш жараёнини бошлади. Бу сўнгги 10 йилдаги энг йирик амнистиялардан бири бўлиб, расмийлар уни “суверен ва инсонпарварлик қадами” деб аташмоқда.

Жаҳон

04.04.2026, 11:51

Улашиш:

Куба маҳбусларни оммавий озод қилишни бошлади

Бу қарор Reuters маълумотига кўра, АҚШ томонидан сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли босим кампанияси фонида эълон қилинган.

Давлат ОАВларига кўра, 2 000 дан ортиқ маҳбус озод этилиши режалаштирилган. 

АҚШ ҳукумати эса озод этилганлар орасида сиёсий маҳбуслар бор-йўқлигини диққат билан кузатаётганини билдирди. Вашингтон узоқ вақтдан бери Кубада юзлаб сиёсий маҳбуслар борлигини таъкидлаб келади, аммо Гавана бу даъволарни рад этиб, улар жиноят содир этган шахслар эканини айтмоқда.

Гавана яқинидаги Ла Лима қамоқхонасидан чиққан маҳбуслар билан суҳбатлашган журналистлар уларнинг асосан ўғрилик ва пора олиш каби жиноятлар учун жазо ўтаганини маълум қилди.


“Яшасин эркинлик!” — деди озод этилганлардан бири яқинларини қучоқлаб.

2024 йилда пора олиш учун судланган ва ҳозир озод этилган Абель Тамайо бу қарорни ижобий баҳолаб, уни ҳукуматнинг мулоқот ва миллий бирликка очиқлиги сифатида таърифлади.

Куба расмийлари бу қарор АҚШ босими остида қабул қилинганини инкор этмоқда. Шунингдек, расмий хабарларда Папа Франциск ёки Ватикан иштирок этгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари эса эҳтиёткорлик билан муносабат билдирмоқда. Уларнинг айтишича, ҳозирча “виждон маҳбуслари” — сиёсий сабабларга кўра қамалган шахслар озод этилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Маълумотларга кўра, Куба одатда амнистия доирасида озод этилганлар рўйхатини эълон қилмайди, бу эса мустақил текширувни қийинлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Папа Франциск ташрифи арафасида Куба 3 500 дан ортиқ маҳбусни озод қилган эди. 2026 йил март ойида эса яна 51 маҳбус Ватикан билан келишув доирасида озод этилган.

Кузатувчилар фикрича, агар сиёсий маҳбуслар ҳам озод қилинса, бу Куба ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда муҳим бурилиш нуқтасига айланиши мумкин.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди

Киевда баллистик ракеталар қўлланилиши хавфи туфайли аҳоли бошпаналарга яширинишга чақирилди.

Жаҳон

08.08.2026, 12:23

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади

Бу фақат келгусида пенсияга чиқадиган ҳарбий хизматчиларга эмас, балки бугунги кунда пенсия олаётган, календарь ҳисобида 30 йилдан ортиқ хизмат қилганларга ҳам татбиқ этилади.

Ўзбекистон

08.08.2026, 11:35

Энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси проактив қайта ҳисобланади

Фуқарога I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланса, унга ногиронлик пенсияси фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз, проактив равишда тайинланади.

Ўзбекистон

08.08.2026, 11:15

Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия қўшма мудофаа битимини имзолади

Келишувга кўра, уч давлатдан бирига қарши амалга оширилган қуролли ҳужум учала давлатга қарши ҳужум сифатида баҳоланади.

Сиёсат

08.08.2026, 10:46

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди

Шу пайтгача асосий савдо шеригимиз Россия бўлган бўлса, бугунга келиб Хитой билан иқтисодий алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада яқинлашди. 

Иқтисодиёт

08.08.2026, 10:39

Путиндан кейин ким?

73 ёшли Владимир Путин кучли шахсий ҳокимият тизимини яратди, аммо ундан кейин ким келиши ва ҳокимиятни топшириш механизми ҳали ноаниқ. Таҳлилчилар фикрича, бу Кремлда ворислик жангига олиб келиши мумкин.

Жаҳон

07.08.2026, 16:29

Avo, TBC, Анор Банк: мижозлар билан ишлашда энг қолоқ банклар номи очиқланди

Жорий йилнинг иккинчи чораги давомида Ўзбекистонда мижозларнинг мурожаатлари билан ишлашда энг қолоқ кўрсаткичларга эга 10 та тижорий банклар рўйхати очиқланган. 

Иқтисодиёт

07.08.2026, 16:16

Ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича янги қонун кучга кирди

Энди уй ҳайвонингиз ҳам "паспорт"га эга бўлиши керак. Жорий йилнинг 7 августидан "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун Ўзбекистонда расман кучга кирди.

Ўзбекистон

07.08.2026, 12:14

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллектдан фойдаланиб 16 та вирус яратди. Бу кашфиёт янги ютуқларга умид уйғотиш билан бирга, ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирмоқда.

Фан-технология

07.08.2026, 12:10

Марказий банк сохта банк ҳақида огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган банкнинг расмий ҳужжати тарқалмоқда. Бунга нисбатан Марказий банк расман изоҳ берди. 

Иқтисодиёт

07.08.2026, 10:59

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Полиция ўсмир ёшидаги гумонланувчини отиб ташлаган ёки у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Жаҳон

07.08.2026, 10:42

АҚШда масжидга ўт қўйган шахсга айблов эълон қилинди

Филаделфиядаги масжидга ўт қўйишда айбланган шахс уни айнан масжид бўлгани учун нишонга олгани маълум бўлди.

Жаҳон

07.08.2026, 09:29

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди

Атом бомбасидан омон қолганлар халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония томонидан ядро қуролига эга бўлишга интилиш кучайиб бораётганидан хавотирда.

Жаҳон

06.08.2026, 14:01

Хитой 15 сентябрдан мамлакатга кириш ва чиқиш қоидаларини кучайтиради

15 сентябрдан Хитой фуқаролари учун мамлакатдан чиқиш, хорижликлар учун эса Хитойга кириш тартиби бўйича янги қоидалар кучга киради. 

Жаҳон

06.08.2026, 12:27

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот

Ижтимоий тармоқлардан эрта фойдаланишни бошлаган болалар, улғайгач ҳисоб очган тенгдошларига қараганда мактабда кўпроқ қийналишади.

Жаҳон

06.08.2026, 12:10

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Украина ҳаво мудофааси Россия учирган 115 та дрондан 90 фоизини уриб туширган, бироқ 24 та баллистик ракета ва 4 та “Сиркон” қанотли ракетадан бирортасини ҳам тутиб қололмаган.

Жаҳон

06.08.2026, 10:07

Жиззахда Gentra дарахтга урилиши оқибатида 21 ёшли блогер қиз вафот этди

ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олган ҳайдовчи Жиззах вилояти тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у вафот этган.

Ўзбекистон

05.08.2026, 17:19

21 ёшли учувчи носоз самолётни автомагистралга қўндириб, фожианинг олдини олди

АҚШнинг Флорида штатида 21 ёшли парвоз инструктори Эмили Шелтон двигатели носозликка учраган енгил самолётни Интерстейт 10 автомагистралига муваффақиятли қўндириб, эҳтимолий йирик фожианинг олдини олди.

Жаҳон

05.08.2026, 16:59

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади

Президентнинг «Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан инклюзив таълим соҳасида қатор янги механизмлар жорий этилади.

Таълим

05.08.2026, 15:29

Ёрдамлар қисқаргани сабаб Афғонистонда болалар ўлими кўпаймоқда — БМТ

Мутахассислар бу йил мамлакатнинг тўртдан учида болалар орасида кескин озиш кузатилаётганини қайд этган.

Жаҳон

05.08.2026, 14:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →